Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат педагогика институти
) Генерал-губернаторлик бошқаруви
Download 360.98 Kb.
|
Завқиддин диссертация 28.02.2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2) Генерел-губернатор канцелярияси
1) Генерал-губернаторлик бошқаруви:
1) Махсус топшириқлар бўйича мансабдор шахслар; 2) Дипломатик бўлим амалдорлари; 3) Тоғ-кон ишлари бўйича амалдорлар. 2) Генерел-губернатор канцелярияси: 1) Канцелярия бошқарувчиси; 2) Иш юритувчилар; 3) Иш юритувчилар ёрдамчилари; 4) Бухгалтер; 5) Таржимонлар. 1869 йилда Туркистонда ўлканинг иқтисодий ҳаётини бошқарувчи Казённая палата (Ҳисоб палата) - Ғазначилик палатаси ташкил этилган. Туркистоннинг Россия империяси томонидан эгалланиши ва бу ерда генерал-губернаторликнинг ташкил топиши муҳим воқеа бўлган. Бу сиёсий жараёнлар инглиз ва французлар билан бирга немис сиёсий ва ижтимоий доираларида ҳам жуда жўшқин муҳокамаларга сабаб бўлган12. Каспий денгизи ғарбий соҳилида Россия империясининг ҳукмронлиги 1558 йилда Астраханни забт этишдан бошланган бўлса-да, унинг шарқий соҳили анча вақт руслар эътиборидан четда қолган. 1714 йилнинг кузида рус қўшинининг Хивага юриши пайтида Каспий денгизининг шарқий соҳилида Авлиё Пётр, Александровск, Красноводск истеҳкомлари барпо этилган13. У Россиянинг Хива хонлиги билан савдо-сотиқ ишларида муҳим аҳамиятга эга бўлган14. Шундай экан, Туркистоннинг Каспийорти вилоятининг Россия томонидан босиб олинишининг бош сиёсий, стратегик мақсади - бу ерда Ҳиндистон томон силжиб бориш учун тегишли шароитларни барпо этиш бўлгани ҳолда, бутун Ўрта Осиёнинг ҳарбий - стратегик аҳамияти, қолаверса, потенциал буйруқлари ҳақида яхши маълумотга эга бўлган империя олий доиралари бу ерда ўз ҳукмронликларини мустаҳкамлашга қарор қилдилар. Бунинг учун эса кучли армия ва кенг тармоқ отган полиция тизимидан ташқари, рус, умуман, христиан аҳолидан иборат ишончли таянчни яратиш керак эди. Мустамлакачилик ташаббусчиларнинг ёки давлат, сиёсий раҳбарларининг фикрича, буни туб аҳолиси 5 миллион кишига яқин бўлган Туркистонда амалга ошириш айниқса, зарур эди. Бу энг аввало, империянинг аҳолини кўчириш сиёсатини юзага келтирди. Агар, 1861 йилда крепостнойлик ҳуқуқи бекор қилингандан кейин Россияда қишлоқ аҳолиси кўпайиб кетиш муаммоси юзага келиб, Россиянинг кенг ҳудудида унинг меҳнатидан фойдаланиш учун жой керак бўлганидан ҳам кўп эди. Шунинг учун империя турли амалдорларининг асарларида келтирилган Ўрта Осиёни босиб олишдан, Туркистон (Каспийорти вилояти) ва кейинроқ, Дашт генерал-губернаторликларини тузишдан кўзланган мақсад, бу ерга Россиянинг марказий губернияларидан ортиқча қишлоқ аҳолисини кўчириб келтириш зарурати билан боғлиқлиги тўғрисидаги буюк давлатчилик мазмунидаги фикрлар анча асоссиз кўринади. Каспийорти ерларининг босиб олиниши билан бир вақтда забт этилган ҳудудларни бошқариш учун рус маъмурий идоралари ҳам шакллана борди. Улар кейинчалик Кавказ ҳарбий округига бўйсундирилган Каспийорти бўлимига бирлаштирилди. Каспийортида Ҳарбий бўлими тузилган (ЗВО). Ахалтекин воҳаси кўп сонли аҳолиси билан босиб олингач, 1881 йил ёзида Каспийорти вилояти тузилди. Каспийорти вилоятининг 1881 йилга қадар маъмурий-ҳудудий бўлиниши қуйидагича бўлган: 1874 йилда 2 приставлик: Красноводск приставлиги - маркази Красноводск шаҳри; Манғишлоқ приставлиги - маркази Форд-Александровский шаҳри. 1879 йили Чат ва Чикишляр приставликлари тузилади; Чат приставлиги - маркази Чат шаҳри; Чикишляр приставлиги - маркази Чикишляр шаҳри. Каспийорти ҳарбий бўлимининг (1874 йил мартидан 1881 йил 6 майгача) маркази Красноводск шаҳри бўлган15. Вилоятнинг умумий ер майдони 501 696 кв.км. бўлиб, аҳоли сони 372 193 нафарни ташкил этган16. Вилоятнинг чегара линияси 5.325 км.ни ташкил этган, шундан 2650 км. Каспий денгизи бўйлаб ўтган17. 1881 йил 20 июлда Каспийорти вилояти даставвал маъмурий жиҳатдан 1 округ - Аҳалтекин округи ва 2 приставлик - Красноводск ва Манғишлоқ приставликларига бўлинган: Аҳалтекин округи - маркази Ашхобод шаҳри; Красноводск приставлиги - маркази Красноводск шаҳри; Манғишлоқ приставлиги - маркази Форд-Александровский шаҳри бўлган. Россия империяси 1834 йилдан бошлаб Каспийорти ерларига 83 йил давомида эгалик қилди (1917 йилнинг баҳорига қадар). Ушбу давр мобайнида Каспийорти ҳудуди бирин-кетин учта генерал-губернаторлик таркибида бўлган (Оренбург, Кавказ, Туркистон) ва маълум вақт тўғридан-тўғри империя ҳарбий вазирлигига бўйсундирилган алоҳида маъмурий бирлик ҳисобланган18. Шунга асосланиб Россия империяси таркибидаги ушбу ҳудуд ҳуқуқий мақоми тўрт босқичга бўлиниб турли даражада ўзгариб турган19. Download 360.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling