Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика
Давлат бюджети даромадларини такомиллаштириш йўналишлари
Download 165.27 Kb. Pdf ko'rish
|
davlat byudzheti daromadlari -1
3. Давлат бюджети даромадларини такомиллаштириш йўналишлари.
Бозор иқтисодиѐти шароитида солиқ-бюджет сиѐсати мамлакат молия тизимининг асосини ташкил этади. Мавжуд молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни тўғри йўналтириш самарадорлигини ошириш ва ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтни таъминлашда солиқ-бюджет муносабатларининг қандай асосга таянаѐтганлиги жуда муҳимдир. Солиқ- бюджет сиѐсатининг яхлитлигига эришиш мамлакатда макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга, самарали бюджет сиѐсатини юритишга, аҳоли турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилади. Солиқларнинг бюджет тизими бўғинлари ўртасида тақсимланишининг ҳозирги ҳолати ва мезонларини чуқур ўрганиш, таҳлил қилиш ва бу борадаги чет эл тажрибаларини умумлаштириш қуйидаги хулосаларга, яъни: иқтисодий адабиѐтларнинг аксариятида ўрганилаѐтган муаммога нисбатан бир томонлама ѐндашувлар мавжудлигига; бунда асосан, солиқларнинг фискал хусусиятларига эътибор қаратилиб, уларнинг рағбатлантирувчи функциялари тўлиқ таҳлил этилмаганига; солиқларнинг бюджет тизими бўғинларида тақсимланиши ва солиқ ваколатларининг турли даражадаги бюджетлар ўртасида тақсимланиш тамойилларининг иқтисодий асослари тўлалигича таҳлил қилинмаганига; солиқ юкини пасайтириш бўйича кўплаб фикрлар баѐн этилган бўлса-да, уларни нималар ҳисобига пасайтириш ва нималар ҳисобидан қоплаш масаласи тўлиқ ѐритилмаганига олиб келади. Ҳозирда мавжуд бўлган назарий изланишлар солиқ-бюджет сиѐсати яхлитлигини таъминлаш ва унга таъсир этувчи омиллар ҳамда мезонларни тўлиқ ѐритиб бера олмайди, яъни ҳеч бир адабиѐтда ўрганилаѐтган муаммонинг аниқ мезонлари кўрсатилмаган. Бундай мезонларни ишлаб чиқишда: давлатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиѐт даражаси; давлат бюджети даромадлари ва харажатлари таркиби ҳамда уларнинг самарадорлик кўрсаткичлари; ялпи ички маҳсулот таркибидаги солиқлар ва бошқа тўловлар улуши; солиқларнинг аҳоли ва иқтисодий тармоқлар ўртасидаги тақсимланиш хусусиятлари; давлат молия сиѐсатининг асосий йўналишлари; мавжуд иқтисодий ҳолатдан келиб чиқиб белгиланган вазифалар кўлами; бюджет тақчиллиги даражаси каби омилларга эътибор қаратиш лозим. Ўрганилаѐтган муаммони таҳлил қилиш жараѐнида бюджет ва солиқ тизимлари соҳасидаги қонунчилик тизимини ҳам такомиллаштириш зарур эканлиги яққол кўзга ташланади. Гарчи, 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси ва 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган "Бюджет тизими тўғрисида" ги қонун ва бошқа меъѐрий ҳужжатлар бюджет ва солиқ тизимини тартибга солиш ва назорат қилиш асосларини белгилаб берса-да, улар ўртасида бир-бирини инкор этувчи айрим зиддиятлар мавжудки, бу зиддиятлар ўрганилаѐтган муаммони ҳал этишда салбий таъсир 10 кўрсатади, чунки бюджет сиѐсати ва солиқ сиѐсатини бир-биридан ажратиб қўйиш мумкин эмас. Ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, ЯИМга нисбатан солиқларнинг бюджетга жалб этишнинг аниқ меъѐрий чегаралари шакллантирилган. Бу чегара 20-22 фоизни ташкил этади. Республикамизда ҳам ушбу меѐърий чегара даражасига эришиш ва уни барқарор ҳолатда сақлаб туриш учун ҳаракат қилинаяпти. Бунинг учун бюджет даромадлари ва харажатлари бўйича чуқур таркибий ўзгаришлар ва ислоҳотларни амалга ошириш зарур. Хусусан, бюджет даромадларини шакллантириш жараѐнини такомиллаштириш мақсадида: • солиқ қонунчилигини такомиллаштириш, соддалаштириш, уларга қонуний аниқлик киритиш, солиқ ставкаларини пасайтириш ҳисобига солиққа тортиш базасини кенгайтириш; • солиқ имтиѐзларини реал тарзда қайта кўриб чиқиш, самарасиз имтиѐз- лардан воз кечиш; • солиққа оид жиноятчиликка қарши курашда кескин чоралар қўллаш зарур. Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотларнинг ва солиқ- бюджет сиѐсатининг асосий мақсадларидан бири, мамлакатда ишлаб чиқарувчилар ўртасида эркин рақобатни юзага келтириш орқали ички бозорни тўйинтириш ҳисобланади. Аммо, фикримизча, солиқ сиѐсатининг имтиѐзли йўналишлари бу мақсадни баъзан инкор этишини кузатамиз, яъни бир тармокдаги икки хўжалик юритувчи субъектнинг бирига имтиѐз бериш орқали, иккинчисининг имкониятларини камайтириб қўйиш мумкин. Шунинг учун, имтиѐзларни белгилашда асосий омил қилиб тармоқ хусусиятини олиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз. Бу эса, бир тармоқ ичида эркин рақобатни ва нархлар тенглигини таъминлайди. Иқтисодиѐтдаги солиқ юкини баҳолаш амалий аҳамиятга эга бўлиб, солиқ тўловчиларнинг молиявий аҳволига таъсир қилувчи ҳамма фискал омилларни ҳисобга олади. Ҳозирги кунда ялпи оғирликни, шу жумладан, солиқ юкини (солиқ мажбуриятлари ва солиқ имтиѐзлари) баҳолашда, соф бюджет трансфертлари ва субсидияларни характерлайдиган фискал кўрсаткичлардан фойдаланиш таклиф этилади. Билвосита солиқларнинг юки охирги истеъмолчи зиммасига тушади, деб бир томонлама фикр юритиш нотўғри ҳисобланади. Биринчидан, билвосита солиқларнинг ўсиши товар нархининг ўсишига олиб келади ва ўз навбатида товарга талаб қисқаради. Натижада, таклиф ҳам камаяди ва бу реал солиққа тортиладиган базанинг камайишига сабаб бўлади. Иккинчидан, талаб ва таклифнинг камайиши оқибатида корхона фойдаси камаяди, бу эса, бошқа солиққа тортиш базаларига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Учинчидан, республикамизда қўлланилаѐтган ва оралиқ ишлаб чиқариш истеъмоли босқичида ҳисобланадиган эгри солиқлар юкининг ҳаддан зиѐд ошиши иқтисодиѐтнинг реал секторида қийин молиявий аҳволдаги корхоналарнинг бюджет олдидаги қарзлари ошишига олиб келади. Шунинг учун, қисман аҳолига товарларни сотиш босқичида, яъни охирги истеъмол даврида истеъмол солиғининг (сотишдан солиқ) билвосита солиқлар 11 таркибига киритилиши ижобий самара бериши мумкин. Биринчидан, бундай истеъмол солиғининг киритилиши адолат тамойилига тўғри келади, чунки юқори даромадли аҳоли қатлами истеъмол даражасининг юқорилигига мувофиқ солиқ суммасини кўпроқ тўлайди, юридик шахсларнинг эгри солиқлар бўйича бюджет олдида қарзлари юзага келиши қисқаради. Шунингдек, истеъмол солиғи бошқа бевосита ва билвосита солиқларнинг пасайган қисмини қоплаши лозим. Давлат молиясини стратегик тахминлаштиришда фискал ва иқтисодий функцияларнинг мувофиқлигини таъминлаш заруриятидан келиб чиқиб, солиқ турлари, солиқ ставкалари, имтиѐзлар тизимини ва харажатлар таркиби ва тузилиши ҳамда улар сама-радорлигини ошириш бўйича қуйидагилар таклиф қилинади: • қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш механизмининг соддалаштирилган тартибини ишлаб чиқиш, имтиѐзларни қайтадан кўриб чиқиш ва мазкур солиқ бўйича табақалаштирилган солиқ ставкаларини жорий қилиш; • мол-мулк солиғи ставкаларининг табақалашган тартибини ишлаб чиқиш ва умумий ҳажмини ошириш. Бунда солиққа тортишнинг прогрессив ставкаларидан фойдаланиш. Жисмоний шахслар даромад солиқлари таҳлил қилинганда, асосий солиққа тортиладиган база, яъни иш хақи нуқтаи назаридан мавжуд шароит қониқарли деб ҳисобланмайди. Жисмоний шахсларни солиққа тортиш бўйича фискал сиѐсатнинг мақсади, аҳолининг ўрта ва юқори даромадли гуруҳларини кўпай тиришдан иборат бўлиши лозим. Давлат бюджети маблағларини марказлаштириш ва бюджет ижроси самарадорлигини ошириш, бюджет маблағлари сарфланишини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикасида бюджет ижроси жараѐнида ғазначилик тизимини жорий этиш юзасидан кенг кўламли ишлар бошлаб юборилди. Бу тадбир натижасида бюджетнинг даромадлар қисмига маблағлар тушуми ва уларни мақсадли ишлатилиши устидан назорат кучайтирилади. Шу ўринда ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, ғазначиликнинг марказлашган ахборотлар тизимини жорий этиш ҳамда унинг давлат бюджети даромадлари ва харажатлари тизимини самарали бошқаришдаги имкониятларини алоҳида таъкидлаш лозим. Солиқ-бюджети сиѐсати яхлитлигини таъминлаш жараѐнида маҳаллий бюджетлар даромадлар базасини мустаҳкамлаш ва улар мустақиллигини ошириш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу эса, бюджетдан ажратиладиган дотациялар ҳажмини камайтириш имконини беради. Бунинг учун, маҳаллий бюджетлар ўз ҳудудий ва маҳаллий облигацияларини чиқаришларига кенг имкониятлар яратиш зарур. Маҳаллий бюджетлар эркинликларининг чекланганлиги, ўз даромадларидан манфаатдорлик даражасининг пастлиги, уларнинг даромадлар базаси турли манбаларини, айниқса, солиқсиз манбаларини қўллашга бўлган қизиқишларини сўндирмоқда. Ўтиш даври иқтисодиѐтидаги давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, харажатлар тақсимлашда ваколатлар бўлиниши, солиқларни бириктириб қўйиш, қуйи бюджетларга молиявий ѐрдамлар тақ-дим этиш шакллари хилма-хилдир. Бу тажрибани умумлаштириш қуйидагиларга имкон беради: 12 ягона, барқарор меъѐрий ҳужжатлар асосида тартибга солиб туриладиган солиқларни узоқ муддат давомида тақсимлаш энг мақбул ва самарали усул ҳисобланади. Чунончи, бу усул маҳаллий бюджетлар даромадларининг барқарор шаклланишига, бюджет параметрларини келишувчилик асосида белгилаш амалиѐтидан воз кечишга, маҳаллий ҳукумат органларининг солиқ солиш базасини кенгайтиришга, бюджет боқимандачиликларини қисқартиришга хизмат қилади; харажат ваколатларининг аниқ бўлиб қўйиш тартибининг йўқлиги харажатларнинг қуйи даражадаги бюджетларга тақчилликни юклаш мақсадида қайта тақсимлашга имкон беради, алоҳида харажатларнинг самарасиз молиялаштирилишига ва кескин камайтирилишига олиб келади, марказ томонидан маҳаллий бюджетларни шакллантириш ва ижро этиш устидан кучли назорат бўлишига қарамасдан масъулият ва жавобгарликни пасайтиради; ягона услубий ѐндашув асосида трансфертларни қўллаш ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ҳисобга олишга имкон яратади, уларнинг вертикал ва горизонтал равишда тенглаштирилишига ва келишув амалиѐтидан воз кечишига мажбур қилади; маҳаллий бюджетларга ички ва ташқи бозорларда ўзаро ҳисоб-китоб ҳуқуқини бериш, молия бозорини ривожлантиришни, ҳуқуқий механизмини ишлаб чиқишни, бюджет ҳисоб-китоби ва назоратини кучайтиришни талаб қилади. Бу шарт-шароитларни яратмасдан туриб, маҳаллий бюджетларга ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқини бериш бюджет учун беқарорлик оқибатларини келтириб чиқариши мумкин. Маҳаллий ҳокимият органларининг режадан ортиқча солиқлар тушумини таъминлаганлигини рағбатлантириш мақсадида, ушбу тушумларни тақсимлашнинг ягона, барқарор меъѐрларини ишлаб чиқиш тақозо этилади. Умумий меъѐрларнинг рағбатлантирувчи ролини ошириш мақсадида, тартибга солувчи солиқлар микдоридан ва режадан ортиқча солиқ тушумларидан маҳаллий бюджетларда қолдирилиши белгилаб қўйилиши лозимлиги асосланган. Иқтисодиѐтни эркинлаштириш шароитида солиқ имтиѐзларини қисқартириш ва қуйидаги йўналишлар билан чеклаш лозим: • инвестицияларни рағбатлантириш (ички инвестициялар учун кенг имкониятлар яратиш); • кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, ички бозорни тўлдириш ва экспортга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратиш; • ижтимоий тавсифга эга аниқ мақсадга йўналтирилган имтиѐзлар. Миллий ишлаб чиқарувчиларга асосий эътиборни қаратиш, маҳаллий экспортбоп товарлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида, улар учун солиқ ставкаларини пасайтириш ва керак бўлса, баъзи солиқлар умуман олиб ташланиши лозим, чунки экспорт учун имтиѐзлар, биринчидан, ишлаб чиқаришни рағбатлантирса, иккинчидан, ички рақобат муҳитига таъсир кўрсатмайди. Бунда ички бозорда тақчиллик юзага келмаслигига эътибор қаратиш зарур. 13 Юқорида кўрсатиб ўтилган жиҳатлар республикамизда бюджет тизими ислоҳотлари самарадорлигини оширишга, солиқ-бюджет сиѐсатининг асосий йўналишларини такомиллаштиришга хизмат қилади, деб ўйлаймиз. Download 165.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling