Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат педагогика институти
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати
Download 360.98 Kb.
|
Завқиддин диссертация 28.02.2023
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда бугунги кунда глобаллашув тенденциялари таъсирида миллатлараро, давлатлараро муносабатларнинг тарихий илдизлари, ўтмишда халқларнинг ўзаро таъсирини ўрганиш ва ёнма-ён истиқомат қилувчи халқларни ўзаро маданий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, маданиятига таъсири масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Лекин, шулар баробарида ҳар бир халқ ва миллатларнинг ўзининг тараққиёт йўли, ўзига хослиги, асрлар давомида турмуш шароитлари, урф-одат ва анъаналарини сақланаётганлиги ҳамда бугунги глобаллашув шароитида мозийга мурожаат, ўзликни англаш тушунчалари тобора долзарб аҳамият касб этиб бормоқда.
Дунё миыёсида Туркистон ўлкасини мустамлакага айлантириш билан боғлиқ ҳолда юз берган ўзгаришлар, мустамлака ҳукмронлигининг салбий оқибатларини кўрсатиб бериш, халқларнинг ўтмиш тарихини тадқиқ этиш янгича назарий ва методологик ёндашувларни ишлаб чиқиш, давлатчиликнинг турли тарихий босқичларида яшаб келган халқларнинг ижтимоий - иқтисодий, маданий ва маънавий ҳаёти масалаларини тадқиқ этиш, минтақанинг туб миллатлари ва элатларининг ҳамда кўчириб келтирилган аҳолининг ҳам ҳаёт – фаолияти каби масалаларда илмий изланишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, мамлакат ҳудудида истиқомат қилаётган миллатлар ва элатларни ривожлантиришнинг долзарб вазифаларини белгилаш, республика иқтисодиётини демографик ҳамда урбанизация омилларни ҳисобга олган ҳолда чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш, фуқаролар тинчлиги ҳамда миллатлараро тотувликни таъминлаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасида мустақилликнинг дастлабки даврларидан бошлаб халқнинг тарихий хотирасини тиклаш, тарих фанига доир тадқиқотларни ҳар томонлама такомиллаштириш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу борада “тарихий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва авлодлардан авлодларга қолдириш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишлардан биридир”1. Ўзбекистоннинг янги тарихидаги туб йўналишлардан бири Россия империясининг Ўрта Осиёнинг босиб олиши ва бу ердаги ҳукмронлиги билан боғлиқ мураккаб тарихий даврни холисона ёритишдир. Шу боис, Россия империяси ва мустамлака маъмуриятининг Каспийорти вилоятига аҳолини кўчириш сиёсатининг моҳияти ва оқибатларини ўрганиш долзарб масалалардан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январ ПФ-60-сон "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги Фармони, 2017 йил 30 июндаги ПҚ-3105-сон “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июндаги 376-сон “Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш соҳасидаги ишларни ташкил этишни тартибга солиш ва назорат қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида қатағон қурбонлари хотираси музейларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ва соҳага доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация иши муайян даражада хизмат қилади. Download 360.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling