Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат кончилик институти
-расм. Ҳозирги кундаги эркин иқтисодий зона дирекциясининг
Download 1.21 Mb. Pdf ko'rish
|
Рашидов Монография-2021 (26.01.2022)
3.1.-расм. Ҳозирги кундаги эркин иқтисодий зона дирекциясининг
намунавий тузилмаси Бу дирекция фаолиятига маъмурий кенгаш ва республика кенгаши бевосита аралашади ва бошқариб келади. Биз бу кенгашларга ҳам мухтож бўлмаган ҳолда ташкилий ҳуқуқий шаклини акциядорлик шаклида ташкил этиб, қуйидаги структурага эътибор қаратдик. Бу моделдан фойдаланган ҳолда, эркин иқтисодий зоналарни бошқаришда маъмурий-буйруқбозлик (тоталитар) усулдан эмас, ўз-ўзини бошқариш тизимидан фойдаланилса ижобий самара беради. Шу боис, мамлакатимиздаги эркин иқтисодий зоналарни акциядорлик жамиятлари тарзидаги ташкилий ҳуқуқий шаклга ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Бу бошқарув жараёнида ҳар бир инвестор 105 учун қулай муҳит яратилади ва уларнинг инвестицион лойиҳалари шу ернинг ўзида муҳокама қилиниб, амалга оширилади. 3.2-расм. Макро, микро ва минтақа даражасида эркин иқтисодий зоналар бошқарув тизимини мувофиқлаштириш асосида бошқаришнинг таклиф этилаётган модели 1 Изланишларимиз натижасида юзага келган ушбу эркин иқтисодий зоналарни бошқариш модели орқали эркин иқтисодий зоналар сиёсатини юритиш ва давлат бюджетидан маблағ талаб қилмаган ҳолда, инвесторларни маблағларининг ўзига ўзлари яна даромад олишларини таъминлаган ҳолда иш юритишни назарда тутади. Бизнингча, эркин иқтисодий зоналарнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда махсус бошқариш тизими яратиш лозим. Эркин иқтисодий зоналар сиёсатини олиб бориш учун Вазирлар Маҳкамасида кичик бир қўмитани очиш мақсадга мувофиқдир, деб ҳисоблаймиз. У қўмита қуйидаги бўлимлардан иборат бўлиши керак: - инвестицион жозибадорликни яратувчи бўлим; - жаҳон тажрибасини ўрганиш ва уни маҳаллийлаштирувчи бўлим; - эркин иқтисодий зоналарни молиявий назорат қилувчи ва бошқарувчи бўлим; 1 Чизма: муаллиф томонидан ишлаб чиқилган 106 - эркин иқтисодий зоналарга давр талаби билан юзага келган тўсиқларни аниқловчи ва уларни бартараф этиш чораларини изловчи бўлим. Ушбу қўмита мустақил сиёсат юрита олиш ва қарорлар қабул қилиш ваколатига эга, давлат ташкилотлари билан эркин иқтисодий зона дирекцияси ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштирувчи ҳамда маҳаллий давлат органлари билан ҳамкорликда ривожланиш стратегиясини белгиловчи, фаолиятини назорат қилувчи ўзига хос орган бўлиши лозим. Бу борада “Эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатиши учун вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мувофиқлаштиришни кучайтириш ва уларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президентимизнинг 2017 йил 7 августда қабул қилинган ПҚ- 3175 сонли қарорларининг 2-банди билан эркин иқтисодий зоналар фаолиятининг қайд этилган йўналишларини мувофиқлаштириш ва комплекс равишда ҳал этишни таъминлаш учун Ўзбекистон Президентининг Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати таркибида эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозими жорий этилди. Шунингдек, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича умумий сони 5 кишидан иборат сектор ташкил қилинди 1 . Минтақаларда ҳам ушбу секторнинг эркин иқтисодий зоналар сиёсатини ҳаётга татбиқ этиш учун махсус бошқарув бўғини бўлиши ҳам мақсадга мувофиқ. Асосий мақсад - инвесторлар учун расмийлаштириш ва сифатли иш олиб бориш масалаларида тез ва сифатли хизмат қилишдир. Минтақаларнинг эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш дастурини амалга оширишда, хорижий инвесторлар учун ишончли кафолат майдонини яратишда, молия-кредит, божхона-валюта тизимларини сифатли ташкил 1 https://sputniknews-uz.com/economy/20170809/5998842/Mirziyoyev-erkin-iqtisodiy-zonalar-bo`yicha- yangi-lavozim-joriy-etdi.html 107 этишда давлатнинг асосий эркин иқтисодий зоналар бўйича ҳаракатлар стратегияси бўлиши керак. Кўпгина мамлакатларда эркин иқтисодий зоналарнинг кичик тизимдан мураккабига қараб ривожланганлигини кўриш мумкин. Бу амалиётни мамлакатимиз минтақаларида ҳам қўллаш мақсадга мувофиқдир, деган хулосага келдик. Кейин эса амалиётни ўзи йўл кўрсатиб беради. Концепциялар ва таклифларни кўпайтиришдан унчалик наф йўқ. Масалан, 1991-1998 йиллар давомида Россиянинг “Калининград” эркин иқтисодий зонасини ривожлантириш бўйича 30-40 концепция таклиф қилинган, аммо натижа эса айтарли даражада эмас 1 . Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарни микромодул типи шаклида ташкил этиш мақсадга мувофиқдир, яъни яхши жиҳозланган марказни яратиб, сўнгра шу марказ атрофида ўзлаштиришни олиб бориш керак. Эркин иқтисодий зоналарни аниқ бир ишдан, кичик бир фаолиятдан бошлаш керак. Эркин иқтисодий зоналарни бошқариш органлари на маҳаллий, на марказий давлат органлар тазйиқига қолиб кетмаслик чораларини кўриши зарур. Акс ҳолда, бу органлар ўз манфаатлари йўлида эркин иқтисодий зонада мавжуд бўлган эркинликдан фойдаланишлари мумкин. Бу эса бир томондан, эркин иқтисодий зона дирекцияси ва маҳаллий ҳокимият ўртасида, иккинчи томондан эркин иқтисодий зона маъмурияти ва марказий ҳокимият органлари ўртасида низоларни келтириб чиқариши мумкин. Бунинг учун: - эркин иқтисодий зона директорига қўшимча ваколатлар бериш; - эркин иқтисодий зона маъмуриятини давлат аппарати бошқариш тизимининг оралиқ бўғинларига бўйсунмаслик чораларини кўриш ва уларни мустақил ишлашлари учун замин яратиш; - мамлакатдаги эркин иқтисодий зоналар манфаатини ҳимоя қила оладиган қўмита тузиш лозимдир. 1 Ивченко В.В., Самойлова Л. Свободные экономические зоны в зарубежных странах и России. Учебное пособие. Калининград: Янтарный сказ. 1999. – 167 C. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling