Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик технология институти
Download 145.82 Kb.
|
Назарий методологик дастури наъмуна А Ш.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Курсни ўрганишдан мақсад
КУРСЛАРНИ ЗАРУРИЙ МАЗМУНИ
Тўқимачилик маҳсулотлар сифатини баҳолаш асосларининг илмий-тадқиқот методологияси ва усуллари. Илмий ахборот турлари, манбалари, излаб топиш, улар билан ишлаш ва узатиш. Илмий тадқиқот методологияси ва методикалари турлари. Илмий тадқиқот ишларини ўрганиш тартиби, адабиётлар таҳлили, назарий масалаларни қўйилиши, хулосаси, амалий натижаларни қайд этиш усуллари. Докторлик диссертациясига қўйиладиган талаблар, уни устида ишлаш тартиби. Диссертация тузилмаси, мавзуни долзарблиги, янгилиги ва амалий аҳамиятини асослаш, мақсад ва вазифаларини қўйиш, тадқиқот методларини танлаш, илмий тадқиқот ишларини режалаштириш. Диссертацияни тайёрлаш ва ҳимоя қилиш. Илмий тадқиқот усул ва методлари, аналитик ва тажриба усуллари, тажриба ўтказиш усуллари ва уларни режалаштириш. Кийим конструкциялари ва лойиҳалаш усулларини илмий тадқиқоти методологияси ва уларни тажриба ускуналари, ўлчов воситалари ва уларга қўйиладиган талаблар. Пассив ва актив экспериментлар. Тажриба ўтказишни математик режалаштириш усуллари. Кириш ва чиқиш кўрсаткичларини танлаш ва асослаш. Регрессия тенгламаларини тузиш, унинг коэффициентларини аҳамиятлилигини аниқлаш, адекватлилиги, оптималлаштириш усуллари, ҳулосалар ишлаб чиқиш. Курсни ўрганишдан мақсад таянч докторантни илмий ахборотларни излаш, улар устида ишлаш, докторлик диссертацияси тайёрлашга оид тушунча ва билимларни ҳамда тажрибаларни математик режалаштириш асосида амалга ошириш малакасини шакллантириш. Курсни ўргангандан сўнг докторант: сохага оид илмий ахборотлар манбалари, улар билан ишлаш малакаси; ахборот, билим ва илм тўғрисида тушунчага эга бўлишлари; докторлик диссертациясига қўйиладиган талаблар, уни устида ишлаш тартиби, мавзу танлаш ва асослашни билишлари; илмий тадқиқотни янгилиги, назарий ва амалий ахамиятини аниқлаш ва асослаш, илмий ғояни шакллантириш, диссертация мақсади, вазифасини қўйиш, тайёрлаш ва ҳимоя қилиш бўйича билимларни амалга тадбиқ эта олишлари керак; тажриба режасини тузиш, ўлчовларни баҳолашни статистик усуллари, натижаларни қайта ишлаш, хулоса чиқариш, илмий натижаларни ёзма баён этиш; тажрибаларни математик режалаштириш, ўтказиш, регрессия моделларини оптималлаштириш усуллари уларни таҳлил қилиш ва хулоса чиқариш бўйича билим ва малакага эга бўлиши керак; Тикув буюмларини лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш жараёнларини илмий тадқиқотини ўтказиши хусусий методикаларини билиши, керакли кўрсаткичларни ўлчов воситаларини билиши ва билимини амалга қўллай олиш малакасига эга бўлиши керак. Download 145.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling