Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович


Фарғона водийси вилоятларида аҳоли камбағаллиги тўғрисида маълумот195. (2021 йил)


Download 0.8 Mb.
bet39/63
Sana13.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1352647
TuriДиссертация
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   63
Bog'liq
nodir

Фарғона водийси вилоятларида аҳоли камбағаллиги тўғрисида маълумот195. (2021 йил)

Т/р



Кўрсаткичлар
номи



Ўлчов бирлиги



Республика бўйича





Фарғона водийси бўйича



Андижон



Фарғона



Наманган

1

Аҳоли сони

минг киши

33981,9

9727,6

3139,6

3766,1

2821,9

2

Ишсизлар

киши

1422833

403259

135069

158079

110111

3

Камбағал аҳоли сони

минг киши

1872,2

629,9

254,0

263,1

112,8

4

Камбағал оилалар сони

киши

424561

132646

52630

55634

24382

5

5 ва ундан ортиқ фарзанди бор кам.т. оилалар

киши

81242

21854

8973

5974

6907

6

Боқувчисини йўқотган (бева) оилалар сони

киши

154755

55285

20667

15508

19110

Республика бўйича 2021 йил 1 март ҳолатига ишсиз ҳотин-қизлар 524 минг 241 нафарни ташкил қилмоқда. Хусусан, энг юқори кўрсаткич Фарғона (83400), Андижон (78777), Самарқанд (62487), Қашқадарё (59111), Сурхондарё (50995), Бухоро (30210) вилоятларига тўғри келмоқда. Қолган вилоятларда ишсиз хотин-қизлар сони ўртача 25 минг нафарни ташкил қилади. Тошкент шаҳрида 8017 нафар ишсиз хотин-қизлар рўйхатга олинган.


Ишсиз аёллар билан якка тартибда ишлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, яратилган имтиёзлардан фойдаланиш бўйича маслаҳат-ахборот бериш ишлари қониқарсиз ташкил этилганлиги натижасида 2020 йил январь-март ойлари давомида 20 минг нафардан зиёд аёл ишлаш учун хорижий давлатларга чиқиб кетган. Ваҳоланки, 2020 йил 1 март ҳолатига қурилишда 104 минг, коммунал соҳада 71 минг, хизмат кўрсатиш соҳасида 68 минг, енгил саноатда 46 минг нафар мутахассисга эҳтиёж мавжуд. Ишчи кучига талаб юқори бўлган соҳаларга ва ҳудудларга малакали мутахассисларни етказиб бериш, бандликни таъминлаш учун тадбиркорликка ўқитиш курсларини ташкил этиш, шунингдек, «Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари»га жалб этиш ўз самарасини беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги қарорига асосан аёлларнинг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш учун бизнес-инкубатор шаклидаги «Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари» ташкил қилинган эди. Бу марказлар нодавлат ва нотижорат ташкилот мақомига эга бўлиб, қуйидагилар марказларнинг асосий вазифаси қилиб белгиланган:

  1. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда узоқ муддат бола парваришлаш таътилида бўлган, мушкул иқтисодий аҳволга тушган аёлларни меҳнат бозорида талаб этилаётган касблар бўйича қайта тайёрлаш ва уларнинг ишга жойлашишига кўмаклашиш.

  2. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган аёлларни марказларга жалб этиш ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш.

  3. Аёлларни ўз бизнесини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини шакллантириш, бизнес ғояларини тайёрлашда консультатив ёрдам бериш.

  4. Зарур ҳолларда, фаолиятини бошлаётган тадбиркор хотин-қизларга маҳаллалардаги бўш турган бинолардан жой ажратилишига кўмаклашиш.

  5. Тадбиркор аёлларга ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этишда зарур маслаҳатлар бериш ва амалий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, ишончли ҳамкорларни топиш, минитехнологиялар ва ускуналар сотиб олишда кўмаклашиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг реализация қилинишига кўмаклашиш.

Булар орқали тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, бандликни ошириш ва камбағалликни камайтириш кўзланган эди. Бу фаолиятни оммалаштириш асосида, маҳаллалардаги ўқиш истаги билдирган ёлғиз, кўп фарзандли аёллар, ишсизлар учун кундалик ҳаётда эҳтиёж юқори бўлган ҳунарлар, хусусан, тикувчилик, пазандачилик, сартарошлик ва бошқа йўналишларда касбга ўргатиш курслари орқали ўқитиш, уларни камида ўз-ўзини бандлигини таъминлашга эришилади. Бироқ Қорақалпоғистон Республикасининг 11 туманида, Бухоро ва Тошкент вилоятларида 9 тадан, Сурхондарёнинг 7, Жиззахнинг 5 туманида бирорта ҳам бундай марказлар ташкил этилмаган196.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик секторидаги 18-40 ёшгача бўлган аёлларнинг фаоллиги сезиларлидир. Масалан, жами фаолият юритаётган тадбиркорларнинг 40 фоизини аёллар ташкил қилади. Жумладан, қишлоқ жойларида яшайдиган аёллар кўпроқ қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган бўлсалар, шаҳар жойларида яшаётган аёлларимиз чеварлик, тикувчилик, қандолатчилик, косметология, таълим бериш (репетиторлик), соғликни сақлаш ва маиший хизмат кўрсатишнинг турли соҳаларини кенгроқ қамраб олганлар. Ҳозирги кунда бу каби соҳалар қишлоқ жойларида ҳам маълум даражада ривожланмоқда. Шундай экан, аёлларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда ҳунармандчилик соҳасидаги интилишлари, миллий анъаналаримизни тиклашга ва урф-одатларимизни кенг тарғиб этилишига катта таъсир этмоқда. Масалан, бугунги кунда айниқса, миллий каштачиликнинг «ироқи», «попоп», «йўрма», «тўлдирма» турларидаги маҳсулотлари, шунингдек, табиий буёқларда тўқиладиган «араби», «ғажари», «жунхурс»” каби гиламлари нафақат юртимизнинг аҳолиси, балки хорижий меҳмонларга ҳам манзур бўлиб келмоқда197. Мамлакатда аёллар бандлигини таъминлашда касаначилик фаолиятининг ҳам ўрни беқиёсдир. Касаначилик ҳам тадбиркорликнинг бир кўриниши сифатида аҳолини иш билан таъминлаш, уларни даромадларини кўпайтириш, фаровонлигини ошириш учун асосий омиллардан биридир.
Касаначилик деганда, иш берувчининг буюртмасига асосан шартнома асосида маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатишни ўзининг уй хўжалигида ташкил қилиш билан боғлиқ фаолият тушунилади198. Бу фаолият аёллар айниқса, уй бекалари, фарзанд тарбияси билан шуғулланиб маълум бўш вақтлари бўлган аёллар учун қулай бўлиб, улар уй ишлари билан бирга корхона буюртмасини ҳам бажариш имконияти пайдо бўлади. Натижада касаначи аёллар даромад олиш билан бирга уларга иш стажини ҳисоблаш, пенсия ва ижтимоий суғурта бўйича нафақалар тайинлаш ҳуқуқи берилади.
Биринчи Президентимиз Каримов И.А касаначиликнинг аҳамиятига тўҳталиб, «...биз катта сармоя, маблағ талаб қилмайдиган касаначиликни йўлга қўйиш мақсадида жойлардаги ишлаб чиқариш корхоналарида бекор ётган турли хил дастгоҳ ва ускуналарни қўлидан иш келадиган одамларга, оилаларга бердик. Натижада 60 минг одам, 60 минг оила қўшимча даромадга эга бўлди. Шу одамларнинг, айтиш мумкинки, дуёқараши ўзгарди. Улар энди ўз оиласи, болалари олдида бошини кўтариб яшайди, эл-юрт, ватан равнақига ўз ҳиссасини қўшади»199.
Умуман олганда, аёлларнинг уйдан ташқарига чиқиб, тадбиркорлик соҳасига кириши ХХ асрнинг энг ёрқин хусусияти бўлиб қолди. Хотин- қизларнинг тадбиркорлик фаолиятидаги иштироки аввало хатти-ҳаракатнинг бозор моделига мослашиш, бандликнинг кенгайиши ва юқори даромад олиш йўлларидан бири саналади. Кўпгина чет мамлакатларнинг тажрибаси шундан далолат беради. Хусусан, хотин-қизлар бизнесининг шаклланиш жараёни АҚШ да жадал суръатлар билан давом этмоқда, у ерда кичик бизнес объектларини 30 фоиздан кўпроғи хотин-қизлар қўлида. Германияда хотин-қизлар тадбиркорлиги 26 фоизни ташкил этмоқда200.
Аёллар тадбиркорлиги дунёнинг аксарият давлатларида турлича даражада ривожланаётган бўлиб қуйидаги жиҳатлари билан эркаклар томонидан олиб бориладиган тадбиркорликдан фарқланади: Биринчидан, аёллар кўпроқ тадбиркорликни 30-40 ёшдан бошлайдилар ҳамда иқтисодий ва молиявий ресурслардан ўта эҳтиёткорлик билан фойдаланадилар; иккинчидан, хўжалик юритишда асосан оила аъзолари, турмуш ўртоғи ҳамда аёл тадбиркорлар уюшмалари ёрдамлари муҳим ўрин эгалайди; учинчидан, бозор рискларига чидамли, қарорлар қабул қилишда бошқалар фикрини ўрганади, турли шароитларга мослашувчан, бозордаги талаб ва таклиф ўзгаришларини тез илғай олади; тўртинчидан, фаолият соҳаларида асосан, савдо, озиқ-овқат, енгил саноат (тўқимачилик), хизмат кўрсатиш ва касаначилик асосий йўналишлар ҳисобланади; бешинчидан, қишлоқ жойларида яшовчи аёлларда томорқа хўжалиги, тикувчилик ва қишлоқ хўжалиги соҳалари, шаҳар жойларида эса, савдо, касаначилик, хизмат кўрсатиш ва енгил саноатдаги бандлик устувор аҳамиятга эгадир.
Мамлакатда камбағаллар таркибида аёлларни камайтириш, камбағаллик даражасини қисқартириш йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • “Аёллар дафтари”га кирган ва ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаган аёлларга ижара ва асбоб-ускуна харажатларининг 50 фоизини давлат томонидан қоплаб бериш тизимини йўлга қўйиш зарур. Бу эса бир томондан ишсиз аёлларнинг иш ўрни ва даромад манбаига эга бўлиши, иккинчидан, оила мустаҳкамланишига ёрдам беради.

  • Аҳолининг “Темир дафтар”га киритилган камбағал қатламини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини мунтазам молиявий рағбатлантириб бориш.

  • Қишлоқ жойларида томорқа хўжалигини (паррандачилик, қорамолчилик, асаларичилик, боғдорчилик, иссиқхона хўжалиги)нинг мавжуд имкониятларидан самарали фойдаланишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, аҳолининг, айниқса ёш оилаларнинг томорқа хўжалиги билан таъминлашдаги мавжуд чекловларни бекор қилиш.

  • Аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган кам даромадли фуқароларда иқтисодий фаолликни рағбатлантириш (имтиёзли кредитлар бериш, қизиқишидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш воситаларини бепул ёки арзон харид қилишларига кўмак бериш, деҳқончилик учун ер бериш) асосида улардаги боқимандалик кайфиятини тугатиш.

  • Томорқа хўжалигини самарали олиб боришга кўмаклашувчи инфратузилма доирасидаги кичик бизнес субъектларига, жумладан “оғир маҳаллалар”га солиқ имтиёзлари ва субсидиялар жорий этиш, томорқа хўжалигида фойдаланиладиган кичик техника ишлаб чиқарилишини молиявий қувватлаш ва бундай техника импортига ҳар қандай чекловларни бекор қилиш.

  • Ўз-ўзини банд қилувчиларга, жумладан маиший ва қурилиш-таъмирлаш хизматлари кўрсатувчиларга солиққа тортмаслик тартибини жорий қилиш, “ягона ижтимоий реестр” ахборот базасига киритилган паст даромадли оилалар фарзандларини олий ўқув юртларида тўла давлат ҳисобидан ўқитишни жорий этиш мақсадга мувофиқ.

Мамлакатда аҳолининг иқтисодий фаоллигини ошириш, хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг эркин фаолият юритишларини таъминлаш, илғор бизнес ғояларини рўёбга чиқариш орқали камбағалликни қисқартириш амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналиши ҳисобланади.



Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling