Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат педагогика институти


Тадқиқотнинг республика фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги


Download 360.98 Kb.
bet3/25
Sana28.03.2023
Hajmi360.98 Kb.
#1304173
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Завқиддин диссертация 28.02.2023

Тадқиқотнинг республика фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги. Тадқиқот фан ва технологияларни ривожлантиришнинг I. “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-аҳлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш” устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Ушбу мавзуга тааллуқли асарларни чоп этилган даври ва мазмунидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин.
1.Ўрта Осиёни Россия империяси томонидан мустамлакага айлантириш даврига оид нашрлар;
2.Совет даврига оид адабиётлар;
3.Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейинги ўтказилган тадқиқотлар;
4.Чет эл муаллифларининг асарлари.
Таҳлил этилаётган адабиётларнинг биринчи гуруҳида Россиянинг Ўрта Осиёдаги сиёсатига, амалий чора -тадбирларига бевосита алоқадор бўлган муаллифларни, асосан мустамлакачилик руҳида ёзилган асарлари катта ўрин эгаллайди2. 1865-1917 йилларда асар ёзган муаллифлар асосан метрополия ҳамда Туркистон, Оренбург, Ғарбий Cибирь генерал- губернаторликлари маъмурияти амалдорлари бўлган3. Уларда Россия империясининг кўчирувчилик сиёсатининг сабаблари, жараёни ва оқибатлари, Россия ҳукмрон доиралари ёки Туркистоннинг Россияга “қўшилиши” нуқтаи назаридан ёритилган.
XIX аср охиридан Россиядан аҳоли кўчириб келтириш ҳолларини таҳлил этишга уринишлар акс этган тадқиқотлар ҳам вужудга кела бошлади4. ХХ аср бошида Россияда ўтказилган аграр ислоҳотлар жараёнида деҳқонларни мустамлакаларга кўчириш авж олган бир пайтда, аҳолини кўчириш сиёсати масалалари билан алоқадор асарларнинг миқдори айниқса, ошди5.
Иккинчи гуруҳга оид совет даврида чоп этилган асарларда, буюк-давлатчиликнинг ва синфий мафкуранинг ҳукмронлиги боис метрополиянинг Каспийорти вилоятига аҳолини кўчириш сиёсатини бир ёқлама талқин қилиш устун бўлган. 1920-1930- йиллар бошидаги асарларда6 маълум даражада дунёқарашлар плюрализм, шу жумладан, империянинг аҳолини кўчириш сиёсати ва унинг оқибатлари ёритилган7.
1930-йиллар охири - 1980 йиллар адабиётларида эса метрополия аҳолисининг бир қисмини Туркистон ва Дашт ўлкасига кўчирилишининг айрим жиҳатларигагина тўхталиб ўтилган8.
Россия империясининг Туркистон ва Бухоро амирлигида амалга оширилган аҳолини кўчириш сиёсатини ўрганган А.П. Фомченко,9 XIX аср охири - ХХ аср бошларида метрополиядан Туркистоннинг Каспийорти вилоятига аҳолини кўчирилиши сабабини Россиянинг минтақадаги ҳарбий - стратегик режалари, Ғулжа масаласи ва инглиз - рус рақобати билан изоҳлаганлар.
1980 - йиллар охирига қадар давом этган тарихий босқичда мавзуга кўплаб тадқиқотлар эълон қилинди10. Бу тадқиқотларда марксистик услубият нуқтаи назаридан метрополиядан Туркистоннинг Каспийорти областига аҳолини кўчириш ҳаракатининг турли тарафлари қисман ҳамда Ўрта Осиё минтақасини Россияга “қўшиб олиниши”нинг “прогрессив оқибатлари” нуқтаи назаридан очиб берилди.
Мустақиллик йилларидаги тадқиқотларда янгича назарий - услубий нуқтаи-назар асосида Россиядан Туркистоннинг Каспийорти вилоятига аҳолини кўчириш сиёсати ва унинг оқибатларига тааллуқли айрим масалаларга тўхталиб ўтилган11.
Капиталистик ишлаб чиқариш муносабатларининг шаклланиши тарихини тадқиқ қилиш борасида Н.Мусаев12 томонидан метрополиядан Туркистонга аҳолини кўчириш амалиёти кўриб чиқилган. А.И. Гинзбургнинг асарида эса метрополиядан Туркистоннинг Каспийорти вилоятига аҳолини кўчириш сиёсати ва амалиёти ўрин олган13. Бироқ, Каспийорти вилоятидаги аҳолини кўчириш сиёсатининг буюк давлатчилик – шовинистик моҳияти тўла ёритилмаган.
Шу билан бирга бошқа тадқиқотларда ҳам Ўрта Осиёнинг Россия империяси таркибига зўрлик билан киритилиши ва Туркистоннинг Каспийорти вилоятини мустамлакага айлантириш масалалари ёритилган14.
Ш.Ғоффоровнинг монографиясида15 XIX асрнинг иккинчи ярми - ХХ аср бошларида подшо Россиясининг Туркистоннинг Каспийорти вилоятига аҳолининг кўчириш сиёсатининг Россияда ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши, унинг мустамлакачилик моҳияти ва оқибатлари, бу жараённинг Туркистон халқлари тақдирига таъсири масалалари таҳлил этилади.
Россия империясининг мустамлакачилик амалиёти ҳақидаги тасаввурларнинг кенгайишига кўплаб диссертацион тадқиқотлари ҳам ёрдам берди16. Уларда аҳолини кўчириш сиёсати ҳамда унинг ўлка туб жой аҳолиси ижтимоий - иқтисодий аҳволига таъсири билан боғлиқ баъзи жиҳатларигина ўз аксини топган. Чунки, қайд этилган диссертацияларда мустамлака даврида Туркистондаги кўчирувчилик сиёсатининг оқибати, маҳаллий халқлар ҳаётидан айрим воқеалар, фактлар келтирилган, холос.
Хориж тарихшунослигида айрим сиёсий муҳожирларнинг рус мустабид ҳокимиятининг ўлкада амалга оширган сиёсати ҳамда унинг туб жой халқлар тақдирига ўтказган таъсири ўрганилган17.
Бошқа хорижий тадқиқотларда империя ҳукуматининг мустамлакачилик сиёсати ва уни собиқ совет тоталитар тузуми даврида давом эттирилганлиги кескин танқид қилинади18. Масалан, У. Коллраз ва М. Фицрой ўз ишларида ўлкада рус тилида сўзлашувчи аҳолини кўпайтириш амалиётинин Россиянинг ҳарбий-сиёсий мақсадларига бўйсундирилганини қайд этганлар.
Шундай қилиб, Каспийорти вилоятига аҳолини кўчириш билан у ёки бу даражада алоқадор илмий тадқиқотларни таҳлил қилинган бўлса-да Каспийорти вилоятига аҳолини кўчириш сиёсатини ҳозирги кун миллий истиқлол мафкураси нуқтаи назаридан баҳолаш мақсадга мувофиқдир.

Download 360.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling