Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат педагогика институти
Download 360.98 Kb.
|
Завқиддин диссертация 28.02.2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
Россия империясининг аҳолини кўчириш сиёсати, мафкураси ва унинг Каспийорти вилоятини мустамлакага айлантиришдаги ўрнига оид тарихий жараёнларни тадқиқ қилишда қўлланилиши мумкин бўлган услубий жиҳатлар аниқланган; тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Республикаси давлат музейлари фондларини мустамлака даврида Каспийорти вилоятининг мустамлакага айлантиришнинг асосий шарт-шароитлари, чоризмнинг аҳолини кўчириш сиёсати ва амалиётига оид янги маълумотлар билан бойитишда фойдаланилган;; тадқиқот юзасидан ишлаб чиқилган илмий материалллар “Ўзбекистон тарихи” фанидан “Россия империясининг Туркистонга аҳолини кўчириш сиёсати ва унинг оқибатлари” модуллари бўйича электрон дастурлар тайёрлашга хизмат қилган; Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги унда бирламчи манба сифатида Ўзбекистон Республикаси Миллий архивида (ЎзРМА) сақланувчи Туркистон генерал-губернатори девонхонаси фондлари (и-1.ф), И-7 фонди – Туркистон ўлкаси қишлоқ хўжалиги ва давлат мулки бошқармаси, И-41 фонди – Туркистон кон округи табиатни муҳофаза қилиш муҳандиси, И-47 фонди – Туркистон ўлкаси таълим муассасалари бўлими; Фонд И-125- Амударё бўлими бошлиғи канцелярияси, Фонд И-461- Марв уезди бошлиғи канцелярияси, Фонд И-461- Ашхобод қидирув пункти ва Каспийорти вилояти қидирув ишлари бошлиғи канцелярияси, Фонд И-461- Туркистон генерал-губернаторлиги концелярияси, Туркистон генерал-губернаторлиги ўқув юртлари бошқармаси (Фонд-И-7, И-41, И-47, И-125, И-461), Фонд И-461- Ашхобод полиция бошқармаси концелярияси, шунингдек Туркестанский сборник 1978, 78, 419, 440, 457, 476, 507, 518, 531, 298 томлар, Каспийорти вилоятида ўтказилган расмий тафтишларни ҳисоботлари,19 статистик таҳлил20 ва вақтли мабуот материаллари21, Каспийорти вилоятини тафтиш қилган метрополиянинг олий мартабали амалдорлари тайёрлаган расмий материаллар, 1867-1917 йиллар воқеаларининг иштирокчиларининг хотираларидан фойдаланилганлиги замонавий тарих фанида эътироф этилган услуб ва ёндашувларнинг қўлланилганлиги, тадқиқот натижаларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган концептуал асосга эга таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан белгиланади. Download 360.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling