Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович


Кам таъминланган аҳоли улушининг ўзгаришига таъсир этувчи омилларнинг регрессия тенгламаси коэффициентлари ва уларнинг сифат мезонлари кўрсаткичлари


Download 0.8 Mb.
bet53/63
Sana13.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1352647
TuriДиссертация
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   63
Bog'liq
nodir

Кам таъминланган аҳоли улушининг ўзгаришига таъсир этувчи омилларнинг регрессия тенгламаси коэффициентлари ва уларнинг сифат мезонлари кўрсаткичлари

Dependent Variable: LNKTA










Method: Least Squares










Date: 02/01/22 Time: 19:21










Sample: 2001 2020













Included observations: 20

























Variable

Coefficient

Std. Error

t-Statistic

Prob.










tжад=2.131




LNJBYIM

-1.885537

3.883960

-0.485468

0.0644

LNAS

8.549541

2.21529

3.8593321

0.0500

LNJBUD

-0.407382

4.181668

-0.097421

0.0237

LNOTQ

-0.371301

0.073484

-5.052814

0.0516

C

-0.021453

0.09239

-0.232201

0.0127
















R-squared

0.461429

Mean dependent var

3.417942

Adjusted R-squared

0.317810

S.D. dependent var

2.410158

S.E. of regression

1.990665

Akaike info criterion

4.427132

Sum squared resid

59.44118

Schwarz criterion

4.676065

Log likelihood

-39.27132

Hannan-Quinn criter.

4.475726

F-statistic

3.212873

Durbin-Watson stat

1.843491

Prob(F-statistic)

0.043025

Fжад=0,3273




Ҳисоб-китоб натижаларига кўра, жадвалда келтирилган коэффициентлардан фойдаланган ҳолда қуйидаги логорифмик чизиқли тенгламага эга бўламиз:




(1)
Аниқланган 1-регрессия тенгламаси параметрларини t-Statistic мезонлари бўйича аҳамиятлилигига эътибор қаратадиган бўлсак, α=0,05 ва df=15 бўлган ҳолда tЖад=2.131 га тенглигидан фақатгина мамлакатдаги аҳоли



4.1-расм. 1-регрессия параметрларини ретроспектив сифат мезонлари натижаси
.-жадвал
Ўзбекистон Республикасида кам таъминланган аҳоли улушининг кўп омилли прогноз кўрсаткичи

Йиллар

Кам таъминланган аҳоли улуши, %

Аҳоли жон бошига ялпи ички(ҳудудий) маҳсулот ҳажми , жорий нарҳларда минг сўм

Аҳоли сони, млн. киши

Аҳоли жон бошига реал умумий даромад, минг сўм

Битирувчиларни олий таълимга қамрови, %

2020

11,5

17591,5

33,9

10737,3

25

2021

11,1

18490,1

34,5

13325,8

29

2022

10,4

19388,5

35,3

15268,9

35

2023

9,6

20287,0

36,1

16589,1

37

2024

9,1

21185,5

36,9

18930,4

39

2025

8,2

22084,0

37,8

20263,5

42

2026

7,6

22982,5

38,5

23182,1

44

2028

7,0

23881,2

39,4

26736,6

47

2030

6,1

24779,5

40,3

31501,5

50

Натижада битирувчиларни олий таълимга қамровини 2030 йилга бориб 50 фоизга чиқиши камбағаллик даражасини қисқариш эҳтимолини беради. Бу бежиз эмас. Биз томондан ўтказилган сўровномада респондентлардан “Сизда темир дафтардан чиқиш, даромадингиз ортиб, келажак фаровон ҳаёт кечириш учун қайси таълим соҳасида ўқиш истаги бор?” деб сўралганда, иштирокчиларнинг 38 фоизи ёки 402 нафар иштирокчи педагогика, тиббиёт соҳаларини, 19 фоизи ёки 198 нафар респондентлар қишлоқ хўжалиги соҳасида билим олиб, ўз томорқамизда, боғида маҳсулот етиштириш, сақлаш ва сотишни мақсад қилган. Кейинги ўринларда бизнес ва бошқарув, қурилиш ва транспорт, ахборот-коммуникация тармоғига қизиқиш юқорилиги маълум бўлди. Демак, ижтимоий сиёсатда битирувчиларни олий таълимга қамровни ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни рағбатлантириш, камбағал оилалар иқтисодий фаоллигини қўллаб - қувватлаш аҳоли фаровонлигини ошишига хизмат қилади.
Тадқиқотда дунёнинг ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларида аҳоли фаровонлигига таъсир этувчи омиллар ва уларнинг ўзига хос жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди. Аҳоли фаровонлигига турли омилларнинг таъсир даражаси бўйича қуйидагиларни таклиф қиламиз.
Тадқиқотда мамлакатларни иккита асосий гуруҳга ажратиб олдик:
1. Ривожланаётган мамлакатлар (Модел I);
2. Ривожланган мамлакатлар (Модел II);
Ривожланган мамлакатлар учун ўзаро таъсир моделларини кўриб чиқамиз (Модел II). Модел 1970-2020 йиллардаги маълумотларни ўз ичига олади269. Моделни яратишда қуйидаги ўзгарувчилардан фойдаланилган:
1. Тўғриланган жамғармалар: таълим харажатлари (ЯИМга нисбатан%). Модел II да EXP ўзгарувчисидан фойдаланилган270.
2. Аҳоли жон бошига ЯИМ (ҳозирги АҚШ доллари)271. Модел II да GDP ўзгарувчиси ишлатилган.
3. Туғилганда кутилаётган умр кўриш, аёллар (йилларда)272. Модел II да LIFE ўзгарувчисидан фойдаланилган.
4. Ўрта таълимни тугатишнинг энг паст кўрсаткичи, жами (тегишли ёш гуруҳига нисбатан%)273. Модел II да LOWER ўзгарувчидан фойдаланилган.
5. Мактаб таълими оркали, олий таълимни камраб олиш (брутто %)274. Модел II да SCHOOL_ ENROLLMENT_TERTIARY ўзгарувчисидан фойдаланилган. 4.4-жадвалда Гранжер модели натижалари, 4.5-жадвалда эса юқоридаги ўзгарувчилар учун VAR модели келтирилган.
Модел II дан қуйидаги хулосага келишимиз мумкин:
1. Мамлакат ялпи ички маҳсулотини ўсиши таълим харажатларига (EXP) боғлиқ бўлади. Ушбу ҳолатни 4.4-жадвалда осонгина кузатиш мумкин, бу ерда 3-5 ва 7 йилдан кейин сезиларли ижобий таъсир мавжуд. Яъни, таълим самараси ривожланган мамлакатларда фақат узоқ муддатли истиқболда яққол кузатилади;
2. Ривожланган мамлакатлардаги мамлакат ялпи ички маҳсулот ўтмишдаги ялпи ички маҳсулотнинг ривожланиш даражасига кучли боғлиқ бўлмайди;
3. Ўрта таълимнинг энг паст битирув кўрсаткичи (LOWER) ҳам мамлакат ялпи ички маҳсулотнинг ривожланишига таъсир кўрсатиш қобилиятини исботлай олди. Хусусан, натижа 3 йилдан ортиқ кечикиш даврига тегишли. Шундай қилиб, ўрта таълим ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий ўсишига сезиларли таъсир кўрсатади, деган хулосага келишимиз мумкин;
4. 4.4-жадвалда кўришимиз мумкинки, таълим харажатлари омили (EXP), (LOWER) омилига жуда кучли таъсир кўрсатиши кузатилди, бу бизнинг моделимиздаги ижобий ҳолатдир. Яъни, таълимни молиялаштириш кўпроқ мактаб ёшидаги болаларнинг ўқишни самарали якунланишига ёрдам беради. Сезишимиз мумкинки таълим харажатларини оширишнинг ижобий таъсирини 2 йилдан 6 йилгача кечикишини кўришимиз мумкин;
5. Умуман олганда, 4.4-жадвалда кўрсатилганидек, юқоридаги барча ўзгарувчилар бир-бирига таъсир қилади. Омиллар орасидаги муносабат бир томонлама эмас, балки икки томонлама. 3.11-расмда GDP мисолида омиллар ўртасидаги боғлиқлик схемасини куришимиз мумкин. Кўриб турганингиздек, масалан, GDP LIFE га таъсир қилади, LIFE эса GDP га таъсир қилади.

4.2-расм: GDP омилининг бошқа омиллар билан икки томонлама алоқаси.
Энди эса, ривожланаётган иқтисодиётлар учун баъзи омилларнинг ўзаро таъсирини синаб кўриш учун моделни кўриб чиқамиз (Модел I). Барча ўзгарувчи моделлар Дикер-Фюллер тести ёрдамида стационар синовдан ўтказилди. Модел 1972-2021 йиллар учун маълумотларни ўз ичига олади. ўзгарувчан коинтеграция тести 22-жадвалга мувофиқ амалга оширилди ва шунинг учун 1 йиллик кечикиш танланди. Ушбу моделда 2 йиллик кечикиш билан барча параметрлар учун регрессия модели қўлланилган (бунда: 22-жадвал бўйича ўзгарувчиларнинг конинтеграция даражасини ҳисобга олиш учун 1 йиллик кечикиш, 4.4-жадвал асосида ривожланаётган мамлакатлар учун маълумотларнинг ностационарлиги ҳисобга олиш учун 1 йиллик кечикиш). Шуни таъкидлаш керакки, маълумотлар стационар эмас; ушбу ҳолатнинг таҳлили 12-21.-жадвалларда келтирилган. Шунинг учун модел I да даврлар фарқи (d.EXP, d.GDP, ва бошқалар)275 ишлатилган.
Моделни яратиш учун моделни яратишда қуйидаги ўзгарувчилар ишлатилган:
1. Тўғриланган жамғармалар: таълим харажатлари (ЯИМга нисбатан%)276. Модел I да EXP ўзгарувчисидан фойдаланилди.
2. Аҳоли жон бошига ЯИМ (ҳозирги АҚШ долларида)277. Модел I да GDP ўзгарувчиси ишлатилган.
3. Ўрта таълимни якунлашнинг энг паст кўрсаткичи, жами (тегишли ёш гуруҳига нисбатан%)278. Модел I да LOWER ўзгарувчисидан фойдаланилди.
4. Мактабга катнашмайдиган болалар (бошланғич мактаб ёшидаги %)279. Модел I да CHILDREN ўзгарувчиси ишлатилган.
4.4-жадвалда Гранжер модели натижалари, 24ва 4.4-жадвалларда эса юқоридаги ўзгарувчилар учун VAR модели келтирилган. Ушбу моделда 7 йиллик кечикиш билан барча параметрлар учун регрессия моделидан фойдаланилди (4.4-жадвал бўйича
даражасини ҳисобга олиш учун +1 йиллик кечикиш). Шундай қилиб, модел I га кўра, биз қуйидаги хулосалар чиқаришимиз мумкин:
1. Мамлакат EXP ўзгарувчиси GDP ва LOWERга боглик бўлган ҳолда, (ишонч даражаси >90%) CHILDREN га боглик булмаган эмас. Яъни ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиёти ҳолатига қараб таълимга купроқ маблаг сарфлашади.
2. GDP параметри CHILDREN ва LOWER га кучли боғлиқ. Бу ҳолат таълимга сармоя киритиш қанчалик муҳимлигини тушунтиради.
3. Ўзгарувчи - ўрта таълимни тугатишнинг энг паст кўрсаткичи - LOWER барча учта параметрга жуда боғлиқ бўлиб чиқди: GDP, CHILDREN, EXP.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш жоизки, Модел I да биз ривожланаётган иқтисодиётлар учун 2 йиллик кечикишдан фойдаландик. Бизнинг фикримизча, бу жиҳат янада чуқурроқ урганишни талаб этади. Биз Модел II нинг кечикиши (5-7 йил) мантиқийроқ деб ҳисоблаймиз. Шундай қилиб, биз ривожланган мамлакатларда таълимнинг иқтисодиётга таъсири ривожланаётган мамлакатларга қараганда аниқроқ ва мантиқийроқ деган хулосага келишимиз мумкин. Ривожланган давлатлар таълим орқали иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг энг яхши усулларидан фойдаланадилар. Натижада 5-7 йил ичида ўзининг ижобий самарасини кўрсатадиган таълимга инвестициялар кўлами кенгая боради.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling