Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович
Концепцияда белгиланган асосий макроиқтисодий мақсад кўрсаткичлари267
Download 0.8 Mb.
|
nodir
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар Башорат 2020 й.
- 2022 й. 2023 й. 2024 й.
- 2028 й. 2029 й. 2030 й.
- Кам таъминланган аҳоли улушининг ўзгаришига таъсир этувчи омилларнинг корреляцион боғланиш даражаси
Концепцияда белгиланган асосий макроиқтисодий мақсад кўрсаткичлари267.
«ижтимоий ҳимоя ягона реестри» орқали камбағал аҳолининг ижтимоий ҳимоясини тўлиқ шакллантириш, бунда мазкур тоифадаги аҳолини 2025 йилда 85 %гача, 2030 йилда эса 100 % ёрдам билан қамраб олиш; камбағал аҳолининг иш билан бандлигига тўлиқ эришиш, бунда босқичма-босқич ошириш орқали йилига 100 мингдан ортиқ эҳтиёжманд ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган фуқаролар учун иш ўринларини квоталаш; ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлган камбағал аҳоли қатламларининг 50 минг нафарини рўйхатга олиш, фаолиятини бошлаш, меҳнат қуроллари сотиб олиши ва бошқа мақсадлар учун субсидиялар ажратиш; камбағал оилалар фарзандларининг мактабгача таълим билан қамров даражасини ўртача қамров даражасидан ошириш, 2025 йилга бориб 600 минг, 2030 йилга бориб эса 800 минг нафар эҳтиёжманд ва кам даромадли оилалар фарзандларига ўқув йили бошида бир марталик ўқув қуроллари ва кийим-кечаклар сотиб олиши учун ёрдам пулларини ажратиш, эҳтиёжманд оилалар фарзандларидан 2 мингдан 5 минг нафаригача олий ўқув юртларида таҳсил олишига кўмаклашиш; ногиронлиги бўлган камбағал оилалар фарзандларининг ижтимоий ҳимояси, таълим олиши ва соғлиғини тиклаш чораларини янада кучайтиришга эътибор қаратиш; камбағал аҳолининг соғлиқни сақлаш хизматларидан 100% бепул фойдаланишига имконият яратиш, махсус реестрларга киритилган эҳтиёжмандлардан 5000 нафарига ҳар йили соғлиғини тиклаш ва соғломлаштириш мақсадида шифохоналарга ордер ва сиҳатгоҳларга йўлланмалар ажратиш; уй-жойга муҳтож, оғир турмуш шароитларида яшаётган камбағал аҳоли қатламларига, биринчи галда хотин-қизларнинг йилига 1 500 нафарини уй-жой билан таъминлаш, 10 минг нафаригача ижара тўловларини қоплаб бериш, кам даромадли оилаларнинг 20 минг нафарига арзонлаштирилган кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олиши учун бошланғич бадал ва субсидиялар тўлаб бериш. Шунингдек, юқоридаги барча чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш орқали 2030 йилга бориб камбағаллик даражасини икки баробарга қисқартиришга эришиш назарда тутилмоқда268. Узоқ муддатли даврда камбағалликни қисқартириш борасида давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатини такомиллаштиришда қуйидаги масалаларга эътибор қаратиш зарур: Хориж тажрибаларини ўрганиш асосида камбағалликни қисқартиришга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий база, мезонлар ва ҳудудий ҳусусиятлардан келиб чиқиб баҳолаш услубиётини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Камбағал инсонларнинг иқтисодий имкониятларини ишга солишда уларнинг соғлиғи жиддий тўсиқ бўлмоқда. Маблағларнинг етишмаслиги кўп жиҳатдан соғлом турмуш тарзини олиб бориш ва саломатлигини сақлаб туриш имкониятини чекламоқда. Илгари бепул бўлган тиббий хизматларни қисқариши, пуллик тиббий хизматларнинг кенгайиши камбағал қатламнинг бу борадаги эҳтиёжлари эришиб бўлмас орзуга айлантирмоқда. Давлат ижтимоий сиёсатида «темир дафтар» га киритилган оилаларга бепул тиббий хизмат тизимини яратиш. Нархларнинг ўсиши муносабати билан, энг кам иш ҳақининг индексациясини таъминловчи бош келишувни ишлаб чиқиш ва барча хўжалик юритувчи субъектлар учун уни мажбурий қилиш. Меҳнатга ҳақ тўлаш минимуми ишчи кучининг мўътадил жисмоний қайта тикланиши учун зарур бўлган пул маблағларини, яъни тирикчилик минимумини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши керак. Таълим тизимида касб таълимини тўла равишда давлат ҳисобидан молиялаш, биринчи марта касб ўрганувчиларга ёки бир неча йиллик иш стажидан сўнг янги касб эгалловчиларга ўқиш даври учун стипендиялар жорий этиш мақсадга мувофиқ. Олий таълим тўла эркинлаштирилиши, давлат грантларини фақат «темир дафтар»га киритилганлар учун тақдим этилиши, олий таълим ҳамма учун пулли бўлиши, лекин давлат харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, олий таълимдаги барча имтиёзлар тўла бекор қилиниши лозим ва улар камбағалларга мақсадга мувофиқдир. Давлатнинг ижтимоий сиёсати бозор иқтисодиёти шароитида янгича кўринишларда намоён бўлиб, давр талабларидан келиб чиқиб доимо такомиллашиб боради. Аҳоли фаровонлигини ошириш ва камбағалликни қисқартириш масалаларини чуқур ўрганиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан берилган 2001-2020 йиллар бўйича келтирилган статистик маълумотлардан мамлакатда кам таъминланган аҳоли улушининг ўзгариши – (КТА) га таъсир этувчи фойдаланган ҳолда аҳоли жон бошига ялпи ички(ҳудудий) маҳсулот ҳажми – JBYIM, мамлакатдаги аҳоли сони – AS, аҳоли жон бошига умумий даромад – JBUD ва битирувчиларни олий таълимга қамрови даражаси – OTQ омиллари танлаб олинди. Ушбу танлаб олинган омиллардан фойдаланиб, эконометрик таҳлилни амалга оширамиз авваламбор, бунинг учун танлаб олинган омиллар ўртасидаги корреляцион боғланиш даражасини аниқлаб олиш мақсадга мувофиқдир (4.2.-жадвал). 4.2.-жадвал Кам таъминланган аҳоли улушининг ўзгаришига таъсир этувчи омилларнинг корреляцион боғланиш даражаси
Жадвал қийматларига эътибор қаратадиган бўлсак, кам таъминланган аҳоли улушининг ўзгариши – (КТА) омилига аҳоли жон бошига ялпи ички(ҳудудий) маҳсулот ҳажми – JBYIM(rKTA,JBYIM =0,63911), аҳоли жон бошига умумий даромад – JBUD(rKTA,JBUD =0,65721) омиллари ўртача зичликда ва битирувчиларни олий таълимга қамрови даражаси – OTQ (rKTA,OTYQ =0,853102) кучли зичликда боғланганлиги аниқланди. Аммо, мамлакатдаги аҳоли сони – AS (rKTA,AS =-0,96625) омили натижавий омилга нисбатан тескари кучли зичликда боғланган бўлиб, бу ўз навбатида олинган статистик маълумотларга асосланадиган бўлсак, аҳоли сонини мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб таъкидлаш лозимки, кам таъминганларнинг аҳоли сони ўртасида ошишига олиб келади. Корреляцион боғланишнинг қўйилган rх1,х2<0,8 шартига кўра, омиллар ўртасида мультиколениарлик мавжуд эмаслигидан кузатилаётган боғлиқлик ўртасида регрессия тенгламасини аниқлашни EViews дастури орқали давом эттириш мумкин. Бунинг учун танлаб олинган омиллоарнинг ўлчов бирликлари турлича бўлганлиги боис, уларни натурал логорифмлаб олиш талаб этилади ва натижалар қуйидаги жадвалда ўз аксини топган 4.3. -жадвал. 4.3.-жадвал Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling