Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович


Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳоли ва расмий ишсизлик даражасининг ўсиши216


Download 0.8 Mb.
bet42/63
Sana13.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1352647
TuriДиссертация
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   63
Bog'liq
nodir

Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳоли ва расмий ишсизлик даражасининг ўсиши216



Номланиши

2000 й

2010 й

2014 й

2019 й

2020 й

2021 й

Иқтисодий фаол аҳоли (минг киши)

9018,4

11660,6

13505,4

14641,7

14797,4

14978,9

Шу жумладан:



















Иқтисодиётда банд
бўлганлар (минг киши)

8983,0

11628,4

12818,4

13273,1

13236,4

13538,9

Расмий ишсизлар
(минг киши)

35,4

32,2

48,8

13,7

37,1

98,7

Ишсизликнинг расмий даражаси (%)

0,4

5,4

5,4

9,3

10,5

13,2

Иқтисодиётда 2021 йил иқтисодий ўсишга эришилиши натижасида иқтисодиётда банд бўлганлар сони 13538,9 минг нафарни ташкил қилиб кўпайиш тенденциясига эга бўлди. Расмий ишсизлик даражаси 2021 йилда 98,7 минг кишини ташкил этди. Ишсизлик даражасининг пастлиги ўзбек халқининг менталитетига боғлиқдир. Ишсизларнинг кўпчилиги меҳнат биржаларига бориб мурожаат қилишни ўзларига ор билиб, таниш-билишлари орқали ёки мустақил иш қидирадилар. Шунингдек, ишсизлик мақомини олишда кўп расмиятчилик мавжуд ҳамда ишсизлик нафақаси миқдори анча кам эканлиги уларни меҳнат бўлимларига мурожаат қилишдан тийиб турибди217.
Республикада меҳнат ресурсларининг сони 2021 йилга келиб 19345,0 минг кишини ёки жами аҳоли сонидаги улуши 55,4 % ни ташкил қилди. Меҳнат ресурслари таркибида иқтисодий фаол аҳоли сони 14980,7 минг кишини ёки меҳнат ресурсларининг 77,4 % ни, шунингдек, иқтисодий нофаол аҳоли сони - 4364,2 минг кишини ёки 22,6 % ни ташкил қилди. Иқтисодий фаол аҳоли сонининг жами аҳоли сонидаги улуши 43,3 % ни ташкил қилди. Ҳудудлар кесимида энг кўп иқтисодий фаол аҳоли сони Фарғона вилоятида 1648,8 минг киши ва Самарқанд вилоятида 1599,7 минг киши ташкил этади. Иқтисодий фаол аҳоли сонининг энг кам кўрсаткичлари Сирдарё вилоятида 372,1 минг кишини ва Навоий вилоятида 450,2 минг киши тўғри келди. Ўз навбатида, давлат секторида жами бандлар улуши 2016 йил 2330,4 киши, нодавлат секторида банд бўлганлар 10968,0 кишини ташкил қилган бўлса, 2021 йилда юқоридаги йилларга мос равишда 2576,8 ва 10937,6 минг кишини ташкил қилди ва аҳоли бандлиги даражаси қисқариши кузатилди. Меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳолининг бандлиги билан меҳнат ресурслари таклифи ўзаро мувозанатга эга эмас. Пандемия асоратларини аста-секин бартараф этилиши, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантирилиши давлат ва нодавлат секторида аҳоли бандлиги даражасига ижобий таъсир кўрсата бошлади.
Республика бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази томонидан 2020 йил юртимизнинг 485 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, 4,9 мингта уй хўжалиги ва 25,8 минг нафар фуқаро қамраб олинган ижтимоий сўровнома ўтказилди. Бунда 108 та шаҳар ва туман аҳолиси иштирок этди. Тадқиқот натижаларига кўра, ишга муҳтож бўлган аҳоли сони 1 335,3 мингни ташкил этади, 16-30 ёшли аҳоли ўртасида ишсизлик 15 фоизни, аёллар ўртасида 12,8 фоизни ташкил этди. Бутун дунё мамлакатларида бўлгани каби Ўзбекистон ҳудудларида аҳолининг бандлик даражасини ортиши юқори кўрсаткичларни ташкил этмайди 3.11- жадвал.

3.11-жадвал



Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling