Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат педагогика институти
Download 360.98 Kb.
|
Завқиддин диссертация 28.02.2023
I боб бўйича хулосалар
Кўп асрлик уринишлардан сўнг Россия империяси Туркистонни забт этишга муваффақ бўлди. Оқибатда Туркистон генерал-губернаторлиги таркибидаги вилоятларда Россия империяси ўз манфаатларига хизмат қиладиган бошқарув тизимини ўрнатди. Ушбу бошқарув даставвал расман ҳарбий-халқ бошқаруви кейинчалик маъмурий-полиция бошқаруви деб аталган. Туркистон генерал-губернаторлиги дастлаб иккита вилоятдан иборат бўлиб, у немис тадқиқотларига оид хариталарда капалак шаклида кўринган. Кейинчалик ушбу ҳудудда Россия империясининг ҳокимияти кенгайиб вилоятлар сони бештага кўпайган. Шундан учтаси туб (Сирдарё, Самарқанд, Фарғона) ва иккитаси чекка вилоят (Еттисув ва Каспийорти) саналган. Вилоят шаҳарларида янги шаҳар қисмлари қурилган. Россия империяси Сибирни эгаллаши учун уч аср, Кавказни ярим аср, Туркистонни забт этиши учун икки юз йил вақт керак бўлди. Туркистон эгаллангач Россия ташқи ишлар вазирлигининг "Осиё департаменти" ўлка масалалари билан шуғулланган. Вилоятлар турли даврларда босиб олинганлиги сабабли уларда бошқарув низомлари ҳам алоҳида ишлаб чиқилган. Ҳар бир вилоятни рус зобитларидан тайинланган ҳарбий губернаторлар бошқарган. Вилоятлар ичида Каспийорти вилояти бошлиғи кенгроқ ваколатларга эга бўлган, чунки ушбу ҳудуд ўзининг географик жойлашуви жиҳатидан Россия империяси ташқи сиёсатида жуда муҳим геостратегик аҳамият касб этган. Россия империяси томонидан босиб олинган Каспийорти вилояти босқинга қадар уруғ зодагонлари бошқарувига асосланган бўлиб, мустамлака маъмурияти ҳам минтақа маъмурий тузилиши ва бошқарувда юқори мансабдор сифатида сақлаб қолиниши бунга асос бўлган. Россия империяси Туркистоннинг эгаллаб жаҳон сиёсий майдонида катта ғалабага эришди. Тарихда "Буюк ўйин", "Катта ўйин" ("Греат гаме") деб ном олган Буюк Британия ва Россия ўртасида Марказий Осиё учун бўлган рақобатда Россия империяси устунлик қилган. Россия империяси ўзининг тўқимачилик саноатини аввал Америкадан пахта сотиб олиб хомашё билан таъминлаган бўлса, кейинчалик Туркистон эгаллангач мустамлака пахтаси билан Россия тез орада тўлиқ пахта мустақиллигига эришди ва четдан умуман пахта сотиб олмади. Албатта, Россия империясининг пахта сиёсати ўлкадаги ғаллачиликнинг қисқаришига ва шу билан Туркистонни Россия ғалласига тобе қилиб қўйди. Вилоятларнинг иқтисодий ривожланиши, бунда биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги назарда тутилади, Россия империяси манфаатларига бўйсундирилди. Ушбу вилоятларнинг барчаси Россия империясининг хомашё базасига айланди. Download 360.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling