Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат педагогика институти


Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги


Download 360.98 Kb.
bet4/25
Sana28.03.2023
Hajmi360.98 Kb.
#1304173
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Завқиддин диссертация 28.02.2023

Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Тадқиқот иши Навоий давлат педагогика институтининг илмий тадқиқот ишлари режаси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади Россия империясининг Каспийорти вилоятидаги аҳолини кўчириш сиёсатининг моҳиятини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
Россия империясининг аҳолини кўчириш сиёсати, мафкураси ва унинг Каспийорти вилоятини мустамлакага айлантиришдаги ўрнини белгилаш;
Россиядан аҳолини кўчириш ҳаракатининг шарт-шароитларини тавсифлаш;
Каспийорти вилоятига кўчириб келтирилганларнинг ижтимоий таркибини аниқлаш;
Каспийорти вилоятига метрополиядан насроний аҳоли вакилларини кўчиришнинг ўзига хос тарафлари ва усулларини кўрсатиш;
ХХ аср бошида минтақада кўчирувчилик амалиётининг кучайиши сабаблари ва факторларини таҳлил қилиш;
Каспийорти вилоятига кўчириб келтирилган аҳолини жойлаштириш жараёнлари ва уларнинг турмушини ёритиб бериш;
кўчирувчилик сиёсатининг Каспийорти вилояти миллий демографик тузилишига таъсирини тавсифлаш;
Россия империяситомонидан аҳолини кўчириш ҳаракатининг Каспийорти вилояти халқлари сиёсий ва маданий ҳаётига таъсири кўрсатиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг объекти сифатида 1867-1917 йилларда Россия империясининг Каспийорти вилоятида олиб борилган аҳолини кўчириш сиёсати ва унинг оқибатлари белгиланган.
Тадқиқотнинг предметини Россия империяси даврида Каспийорти вилоятига аҳолини қўчириш асносида ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, этник жараёнлар таҳлили ташкил этади.
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертацияда тарихийлик, тизимлаштириш, холисийлик тамойиллари ҳамда муаммога цивилизацион ёндашув, қиёсий, муаммоли - хронологик таҳлил, тарихий ретроспектив, оғзаки тарих каби илмий тадқиқот усулларидан фойдаланилди.
Диссертация ишининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Каспийорти вилоятида Россия империяси томонидан ташкил қилинган ҳарбий маъмурият томонидан маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олиб ушбу ҳудудда заводлар қуриш, балиқчиликни ривожлантириш, ерости қазилмаларини излаб топиш, камбағал қатламни меҳнат билан банд қилиш, бошқаларини савдо-сотиққа жалб қилиш каби вазифаларни белгиланиши марказий ҳокимият органларининг аҳолини кўчириш сиёсати билан боғлиқ тадбирларни ишлаб чиқилишига туртки бўлганлиги асосланган.
Россия империяси ва совет даври тарихшунослигида қарор топган Каспийорти, Еттисув вилоятларини, (жумладан Туркистон ва бошқа вилоятларни) казаклар иштирокида мустамлакага айлантириш сиёсати ва амалиётига асосланиб XIX асрнинг иккинчи ярми - ХХ аср бошларида деҳқонлар, шаҳар камбағалларини Россиядан оммавий равишда кўчириб келтирилиши аҳолини уй-жой билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва таълим билан боғлиқ ижтимоий вазиятни оғирлашишига олиб келганлиги очиб берилган;
Каспийортига аҳолини икўчириб келтирилишида казаклардан ташқари крестьянлар, хизмат муддатини ўтаб бўлган, ўз оилаларини келтириб ҳамда гарнизондан ташқарида яшаш ҳуқуқига эга бўлган оддий аскарлар ва ҳатто, қалмоқлар ҳам тўлдирган бўлса-да, рус қўшинларининг янги ҳудудларга муайян табақалардаги рус аҳолисини кўчириб келтириш йўли билан ушбу ҳудуддаги ҳукмронликни таъминлаш тамойиллари мустамлакачилик сиёсатида ҳарбийлашган казакларнинг роли сақланиб қолганлиги асослаб берилган;
Каспийорти вилоятини мустамлакага айлантиришда, туб аҳолининг ерини мустамлакачи маъмурият ва айниқса, кўчириб келтирилган рус крестьянлари ва казаклар учун тортиб олиши, ер ва сувдан фойдаланишдаги анъанавий тизимини жиддий бузиб юборган солиқ – ўлпон тизининг жорий қилиниши ҳамда кўчиб келганларга сувдан фойдаланишда катта имтиёзлар берилиши (асосан туб аҳоли ҳисобидан) кабимустамлакачилик ёндашуви ижтимоий-иқтисодий аҳволи ва ҳаётига катта салбий таъсир ўтказганлиги очиб берилган.

Download 360.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling