Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика
Давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг ҳуқуқий
Download 165.27 Kb. Pdf ko'rish
|
davlat byudzheti daromadlari -1
2. Давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг ҳуқуқий
асослари Ўзбекистон Республикаси суверен давлат сифатида муҳим иқтисодий ва ижтимоий вазифаларни ҳал этиш, ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлаш, мудофаа қудрати ва миллий хавфсизликни таъминланг учун зарур бўлган молиявий ресурсларга муҳтож. Шу муносабат билан у ўз даромадларига, яъни ўз тасарруфида мамлакат молия тизими барча бўғинларининг иштирокида шакллантириладиган давлат даромадларига эга бўлиши лозим. Давлат даромадларини шакллантириш ижтимоий ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларида яратиладиган жамият миллий даромадини ҳамда жисмоний шахслар шахсий даромадининг давлат томонидан мажбурий ва ихтиерий тўловлар усуллари билан йўналтириладиган қисмини тақсимлаш на қайта тақсимлаш йўли билан амалга оширилади. Демак, давлат даромадлари давлат мулки ва тасарруфига келиб тушадиган қамда унинг томонидан ўз ички ва тагики функцияларини амалга ошириш максидида молиявий базани ташкил зтиш учун фойдаланиладшан пул маблагларининг турли шаклларидир. Молия ҳуқуқига оид адабиѐтларда давлат даромадларига берилган турли таърифлар мавжуд бўлиб, уларда бу даромадларнинг асосий хусусиятлари ва мазмуни у ѐки бу даражада кўрсатилган ҳамда улар юқорида келтирилган таърифда ўз ифодасини топган. Давлат даромадлари ягона тизимдан иборат бўлиб, унинг элементлари пул маблағлари айрим турларининг муайян мажмуини ташкил этади. Давлат даромадларининг ягона тизими шу би-лан изоҳланадики, амалдаги қонунчилик давлат томонидан ўзининг барча даромадларини шакллантириш учун фойдаланиладиган пул маблагларининг айнан бир хил турларини белгилайди. Давлат даромадларининг ягона тизими улар моҳиятининг энг муҳим хусусиятларини акс эттирадиган белгиларга қараб ҳар хил турлар бўйича таснифланади. Шаклланиш ва фойдаланиш тартибига қараб барча давлат даромадлари марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган даромадларга бўлинади. Бундай тасниф асосий тасниф ҳисобланади, чунки у давлат даромадлари тизими тўғрисида тўлиқ тасаввур беради ҳамда давлат молиявий фаолиятида марказлаштириш ва номарказлаштириш тамойилини амалга ошириш мехаиизмларидан бириии кўрсатишга имкон беради. 6 Марказлаштирилган даромадлар деганда, пул маблағларининг ягона умумдавлат жамғармасига, яъни мамлакатнинг Давлат бюджетига келиб тушадиган молиявий ресурслар тушунилади. Миллий даромад бир қисмини бевосита давлат тасарруфида тўплаш - марказлаштириш зарурати бир қанча объектив сабаблардан келиб чиқади. Хусусан, бу бутун жамиятнинг муайян эҳтиѐжлари мавжудлиги билан боғлиқдир. Давлат пул маблағларининг ягона жамғармасига эга бўлиб, маблағларни иқтисодиѐтнинг турли тармоқлари ва соҳалари ўртасида қайта тақсимлашни амалга ошириши, барча маъмурий- ҳудудий тузилмаларнинг ривожланишини таъминлаши, ижтимоий сиѐсатни муваффақиятли амалга ошириши мумкин бўлади. Давлатнинг марказлаштирилмаган даромадларига давлат корхоналарининг даромадлари кириб, бу даромадлар қонунчиликда белгиланган тартибда корхоналар ихтиѐрига келиб тушади ва улар томонидан мустақил равишда ишлаб чиқариит ва ижтимоий эҳтиежлар учун фойдаланилади. Ушбу даромадлар, гарчи давлат мулки ѐки маҳаллий мулк бўлсада, улар давлат корхоналарига бириктириб қўйилган бўлиб, хўжалик юритиш ѐки оператив бошқариш ҳуқуқи билан уларга тегишлидир. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлагандан кейин корхоналар олинган фойда ва уларнинг ихтиѐрида бўлган бошқа даромадларни мустақил равишда тасарруф этишади. Корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолияти йўналишларини белгилашда уларнинг ҳуқуқларини анча кенгайтиришга асосланган туб иқтисодий ислоҳотлар ўтказилиши муносабати билан улар ихтиѐрида қоладиган маблағлар улуши доимий равишда ўсиб бормоқда. Марказлаштирилмаган даромадларнинг ўсиб бориши марказлаштирилган даромадларнинг аҳамиятини пасайтириши, Давлат бюджетининг ролини камайтириши мумкин эмас. Амалиѐт шуни кўрсатмоқдаки, ишлаб чиқаришнинг ўсиши, фойда ва бошқа жамғармалар ҳажмининг ортиши билан Давлат бюджетинпнг даромадлари ҳам албатта ўсиб боради. Шундай қилиб, давлат даромадлари тушунчаси Давлат бюджети даромадлари тушунчасига нисбатан кенг бўлиб, у бюджет даромадларшш ҳам, давлат корхоналари ва ташкилотлари даромадларини ҳам ўз ичига қамраб олади. Бундан ташқари, пул маблағларининг айрим қисми бошқа молиявий- ҳуқуқий институтлар, масалан, давлат кредити воситасида ҳам давлат ихтиѐрига келиб тушади. Молия ҳуқуқига оид айрим манбаларда давлат даромад лари тушунчаси кенг ва тор маъноларда кўриб чиқилади. Биринчи ҳолда уларга бюджет тизими ва бюджетдан ташари жамғармалар даромадларини 2 ҳамда давлат корхоналарипинг ўз ихтиѐрида қоладиган даромадларини киритишади. Мккинчи ҳолда эса, фақат бюджет тизими ва давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобига киритиладиган даромадлар киритилади 3 . Давлат даромадларини таснифлашда бошқа мезоилар ҳам қўлланади. Масалан, улар ижтимоий-иқтисодий белгиси, тўпланиш усули бўйича, пул 2 Бизнинг бюджет қонунчилигимиз бўйича - давлат мақсадли жамғармалари. 3 Фынансопое право: Ларелик / нроф. Н.И.Химичева тахрири остида. М.: БЕК, 1996. - 223-6. 7 тушумларининг юридик хусусиятлари ва юридик шакллари ва ҳ.к.ларга қараб таснифланади. Давлат даромадлари ва улар тизимини белгилашда юзага келадиган муносабатлар қонунчилик меъѐрлари билан тартибга солиниб, улар Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигига эришиши ва бозор механизмларига асосланган, принципиал жиҳатдан янги иқтисодий муносабатларнинг жорий этилиши билан туб ўзгаришларга учради. Давлат даромадлари масалалари бўйича умумий хусусиятга эга бўлган ҳамда уларнинг аниқ турларига оид янги норматив ҳужжатлар қабул қилинди. Умумий аҳамиятга эга бўлган ҳужжатларга Бюджет тизими тўғрисидаги қонун ва Солиқ кодекси кириб, улар Давлат бюджети ва унинг таркибига кирувчи бюджетлар даромадлари ҳамда бюджет даромадларининг асосий манбалари бўлган солиқ тўловларининг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради. Кўрсатилган қонунчилик ҳужжатларини ривожлантиришда давлат даромадлари таркибига киритиладиган у ѐки бу тўловларнинг аниқ тизими, тартибид шакл ва усуллари ҳамда уларни тўлаш миқдори ва тартиби, субъектлар доираси ва ҳж.ни белгилайдиган қонун кучига эга бўлган норматив ҳужжатлар тўплами қабул қилинди. Давлат даромадларини ҳуқуқий тартибга солиш бир-бири билан ўзаро узвий боғлиқ бўлган бир қанча вазифаларни ҳал этишга қаратилган бўлиб, бу вазифаларнинг амалга оширилиши кўп жиҳатдан давлатнинг мамлакатни ижтимоий-сиѐсий ривожлантириш, мудофаа қобилиятини ва миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича функцияларини зарур молиявий ресурслар билан таъминлашга боғлиқдир. Давлатнинг марказлаштирилган даромадларини ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий вазифаси барқарор ва доимий хусусиятга эга бўлган тўловларнинг Давлат бюджети даромадларига тўлиқ ва ўз вақтида келиб тушишипи ҳуқуқий жиҳатдаи таъминлашдап иборат. Ушбу вазифани амалга ошириш учун Давлат бюджети ҳамда унинг тузилмасига кирувчи бюджетлар даромадлари бутун бир тизими ва унинг айрим турларини ташкил этиш ҳуқуқий тартиботи қаратилган бўлиши лозим. У марказлаштирилган даромадларни йўналтириш шакл ва усулларини доимий равишда такомиллаштириб бориш, Давлат бюджети даромадлар тизимининг турли бўғинларини ўзаро боғлаш ҳамда ушбу даромадларни шакллантиришда иштирок этаѐтган давлат органлари ва тўловчиларнинг масъулиятини оширишни ўз ичига олади. Марказлаштирилган давлат даромадлари тизими ҳуқуқий тартиботини белгилашда моддий ишлаб чиқариш жараѐни, тақсимот муносабатлари хусусияти, давлат корхоналари ва жисмоний шахслар жамғармаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартибига бевосита таъсир кўрсатилади. Шу муносабат билан давлат даромадларини ҳуқуқий тартибга солишнинг жуда муҳим вазифаларидан яна бири - марказлаштирилган давлат даромадларининг шундай ҳуқуқий тартиботини белгилашдан иборатки, бу тартибот хўжалик юритиш шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ички резервлардан фойдаланиш ҳамда шу асосда 8 корхоналарнинг қўшимча даромадлар олишда манфаатдорлигини оширишга ѐрдам бериш. Бу - давлатга ҳам, хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзларига ҳам фойдалидир. Давлат даромадларини ҳуқуқий тартибга солишнинг муҳим вазифаларидан бирига, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджетга мажбурий ва ихтиѐрий тўловларни ўтказишнинг аниқ шарт- шароитларини белгилайдиган энг оқилона, иқтисодий жиҳатдан асосланган шакл ва усулларини танлаш ва ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш киради. Шу сабабли амалдаги қонунчилик даромадга қараб солиқ солиш тамойилига албатта риоя этилишини таъминлаши шарт. Унинг моҳияти шундан иборатки, бюджетга тўлов ҳажми ҳар бир тўловчи (юридик ѐки жисмоний шахс) ҳақиқий даромадларининг муайян қисмига, муайян шарт-шароитлар мавжуд бўлганида эса, тўловларнинг ихтиѐрийлиги тамойилига тўлиқ мувофиқ келиши лозим. Давлат даромадларини йўналтириш жараѐнида ушбу даромадларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича турли молиявий ҳуқуқий муносабатлар юзага келади. Бу ҳуқуқий муносабатларнинг мазмуни давлат даромадларининг турлари билан белгиланиб, улар, қайд этилганидек, марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган даромадларга бўлинади. Умумдавлат марказлаштирилган пул маблағлари жамғармасини шакллантириш Давлат бюджети даромадлари - солиқлар ва солиқдан ташқари даромадларнинг йўналтирилишини тартибга солувчи молиявий-ҳуқуқий институтлар ѐрдамида таъминланади. Солиқлар давлат томонидан миллий даромадни қайта тақсимлашнинг асосий усули сифатида фойдаланиб, улар воситасида юридик ва жисмоний шахслар даромадларининг бир қисми умумдавлат эҳтиѐжларини қондириш учун марказлаштирилган жамғармага жалб этилади. Молия ҳуқуқи томонидан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатларнинг катта гуруҳи марказлаштирилмаган давлат даромадларининг, яъни давлат корхоналари маблағларининг мавжуд бўлиши муносабати билан юзага келади. Улар ўзларининг мазмуни, вужудга келиш асослари, суъбектлари доираси бўйича турли бўлиб, шу боисдан ҳуқуқнинг турли тармоқлари меъѐрлари билан тартибга солинади. Аммо ушбу муносабатларнинг катта қисми молия ҳуқуқи меъѐрлари билан тартибга солинади. Уларга давлат корхоналари, тармоқ давлат бошқарув органларининг даромадлари турлари, уларнипг ҳосил бўлиш манбалари, корхоналар ва давлат бошқарув органларининг марказлаштирилмаган даромадларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солувчи меъѐрлар киради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling