Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович
Download 0.8 Mb.
|
nodir
IV боб бўйича хулосаларҲудудларда «маҳаллабай» ишлаш тизими - мамлакатда камбағалликни қисқартиришнинг асосий модели сифатида белгиланиши зарур. Бунинг учун хонадонларга бирма-бир кириб, оилаларнинг иқтисодий имкониятлари ўрганиш орқали камбағал оилалар кўпчиликни ташкил этадиган «оғир» маҳаллалардаги эҳтиёжманд хонадон — жонбошига тўғри келадиган даромади минимал истеъмол харажатлари миқдоридан кам, оила аъзолари ичида меҳнатга лаёқатли бир ёки ундан кўп ишсизлар мавжуд оилаларни узоқ йиллар давомида шаклланган меҳнат кўникмасидан келиб чиқиб деҳқончилик учун ер ёки молиявий кўмак, ҳунармандчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка йўналтириш йўли билан камбағалликни қисқартириш имконияти вужудга келади. “Оғир” маҳалла хонадонларида томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, даромадлигини янада ошириш, маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур асбоб-ускуна ва хом-ашё билан таъминлашга кўмаклашиш, жумладан маҳсулотни сотиш жараёнига тажрибали тадбиркорларни бириктириш керак бўлади. Амалиётда бу механизм деярли ишга солинмаяпти. Бунинг учун ҳар бир ҳудуддаги “етакчи” тадбиркорлик субъектларига “оғир” маҳаллаларда касаначиликни ривожлантириш ва маҳаллаларни ихтисослаштириш учун уч йилдан беш йилгача, Марказий банк асосий ставкасининг 75 фоизидан ошмаган ва базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 5000 бараваригача миқдорда кредит ажратиш мақсадга мувофиқ. Шундагина “оғир” маҳаллар сони қисқара бошлайди, бу маҳаллалардаги камбағал аҳоли қатламига бўладиган ёндашувлар тоифаларига қараб бир хил бўлмаслиги керак. Камбағал инсонларнинг иқтисодий имкониятларини ишга солишда уларнинг соғлиғи жиддий тўсиқ бўлмоқда. Маблағларнинг етишмаслиги кўп жиҳатдан соғлом турмуш тарзини олиб бориш ва саломатлигини сақлаб туриш имкониятини чекламоқда. Илгари бепул бўлган тиббий хизматларни қисқариши, пуллик тиббий хизматларнинг кенгайиши камбағал қатламнинг бу борадаги эҳтиёжлари эришиб бўлмас орзуга айлантирмоқда. Давлат ижтимоий сиёсатида «темир дафтар»га киритилган оилаларга бепул тиббий хизмат кўрсатиш тизимини яратиш зарур. Давлат ижтимоий сиёсатининг аҳолининг камбағал қатламини қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлари бир тизимга келтирилиб, 2021 йилда миллий стратегия лойиҳаси эълон қилинди. Бу стратегия «2021-2030 йилларда Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш стратегияси»280ни амалга оширишда давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатида қуйидаги масалаларга эътибор қаратиш зарур: Биринчидан, хориж тажрибаларини ўрганиш асосида камбағалликни қисқартиришга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий база, мезонлар ва ҳудудий ҳусусиятлардан келиб чиқиб баҳолаш услубиётини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Иккинчидан, камбағал инсонларнинг иқтисодий имкониятларини ишга солишда уларнинг соғлиғи жиддий тўсиқ бўлмоқда. Маблағларнинг етишмаслиги кўп жиҳатдан соғлом турмуш тарзини олиб бориш ва саломатлигини сақлаб туриш имкониятини чекламоқда. Учинчидан, нархларнинг ўсиши муносабати билан, энг кам иш ҳақининг индексациясини таъминловчи бош келишувни ишлаб чиқиш ва барча хўжалик юритувчи субъектлар учун уни мажбурий қилиш. Меҳнатга ҳақ тўлаш минимуми ишчи кучининг мўътадил жисмоний қайта тикланиши учун зарур бўлган пул маблағларини, яъни тирикчилик минимумини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши керак. Тадқиқотда танлаб олинган омиллардан фойдаланиб, эконометрик таҳлил амалга оширилди. Бунинг учун танлаб олинган омиллар ўртасидаги корреляцион боғланиш даражасини аниқланди. Аниқланган модель бўйича ҳозирги кунда аҳоли жон бошига ялпи ички (ҳудудий) маҳсулот ҳажми ва аҳоли жон бошига умумий даромадни минг сўмга оширилса, мамлакатда кам таъминланган аҳоли улуши мос равишда 0,1 фоиз ва 0.04 фоизга камаяди. Энг қизиқарли томони шундаки агар ҳозирги кунда мамлакатимизда битирувчиларни олий таълимга қамровини 1,0 %га оширилса, кам таъминланган аҳоли улуши 0,6 фоизга камаяди. Бу эса ўз навбатида ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган битирувчиларни олий таълимга қамров чегарасини кенгайтириш бўйича олиб бораётган сиёсати нақадар ўринли эканлигини англатади. 312Equation Chapter (Next) Section 1 ХУЛОСА Диссертация ишида амалга оширилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги илмий хулосалар чиқарилди: Иқтисодиётда камбағаллик категориясини турли жиҳатларини ифодалаб берувчи таърифлар мавжуд. Камбағаллик деганда бозор иқтисодиёти шароитида ўзгарувчан даромадлар тенгсизлиги ва бошқа ижтимоий, иқтисодий, тиббий, экологик ва демографик жараёнлар билан боғланган муносабатларнинг маҳсули бўлиб, инсонларнинг минимал истеъмоли учун зарур неъматларнинг етарли бўлмаслиги тушунилади. Қашшоқлик бу – узоқ давом этган камбағалликнинг натижаси бўлиб, инсоннинг ҳаёт кечириши учун зарур бўлган даромад ва ресурсларни харид қилиш имкониятининг умуман йўқлигини билдиради. Аҳолининг қашшоқ қатлами энг минимал истеъмолни ҳам қондиришга имконияти етмайдиган, оч қолиш хавфи чуқурлашиб бораётган ва эртанги кунга бўлган умиди сўниб бораётган кишиларни ўз ичига олади. Улар доимий тушиб турадиган даромад манбаига эга бўлмайдилар. Топган даромадига минимал истеъмолини қондиради, йўғида очликка кўникишга мажбур бўладилар. Мамлакат бўйича камбағалликни турли-туман ва ўзаро боғланган сабаблари бўлиб, уларни бизнингча, қуйидаги гуруҳларга бирлаштириш мумкин: 1. Иқтисодий, яъни ишсизлик, даромадларни нотекислиги, иқтисодий нотенглиик, шу жумладан, паст иш ҳақи ва рақобатбардош бўлмаган тармоқлар. 2. Социал-тиббий, яъни ногиронлик, қарилик ва касалликнинг оғир даражаси. 3. Демографик - тўлиқ бўлмаган оилалар, аҳолининг кўпайиши ва боқувчисини йўқотганлар. 4. Таълим квалификацияси, таълимнинг паст даражаси, касбий тайёргарликнинг етарли эмаслиги. 5. Сиёсий, яъни давлатлараро сиёсий келишмовчиликлар, ҳарбий зиддиятлар, мажбурий миграция. 6. Минтақавий-географик, яъни мамлакат ҳудудларининг нотекис ривожланганлиги. 7. Диний-фалсафий-психологик. Мазкур гуруҳлар ўзаро боғланган бўлиб, бирига эътиборнинг камайиши иккинчисига таъсир қилади. «Камбағаллик тузоғи» тушунчаси эса аҳолининг истакларига боғлиқ бўлмаган ички ва ташқи омилларга кўра камбағалликка кутилмаганда дучор бўлишни билдиради. Унга кўра инсон кутилмаганда камбағаллик тузоғи домига тушиб қолиши ҳеч гап эмас. Камбағалликни кўпайиши ҳамда паст сифатли иш ўринларининг кенг тарқалганлигидан далолат берувчи турли билвосита кўрсаткичлардан бири – “меҳнат дафтарчаси”га эга бўлган банд аҳолининг улуши ҳисобланади. Ишловчининг меҳнат дафтарчасида расмий секторда ишлаган йиллари ва нафақа ҳуқуқи акс эттирилади. Маълумотларга кўра, 2010 йилда жами банд аҳолининг 35%, 2020 йилда эса 36,6 фоизи меҳнат дафтарчасига эга бўлган холос. Бундай дафтарчага эга бўлмаслик эса бошқа имкониятлар билан бир қаторда истиқболда транферт даромадни ва ижтимоий суғуртага оид расмий ҳуқуқларига эга бўлишни чеклайди, камбағал бўлиш хавфини юзага келтириб яширин иқтисодиётни рағбатлантиради. Мамлакатимизда аҳоли жон бошига реал умумий даромадлари миқдори вилоятлар кесимида ҳам бир-биридан фарқ ортиб бормоқда. Бунинг сабаби, биринчидан, мамлакат бўйича ҳудудларни ишлаб чиқаришга ихтисослашувидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш кучларини жойлашувини турлича эканлиги, табиат инъом этган бойликларни бир текисда жойлашмаганлиги; иккинчидан узоқ йиллар давомида шаклланган меҳнат кўникмалари ва касб-коридаги фарқлардан келиб чиқади. Аҳоли даромадлари миқдорининг пастлиги уларни етарлича маҳсулотлар истеъмол қилмаслигига, замонавий тиббий хизматлардан фойдалана олмаслигига сабаб бўлмоқда. Даромадларни оширишда ўзини ўзи банд қилувчиларни, айниқса ўта юқори малака ва катта бошланғич капитал талаб қилмайдиган томорқачилик кўламини янада кенгайтириш зарур. Қишлоқ оилаларини иқтисодий фаолликка жалб қилиш учун амалдаги фермерчиликка муқобил тарзда кичик ер хўжаликлари синфини яъни томорқачилар кооперациясини шакллантириш керак. Томорқа ва деҳқон хўжаликлари маҳсулоти экспорти тўла эркинлаштирилиши лозим. Бунинг учун хорижий улгуржи харидорларнинг бевосита Ўзбекистонда маҳсулотларни оммавий харид қилинишига рухсат берилиши зарур. Ижтимоий тадбиркорлик ижтимоий фойдалиликни асосий мақсад қилиб олган ҳолда корхонанинг ишига асосан ижтимоий жиҳатдан нобарқарор ҳолатда бўлган ёки ногиронлиги бўлган шахслар жалб этиладиган фаолиятдир. ижтимоий тадбиркорлик қулай иқтисодий ресурслардан, ижтимоий мақсадга эришиш бўйича новаторлик ғояларини ўзгартириш ва кам таъминланган оилалар фаровонлигини таъминлаб камбағалларни қисқартириш имконини беради. Ижтимоий ҳимояни эса касбга ўргатишдан бошланиши керак. Касб-ҳунар коллежлари ва касб-ҳунар мактабларида ўқиш тўла бепул ва стипендияли бўлиши керак. Аҳолини ижтимоий қувватлаш соҳасидаги коррупцияга қарши аёвсиз курашиш зарур. Хориж мамлакатларида камбағаллик муаммосини ўрганиш шуни кўрсатадики, камбағаллик барча давлатларда мавжуд бўлган табиий жараёндир. Бир мамлакатнинг камбағалликни камайтириш услубини иккинчи мамлакатга механик тарзда кўчириб олиб келиш ва фойдаланиш ижобий самара бермайди. Боиси иқтисодий ривожланишдаги тавофутлар, турлича ижтисодий-иқтисодий тизимларни мавжудлиги, урф-одат, миллий анъаналар ва меҳнат кўникмалари хилма-хил бўлиб, бир-биридан фарқ қилади. АҚШ, Франция ва Германия каби иқтисодий тараққий этган давлатларда камбағалларни қисқартириш жараёни уларни кўпроқ ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилган бўлса, Хитой, Россия ва Ҳиндистонда камбағал аҳоли қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш баробарида уларни иқтисодий фаолликка ундаш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар ижобий самара бермоқда. Бундай тажрибалардан хусусан, Хитой тажрибасидан Ўзбекистонда ҳам қўллаш ўзининг ижобий натижасини бериши мумкин. Ҳудудларда «оғир» маҳаллалардаги камбағал аҳоли қатлами бўладиган ёндашувлар тоифаларига қараб бир хил бўлмаслиги керак. Аввало, маҳалладаги 1-тоифа: доимий камбағаллар (якка-ёлғиз айрим пенционерлар, қаровчиси йўқлар, ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчиси йўқотган ёки кўп болали оилалар)нинг аниқ ҳисобини юритиб, уларга давлат томонидан узлуксиз моддий кўмак бериш зарур. Боиси ушбу тоифага кирувчилар ўз даромадларини кўпайтириш имкониятига эга эмаслар. Шу боисдан уларга тиббий хизмат ва олий таълим бепул бўлиши мақсадга мувофиқдир. Маҳалладаги 2-тоифа: айни вақтда ишсизлар, ўз иқтисодий фаолиятини молиявий етишмовчилик сабаб йўлга қўя олмаган балоғат ёшидаги ёшлар, аёллар. Бу тоифага кирувчиларни янги касбга қайта тайёрлаш, аёллар ва ёшларда қизиқишларига қараб тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва молиявий кўмак бериб бизнесга йўналтириш. Бу билан уларни камбағаллар тоифасидан қисқа муддатларда чиқариш ва уларни барқарор даромад олишларига шароит яратиш мумкин бўлади. Бу тоифадаги оилаларга 3-6 ой давомида молиявий кўмак берилиши зарур. Маҳалладаги 3- тоифа: камбағалликка юз тутиш хавфи бўлган кам даромадли фаррошлар, қаровуллар, оддий ишчилар, касби замон талабларига жавоб бермайдиганлар, ишдан бўшаб қолганлар, фаровонликка интилмайдиган шахслар. Улар камбағал тоифага тушиб қолмасликлари учун ўз фаолият соҳаларини ўзгартиришлари, қўшимча даромад олишга ундаш ва томорқадан хўжалиги имкониятларидан фойдаланишни кенгайтиришлари учун уруғлик, ўғитлар керак бўлади. Демоқчимизки, 1 тоифа кам таъминланган аҳоли қатламини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш зарур, қолган тоифа вакилларига ўзларини зарур даромадлари билан таъминлайдиган шароитлар яратилсагина қисқа муддатда маҳалла ўзига тўқ, молиявий жиҳатдан барқарор бўлган намунали маҳаллага айланади. «Маҳаллалар ихтисослашуви» оилаларда тадбиркорлик кўникмаларини янада ривожланишига, ишсиз ёшлар, аёлларни бандлигини таъминлашга ёрдам бериб, оилаларни камбағаллик ҳолатига тушиб қолмасликни таъминлайди. Маҳаллаларни товар ва хизматлар кўрсатишга ихтисослашуви асосида тайёрланган маҳсулотлар ўта талабчан харидор талаблари қондириш билан бирга, оилаларни уй ишларини ўз вақтида бажариш, фарзанд тарбияси, чорва ҳайвонларини боқиш, таълим олишга ҳам вақт ажратилади. Шаклланган меҳнат кўникмалари ва тажрибалар авлоддан-авлодга ўтиб сайқалланган, янги усуллар билан бойитилган. Натижада, маҳаллаларда маҳсулот етиштириш технологияси шаклланган бўлиб, бу технология сир тутилган, яъни тижорат сири сифатида қаралган. Бу билан маҳалла муайян турдаги товар ва хизмат кўрсатишга ихтисослашиш орқали яхшигина даромад топган. Маҳаллани ўзидаги мавжуд имкониятдан фойдаланиб камбағал оилалар сонини қисқартириш, уларнинг маълум қисмини даромад олишга йўналтириб фаровонлигини оширилади. Натижада ҳудудларда камбағалликни қисқартириш, аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қувватини ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга оширишни амалга оширишда янги йўналиш пайдо бўлади. Мамлакатда камбағал аҳоли улушининг кўп омилли прогноз кўрсаткичларига кўра битирувчиларни олий таълимга қамровини кўтарилиши, камбағаллик кўрсаткичига тескари мутаносибликка эга бўлмоқда. Натижада битирувчиларни олий таълимга қамровини 2030 йилга бориб 50 фоизга чиқиши камбағаллик даражасини қисқариш эҳтимолини беради. Аниқланган модель прогнози бўйича ҳозирги кунда инсон капиталига инвестицияни ошириш, аҳоли даромадларини ошириш, ишсизликни қисқартириш мамлакатда кам таъминланган аҳоли улушини камайишига олиб келади. Бугунги кунда камбағаллик муаммоси ўзбек жамиятининг қуйидаги қатламлари учун энг долзарбдир а) оддий камбағаллар; б) ўта камбағаллар; в) қашшоқлар. Оддий камбағаллик улар топган даромад оиласининг минимал истеъмоли учун зарур бўлган неъматларга етарли бўлмаслиги билан изоҳланади. Улар даромад топувчи бўлсаларда, истеъмол неъматларининг фақат энг зарурларини қоплаш имкониятига эга. Унинг ортиғини қондириш муаммо сифатида кўндаланг туради. Бунда асосий сарф-харажат озиқ-овқат маҳсулотларига, энг арзон кийим-кечакка ва айрим хизмат турларига йўналтирилади. Оддий камбағаллар кўпчилик товар ва хизмат турлари истеъмолидан маҳрум бўладилар. Улар ҳаётий фаолиятини тиклаб туришдан ортиқ имкониятга эга бўлмайдилар. Тадқиқот ишида аҳоли фаровонлигини ошириш ва камбағалликни қисқартириш жараёнларини таҳлил этиш жараёнида қуйидаги илмий - амалий таклифлар ишлаб чиқилди: 1. Таҳлиллар мамлакатда ишсиз камбағалларни тадбиркорлик фаолиятига қизиққан аҳоли қатлами кўпчиликни ташкил қилаётганлигини кўрсатди. Уларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун зарур асбоб-ускуна, дастгоҳ, тикув машиналарини ҳарид қилишлари учун ўз маблағлари шаклланмаган. Ушбу муаммонинг ечими сифатида давлат томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача субсидия бериш мақсадга мувофиқ. Натижада ишсизлар сони қисқариб, камбағал оилалар ўз даромад манбаига эга бўладилар. 5. Аҳоли камбағаллигини қисқартиришдаги муҳим вазифалардан бири мамлакатимизда минтақавий камбағалликни қисқартириш сиёсатини ишлаб чиқиш ва аҳолининг қуйидаги тоифаларига эътибор бериш лозим: Биринчидан, доимий камбағаллар, якка ёлғиз яшовчи, боқувчиси йўқ пенсионерлар, ногиронлар, боқувчисини йўқотган кўп фарзандли оилалар. Иккинчидан, тегишли иқтисодий шароит ва имкониятлар яратилса камбағаллик ҳолатидан чиқиши мумкин бўлган ёшлар, аёллар ва ишсизлар. Учинчидан, камбағаллик ҳолатига тушиш эҳтимоли юқори бўлган кам даромадли оддий ишчилар ва вақтинча ишсизлардан иборат. 6. Аёллар тадбиркорлиги ташаббускорлик, инновацияларга интилиш, молиявий интизом ва молиявий барқарорлиги билан ажралиб туради. Шунингдек, аёллар тадбиркорлиги иқтисодий масъулиятни ҳис қилган ҳолда асосий капитални кўпроқ ижара асосида шакллантиришга интилади. Психологик жиҳатдан ушбу ҳолат аёлларнинг оила бюджетига нисбатан юқори эҳтиёткорлиги билан боғлиқ. Шунинг учун тадбиркорлик фаолиятини бошлаган “Аёллар дафтари”га кирган аёлларга ижара ва асбоб-ускуна харажатларини 50 фоизини давлат томонидан қоплаб берилиши мақсадга мувофиқ. Бу эса, бир томондан ишсиз аёлларнинг иш ўрни ва даромад манбаига эга бўлиш имкониятини яратади; иккинчидан, оила мустаҳкамланишига ёрдам беради. 7. “Оғир” маҳалла хонадонларида томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, даромадлигини янада ошириш, маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур асбоб-ускуна ва хом-ашё билан таъминлашга кўмаклашиш, жумладан маҳсулотни сотиш жараёнига тажрибали тадбиркорларни бириктириш керак бўлади. Амалиётда ушбу механизм деярли ишга қўлланилмаяпти. Бунинг учун ҳар бир ҳудуддаги “етакчи” тадбиркорлик субъектларига “оғир” маҳаллаларда касаначиликни ривожлантириш ва маҳаллаларни ихтисослаштириш учун уч йилдан беш йилгача, Марказий банк асосий ставкасининг 75 фоизидан ошмаган ва базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 5000 бараваригача миқдорда кредит ажратиш мақсадга мувофиқ. Аҳолининг “Темир дафтар”га киритилган камбағал қатламини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини мунтазам молиявий рағбатлантириб бориш. Қишлоқ жойларида томорқа хўжалигини (паррандачилик, қорамолчилик, асаларичилик, боғдорчилик, иссиқхона хўжалиги)нинг мавжуд имкониятларидан самарали фойдаланишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, аҳолининг, айниқса ёш оилаларнинг томорқа хўжалиги билан таъминлашдаги мавжуд чекловларни бекор қилиш. Аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган кам даромадли фуқароларда иқтисодий фаолликни рағбатлантириш (имтиёзли кредитлар бериш, қизиқишидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш воситаларини бепул ёки арзон харид қилишларига кўмак бериш, деҳқончилик учун ер бериш) асосида улардаги боқимандалик кайфиятини тугатиш. Томорқа хўжалигини самарали олиб боришга кўмаклашувчи инфратузилма доирасидаги кичик бизнес субъектларига, жумладан “оғир маҳаллалар”га солиқ имтиёзлари ва субсидиялар жорий этиш, томорқа хўжалигида фойдаланиладиган кичик техника ишлаб чиқарилишини молиявий қувватлаш ва бундай техника импортига ҳар қандай чекловларни бекор қилиш. Ўз-ўзини банд қилувчиларга, жумладан маиший ва қурилиш-таъмирлаш хизматлари кўрсатувчиларга солиққа тортмаслик тартибини жорий қилиш, “ягона ижтимоий реестр” ахборот базасига киритилган паст даромадли оилалар фарзандларини олий ўқув юртларида тўла давлат ҳисобидан ўқитишни жорий этиш мақсадга мувофиқ. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling