Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович


Узоқ муддатли даврда камбағалликни қисқартиришнинг муқобил сценарийлари


Download 0.8 Mb.
bet51/63
Sana13.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1352647
TuriДиссертация
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   63
Bog'liq
nodir

4.3. Узоқ муддатли даврда камбағалликни қисқартиришнинг муқобил сценарийлари
Узоқ муддатли даврда миллий иқтисодиётни барқарорлаштириш, камбағалликни қисқартириш бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тўлиқ бандлилик ва нархларнинг барқарор даражасига эришишга ёрдам бериш ҳамда иқтисодий ўсишни рағбатлантириш давлатнинг муҳим вазифаси ҳисобланади. Даромадлар нотекис тақсимланадиган бозор шароитида инсоннинг ҳаётий манфаатларини юзага чиқариш, узоқ муддатли даврда камбағалликни қисқартириш, инсонни ҳимоя қилиш ва камол топиши261 давлатнинг ижтимоий сиёсатида намоён бўлади. Бундан кутиладиган пировард мақсад оммавий фаровонликни оширишга кўмак бериш, камбағаллар сонини камайтириб боришдир.
Давлатнинг ижтимоий сиёсатида иш билан бандлик даражасини белгилаш, мамлакатда минимал иш ҳақини ўрнатиш, камбағаллик чегараларини аниқлаш, тирикчилик минимуми ҳамда «истемол саватча»сини белгилаш каби усуллар доимо инсонлар манфаатини юзага чиқарган. Айниқса, жамиятдаги тенгсизликни ҳаддан ташқари ошиб кетишига йўл қўймаслик аҳолини кескин тарзда қашшоқ ва камбағалларга ажралишини олдини олади.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида камбағалларни ижтимоий ҳимоя қилиш, хусусан, нархлар эркинлаштирилиши ва пулнинг қадрсизланиш даражаси ортиб бориши муносабати билан даромадларнинг энг кам ва ўртача даражасини оширишга катта эътибор берилди. Иқтисодий вазият ўта мураккаблиги боис зарур турдаги истеъмол маҳсулотлари аҳолига меъёрлаштирилган тарзда давлат томонидан белгиланган норма асосида ҳар бир оила жон бошига қараб ягона карточка (оилавий ҳисоб варақалари) орқали сотилди262.
Мамлакатда аҳолининг оммавий қашшоқланишини олдини олиш учун давлат томонидан истеъмол маҳсулотларини белгиланган миқдор ва нарҳда сотилиши ва таъминоти қатъий назорат қилинди. Ички эҳтиёжни таъминлай оладиган маҳаллий ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаганлиги сабабли давлат томонидан истеъмол маҳсулотларининг аксарият қисми импорт эвазига қийинчилик билан бўлсада таъминланди. Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, турли нафақалар, компенсация тўловлари тарзидаги бевосита пул тўловлари, камбағал оилаларга бепул озиқ-овқат, дори-дармонлар билан таъминлаш, мактаб ўқувчиларига (1-5 синфлар) бепул нонушта бериш каби имтиёзлар ва турли моддий ёрдам тариқасидаги тўлов усуллари қўлланилган. Бироқ, мамлакатда камбағаллик ва қашшоқлик мавжудлиги тан олинмади, аҳоли камбағаллик даражасининг юқорилиги сақланиб қолди.
Мамлакатда мустақилликни дастлабки йилларида камбағалларни давлат томонидан ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишлари Биринчи Президент И.А. Каримовнинг «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида»263 китобида тўлиқ баён қилинган бўлсада, амалда кам таъминланган аҳолига уй-жой қурилишида, таълим, соғлиқни сақлаш, шунингдек, жамиятнинг ижтимоий ривожланишини таъминловчи тармоқларни қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурлар ўз самарасини бермади. Айниқса, қишлоқ жойларида аҳолининг камбағаллик даражаси кескин орта бошлади.
Давлат бошқарувида 2017 йилдан бошланган туб ўзгаришлар ижтимоий сиёсат юритиш тизимида янги даврни бошлаб берди. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февраль кунги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон Фармони билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди. Беш йилга мўлжалланган бешта устувор йўналишнинг ҳар бирида мамлакатда янги босқичдаги демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва самарадорлигини таъминлашга оид аниқ тадбирлар ўз аксини топди. «Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари» деб номланган IV бобида биринчидан, аҳолининг реал пул даромадларини ва харид қобилиятини ошириш, кам таъминланган оилалар сонини ва аҳолининг даромадлари бўйича фарқланиш даражасини янада камайтириш; иккинчидан, бюджет муассасалари ходимлари иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар ҳажмини инфляция суръатларидан юқори миқдорда изчил ошириш белгиланди. Бироқ, давлатнинг ижтимоий хавфсизлик бўйича сиёсатида камбағаллик ва қашшоқликнинг олдини олиш, улар кўламини қисқартириш264 вазифалари белгиланган бўлсада, аҳоли турмуш шароитларининг пастлиги, ишсизликнинг юқорилиги, узоқ йиллар давомида тўпланиб қолган ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг кўплиги камбағаллар қатламини ортиши ҳамда аҳоли мурожаатларини кўпайишида намоён бўла бошлади.
Аҳоли муаммоларини тизимли таҳлил қилиш, давлат органлари билан аҳоли ўртасида мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида Халқ қабулхоналари ташкил этилди. Халқ қабулхоналари ташкил этилиши аҳолини йиллар давомида қийнаб келган муаммоларнинг аниқланишига, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилишига замин яратди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 17 январдаги ПФ-5633-сон Фармони муҳим дастуриамал бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 26 мартда «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5975-сонли Фармони қабул қилинди. Мазкур фармонда ҳудудларда аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, хусусан камбағалликни қисқартириш вазифалари кўп жиҳатдан иқтисодиётнинг барча тармоқ ва соҳаларининг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш учун фундаментал шароитларни яратиб бериш ҳисобига янги ва барқарор иш ўринларини ташкил этишга катта аҳамият қаратилди.
Камбағалликни қисқартириш масаласи мажмуавий характерга эга бўлиб, аввало иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ислоҳ қилиш ва ривожланишига алоқадор вазирлик ва идоралар фаолияти уйғунлигини таъминлашни, мавжуд муаммо ва тўсиқларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этишга асосланган замонавий ва инклюзив институционал тизимни жорий этишни талаб этади. Қолаверса, ижтимоий ҳаётда қуйидаги муаммоларга ечим топиш орқалигини камбағалликни қисқартириш механизмлари ҳаракатга келади:

  1. Камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича яхлит тизим ва мувофиқлаштирувчи давлат органи, меъёрий-ҳуқуқий база, мезонлар ва баҳолаш услубиётининг мавжуд эмаслиги.

  2. Миллий иқтисодиётнинг ҳудудий ва тармоқ ривожланиши ўртасидаги ўзаро боғлиқлик таъминланмаган. Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришда инсон капитали ва демографик омиллар инобатга олинмасдан қолмоқда. Асосий ишчи кучи, ишсизлар қишлоқ жойларида бўлган ҳолатда саноат корхоналарини вилоят ва туман марказларига жойлаштирилиши.

  3. Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришнинг аниқ ёндашувларини белгилаб олиш, тадбиркорликни молиявий ва номолиявий қўллаб-қувватлашнинг мақсадга йўналтирилган, айниқса, аҳолини тадбиркорликка ўқитиш ва касбга ўргатиш ишларини тизимлаштириш, шу жумладан барча дастурлар ҳисобидан ажратилаётган маблағларнинг сарфланиш самарадорлигини баҳолаш ишларини ташкил этишда камчиликлар кузатилмоқда.

  4. Ўзак саноат тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш, соҳанинг рақобатбардошлигини кучайтириш бўйича аниқ механизм ҳамда дастакларга асосланган ягона индустриал сиёсат ва стратегия ишлаб чиқилмаган ва хаказо.

Бу ва шунга ўхшаш долзарб муаммоларни ечиш ва самарали макроиқтисодий сиёсатни таъминлаш учун мазкур фармон билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги этиб қайта ташкил этилди. Янги вазирликка бир қатор вазифалар, хусусан, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини; 2030 йилгача Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантириш стратегиясини; Камбағалликни қисқартириш дастурини тайёрлаш вазифалари юклатилди.
Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепция265нинг мақсади – 2030 йилга қадар юқори даражали инсон капитали, иннновацияларга асосланган реал секторнинг ривожланиши ва натижага қаратилган инвестиция сиёсатини юритилиши орқали ижтимоий сиёсатга йўналтирилган бозор иқтисодиёти шакллантирилиши, республикани Жаҳон банки классификатори бўйича ўртадан юқори даромадли мамлакатлар гуруҳига киришини таъминлайди. Концепцияда еттита устувор йўналиш белгиланган бўлиб, устувор вазифаларнинг ўз вақтида бажарилиши мамлакатни 2030 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ икки бараварга ошиши, меҳнат бозорида барқарор юқори даромадли иш ўринларининг яратилиши ҳамда аҳолининг камбағал қатламини икки маротабага қисқаришига олиб келади.
Янги инвестицион лойиҳаларни ишга солиш ва иш ўринларини яратиш ҳисобига ишсизлик даражаси 9,3 фоиздан 5,2 фоизга, инфляция даражаси 14,3 фоиздан 4,3 фоизга камайтирилади. Иқтисодий ўсиш суръатини 2022 йилдан бошлаб 6,0 фоиздан кам бўлмаслиги белгиланди (4.1.-жадвал). Самарали ижтимоий сиёсат юритиш орқали 2030 йилга бориб аҳолини уй-жой (киши бошига 20 кв.м), сифатли ичимлик сув (100 фоиз), электроэнергияга (100 фоиз) бўлган талабини тўлиқ қондирилиб, тиббий хизмат сифати яхшиланади. Натижада, аҳолини ўртача умр кўриш ёши 78-80 ёшга етказилади, оналар ўлими учдан бир қисмга, янги туғилган чақалоқлар ўлими даражаси икки мартага камайтириш мақсад қилинмоқда. Давлат ижтимоий сиёсатининг аҳолининг камбағал қатламини қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлари бир тизимга келтирилиб, 2021 йилда миллий стратегия лойиҳаси эълон қилинди.
Бу стратегия «2021-2030 йилларда Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш стратегияси»266 деб номланди. Мазкур стратегия икки босқичда амалга оширилади:

  1. Қисқа ва ўрта муддатлар (2021-2025 йиллар).

  2. Узоқ муддатли (2026-2030 йиллар).

Камбағалликни қисқартириш бўйича 2030 йилгача бўлган муддатда қуйидаги натижаларга эришиш режалаштирилди:
4.1 -жадвал.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling