Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика
Download 165.27 Kb. Pdf ko'rish
|
davlat byudzheti daromadlari -1
Хулоса
Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати бозор муносабатларига асосланган иктисодиѐтни яратишга қаратилган изчил иқтисодий ислоҳотларни амалга оширмоқда. Ислоҳотлар стратегияси давлат иқтисодий сиѐсатининг кенг қамровли дастакларини ўз ичига олади. Мана шундай дастаклардан энг муҳимларидан бири - давлатнинг изчил молиявий сиѐсати ҳисобланади. Иқтисодиѐтни эркинлаштириш шароитида давлат молиявий сиѐсатини олиб бориш ва иқтисодни молиявий тартибга солиш муаммоларига алоҳида эътибор берилади. Давлат молиявий сиѐсатининг марказида ҳамиша давлат бюджети сиѐсати эгаллаганлиги ривожланган мамлакатлар тажрибасидан барчамизга маълум. Давлат бюджетининг ривожланиши босқичларида унинг даромадлари таркибини такомиллаштириш ва ривожлантириш масалалари даврлар мобайнида долзарб масала ҳисобланади. Чунки давлат бюджетининг мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ҳаѐтига таъсирининг нақадар кучли бўлиши унинг барқарор даромадлар билан таъминланганлигида ҳисобланади. Бюджет тизимини бошқаришда чет эл тажрибаси тахлили кўрсатадики маҳаллий бюджетларнинг давлат бюджет сиѐсатидаги тутган ўрни маҳаллий бюджетлар даромадларини ташкил этиш ҳамда унинг таркибини белгилашда молиявий асос ҳисобланади. Чет эл тажрибасини хисобга орган холатда маҳаллий бюджетларнинг мавқеини янада ошириш ҳукуматнинг бюджет сиѐсатини самарадорлигини оширишда хизмат қиладиган муҳим омил эканлиги аҳамиятга моликдир. Давлат бюджети даромадларининг катта қисмини жойларга бериш, маҳаллий бюджетларни мустаҳкамлаш зарурлиги мамлакат рахбарияти томонидан ҳам эътироф этилган. Бунинг натижасида республикамиз минтақалар мустақиллигини ошириш, уларнинг ташаббускорлигини, бюджетнинг ижросидан манфаатдорлиги ва бу борадаги масъулиятини ошириш имкони вужудга келади. Бозор иқтисодиѐтига босқичма-босқич ўтиш шароитида, тадқиқотчи фикрига кўра, ривожланган чет эл мамлакатлари каби маҳаллий бюджет ижросида устуворликни маҳаллий бюджет даромадлари томонига қаратилиши лозим. Бундан хулоса шуки, маҳаллий бюджет нафақат бюджет тизимида, балки бозор иқтисодиѐти шароитида ҳудудий иқтисодиѐтни самарали олиб боришда маҳим ўрин эгаллайди. Хар қандай мамлакатда бюджет, давлат хокимияти сиѐсатини кўрсатувчи восита бўлиб, унинг ижро жараѐни давлат сиѐсатининг асосий йўналишларини тавсифлайди. Бюджет ижросининг халқаро тажрибаси шуни тасдиқлайдики, бюджет ижросининг самарали тизими ушбу маблағлар самарадорлигини таъминловчи асосий омил хисобланади. 14 Ривожланган давлатларда Бюджет назорати жумладан, Буюк Британия, Франция, Германия, Япония Америка Кўшма Штатлари ва Япония давлатларида хамда Россия Федерациясида бюджет назоратини қай тарзда амалга оширилишини тахлил килиб ўрганиб кўрганимизда юқоридаги мамлакатларда давлат бюджети ижроси юзасидан бюджет назорати 3 поғонали назорат тизими асосида олиб борилишини кўрамиз, 1. Поғона-вазирликлар, бюджет муассасаларининг ички аудити; 2. Поғона-молия вазирликлари назоратчилари, хазиначилик аудиторлари, 3. Поғона-мустақил давлат молия назорати тизими, хисоб палаталари. Республика бюджети давлатнинг даромадлари ва харажатларини рационал шакллантириш, бюджет бўғинлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш, маҳаллий бюджетлар манфаатларини мувофиклаштириб туришни таъминлаши лозим. Айни пайтда, бюджет-солиқ сиѐсати ишлаб чиқаришни ўстиришга ва унинг самарадорлигини оширишга солиққа тортиладиган базани кенгайтириш макрадида хуқуқий ва жисмоний шахслар даромадларини кўпайтиришга қаратилган бўлипга керак. Бозор иқтисодиѐти шароитида бюджет-солиқ сиѐсатининг асосий вазифалари иқтисодиѐтда ишлаб чиқариш жараѐнининг пасайиб кетишига йўл қўймаслик, яъни ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга йўналтирилган чора- тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат. Бунинг учун солик сиѐсати соҳасида солиқ ставкаларини пасайтириш, янги инвестициялар учун солиқ имтиѐзларини бериш, тезлаштирилган амортизацияни кўллаш каби тадбирлар амалга оширилади. Ўзбекистондаги бюджет-солиқ сиѐсатининг характерли хусусиятлари сифатида қуйидагиларни ажратиш мумкин: ҳукумат ижтимоий-иқтисодий ва бюджет-солиқ сиѐсатининг ўзаро боғланганлиги ва бир-бирини тўлдириши; бюджет-солиқ сиѐсатининг макроиктисодий барқарорлик ва иқтисодий юксалишини рағбатлантиришга эришиш ҳамда уни мустаҳкамлашга йўналтириши; солиқ йиғимини оқилона усулда ташкил этиш ва солиқларнинг рағбатлантирувчи ролини таъминланиши; бюджет харажатларининг ижтимоий мақсадларга йўналтирилиши. Умуман олганда мамлакат ҳукумати томонидан ўтказилаѐтган бюджет- солиқ сиѐсати давлат ғазнаси билан солиқларнинг рағбатлантирувчи роли ва бюджет харажатларининг энг мақбул тузилмаси ўртасидаги ўзаро нисбатнинг самарадорлигига эришиш имконини яратди. Ўз навбатида, даромадлар бўйича бюджетнинг барқарор ва тўлаконли ижроси бюджетда белгиланган барча тадбирларни ўз вақтида ва тўла молиялаштиришни таъминлайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling