Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика
Download 165.27 Kb. Pdf ko'rish
|
davlat byudzheti daromadlari -1
- Bu sahifa navigatsiya:
- КАСБ ТАЪЛИМИ (ИҚТИСОДИЁТ) КАФЕДРАСИ “МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР” ФАНИДАН Бажарди
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА-МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК-ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ КАСБ ТАЪЛИМИ (ИҚТИСОДИЁТ) КАФЕДРАСИ “МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР” ФАНИДАН Бажарди: 3-КТИ-13 гуруҳ талабаси Собиржанова Нодира Наманган 2015 2 Мавзу: Давлат бюджети даромадлари 1. Давлат бюджети даромадлари ва уларнинг манбалари. 2. Давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари. 3. Давлат бюджети даромадларини такомиллаштириш йфналишлари. Хулоса Фойдаланилган адабижтлар рфйхати 3 1. Давлат бюджети даромадлари ва уларнинг манбалари. Ўзбекистон Республикаси давлат даромадлари тизимида Давлат бюджетида тўпланадиган марказлаштирилган даромадлар мамлакат харажатларини қоилашнинг асосий манбаи хисобланади. Давлат бюджетмда даромад манбалари қуйидаги тарзда гуруҳларга ажратилади: а) тўғри солиқлар: юридик шахслар даромадлари ѐки фойдасига солинадиган солиқ; солмқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналардан олинадигаи ягопа солиқ; жисмоний шахслариипг даромадларига солинадиган солиқ; тадбиркорлик фаолияти пилан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар даромадларига солинадиган, қайд этиб қўйиладиган солиқ; б) эгри солиқлар: қўшилган қиймат солиғи; акциз солиғи; божхона божи; жисмонии шахслардан олинадмган ягона божхона тўлови; транспорт воситаларида бензин, дизель ѐқилғиси ва газ ишлатилиши учун жисмоний шахслардан олинадиган ягона бож тўлови; в) ресурслар учун тўловлар ва мол-мулк солиғи: мол-мулк солиғи; ер солиғи; ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солик; сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ; экология солиғи; г) инфратузилмани ривожлантириш учун солиқ; д) бошқа даромадлар. Давлат бюджети даромадлари бир бутун ҳолда солиқ тўловлари х,исобидан шакллантирилиб, уларнинг салмоғи, кайд этилганидек, унинг умумий даромадларининг 97 фоизидан ортиғини ташкил этади. Шу сабабли кўриб чиқилаѐтган молия хуқуқи бўлими энг муҳим ҳуқукий институтларидан бири солик ҳукуқи булиб, у солиқ тўловларини жорий этиш ва ундириб олиш вактида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади. Давлат бюджети даромадларининг бошқа тизими солиқ бўлмаган тўловларнинг ҳар хил турларини ўз ичига олиб, улар ундириб олиниш шакли ва усуллари, манбаи, субъектлари ва бошқа асослирга қараб солиқ тўловларидан фарқ қилади. Улар солиқ тўловларидан фарқли равишда ихтиѐрий (масалан, давлат кредити бўйича тўловлар) ва мажбурий (давлат ва молиявий активлар, давлат ва маҳаллий мулкдан фойдаланиш ва ҳ.к.) тўловлар бўлиши мумкин. Солиқ бўлмаган тўловларнинг бошқа гуруҳлири ҳам мавжуд, хусусан, булар - давлат томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар (давлат божи) ҳамда хукуқ турли тармоқлари меъѐрларини бузганлик учун юридик санкциялар сифатида ундириб олинадиган тўловлар (жарималар, пеня, мусодара қилинган мулкдан даромадлар ва х,.к.)дир. Давлат бюджети даромадларига давлат мақсадли жамғармаларига келиб тушадиган тўловлар ҳам кириб улар бизнинг республикамиз амалдаги бюджет қонунчилигига мувофиқ равишда ягона умумдавлат марказлаштирилган пул маблағлари жамғармасига киритилади. Булар давлат ижтимоий суғуртаси бўйича, йўл жамғармаси, иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасига тўланадиган ва бошқа тўловлардир. 4 Юридик табиатига кўра ушбу тўловлар солиқ тўловлари билан жуда кўп ўхшаш томонларга эга: уларнинг амалга киритилиши тегишли қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган; ҳар бир тўлов бўйича тўловчилар, объектлар, ставкалар, имтиѐзлар ва солиқ тўловларига хос бўлган бошқа жиҳатлар белгиланган. Қайд этилган ҳолат айниқса давлат ижтимоий суғурта бўйича тўловларга хосдир, чунки бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўловлар тўланишини назорат қилиш вазифаси давлат солиқ хизматининг зиммасига юклатилган. Давлат бюджети даромад қисмини тўлдиришнинг янги манбаларини қидириб топиш ва уларни молия ҳуқуқи меъѐрларида мустақкамлаб қўйиш бюджетнинг харажатлар қисмида назарда тутилган тадбирларни узлуксиз молиялаштириш учун катта аҳамият касб этади. Бунда даромад қисмини турли йўллар билан тўлдириш мумкин. Шундай энг оддий йўллардан бири - янги солиқларни жорий этиш ва уларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, амалдаги солиқ тўловлари ставкаларини ошириш ҳисобланади. Лекин жаҳон тажрибаси шуни кўрсатяптики, солиқларнинг ниҳоятда юқори бўлиши шунга олиб келадики, тадбикорларда юқори даромад олиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва такомиллаштиришга бўлган қизиқиш йўқолиб боради. Натижада хўжалик юритувчи субъектлар даромадлари пасайиб кетади ва мувофиқ равишда бюджетга солиқлардан келиб тушадиган тутумлар камаяди. Бу ерда бир хил бўлмаган ностандарт ва ноанъанавий чораларга асосланган бошқача ѐндашувлар талаб килинади. Бундай чоралардан бири республикамизда амалга оширилаѐтган қайишқоқ солиқ сиѐсатидир. Ушбу сиѐсатнянг моҳияти шундан иборатки, бир томондан, бюджет даромадларининг тўлдирилишини таъминлаш, иккинчи томондан, ишчанлик, ишбилармонлик фаоллигини рағбатлантиришдан иборат 1 . Давлат бюджети даромадларини белгиланган солиқ тўловлари ҳисобига энг кўп даражада йўналтириш кўи жиҳатдан солиқ органларининг аниқ-пухта ишлашига боғлиқ бўлиб, улар бгоджетга келиб тушиши лозии бўлган тушумларнинг тўғри ва ўз вактида келиб тушишини назорат этишга қаратилган. Зероки, бу шунинг учун қам муҳим аҳамиятга эгаки, кўпгина солиқ тўловчилар - юридик ва жисмоний шахслар амалда солиқлар тўғрисидаги қонунчиликни бузадилар. Солиқ солиш объектларини яшириш ѐки камайтириб кўрсатиш, солиқ суммаларини ҳисоб-китоб қилиш учун асос бўладиган ҳисобот маълумотларини бузиб кўр-сатиш каби ҳоллар ҳали кам эмас. Бюджет даромадларига қўшимча маблағларни жалб этишнинг муҳим маибаи давлат қимматли қоғозлари ва, хусусан, давлат заѐм облигацияларини чиқариш ҳамда уларни жисмоний ва юридик шахслар ўртасида жойлаштириш ҳисобланади. Ушбу манба давлат томонидан кўпрок юридик шахсларга нисбатан кўл-ланилади, давлат қимматли қоғозларини жисмоний шахслар ўртасида жойлаштириш эса амалда йўқ. 1 Карлмов И.Л. Ўзбекистов - бозор муносайат.тарига ўтпшникг Фз модели., 43-5. 5 Давлат бюджети даромад қисмини мустаҳкамлаш учун маҳаллий бюджетларни ривожлантириш катта аҳамиятга эга. Жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг минтақалар иқтисодий ва ижтимоий ривожланигаидаги масъулиятини таъминлашдаги ҳукуқларини кенгайтириш ва масъулиятини ошириш мақсадида улар молиявий базасини шакллантириш тартибига принципиаал "ўзгаришлар киритилмоқда. Ҳудудий молиявий бюджетпи режалаштириш кайта курилмоқда, маҳаллий бюджетларнинг тегишли ҳудудларда жойлашган хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолияти натижаларига қарамлилиги кучайиб бормоқда, маҳаллий бюджет маблағларидан фойдаланиш соҳаси кенгайиб бормоқда ва ҳ.к.лар. Download 165.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling