13 – Мавзу: Магнит майдонлари ...............................................................................
14-Мавзу: Шахсий ҳимоя воситалари …………………………………………….
Дастурни тузишда фойдаланилган меъёрий хужжатлар ва адабиётлар рўйхати.
1-Мавзу: Ҳаёт фаолият хавфсизлиги фанига кириш.
Максад: “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фанининг асосий мақсади, ҳозирги фан-техниканинг ривожланиши жараёнида унинг хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чикаришни автоматлаштириш, экологик нуқтаи назардан кам чиқимли технологияга ўтиш ва фавқулодда рўй берадиган бузилишлар (авариялар)ни олдини олишга қаратилган чора тадбирларни тузишдир.
Режа :
Фаннинг ўкитилишидан мақсад ва унинг вазифалари.
Фаннинг бўлим, тармоқлари ва бошка фанлар билан алокадорлиги.
Фаннинг ўкитилишидан мақсад ва унинг вазифалари.
Инсоният тарақиётининг XX асрдаги ҳаёт тарзига назар ташласак, бу асрда ҳар қандай бўронлар, фалокатлар, икки марта жаҳон уруши ва хозиргача тинмаётган худудий жанжаллар ва бошка инқирозий воқеалардан қаттий назар, бирмунча ижобий ўзгаришлар ҳам рўй бердики, буларни ҳисобга олмасликни иложи йўқ.
Энг аввало ва буниси асосий ижобий воқеа бўлиши таббий, Ўзбекистон ўз мустақиллигини таъминлади.
Тарихдан маълумки ҳали дунёдаги мустақилликка эришган давлатлардан бирортаси қурбонларсиз ва йўқотишларсиз эришган эмас. Тарих тақозоси билан Ўзбекистон мустақиллиги имкон қадар кам қурбонларсиз ва вайронагарчиликларсиз бўлганлиги Ўзбекистон мустақиллигининг ўзига хос хусусияти хисобланади.
Ўтган асрда юз берган яна бир ижобий ўзгаришлар илм-фан таррақиётининг юқори босқичларга кўтарилганлиги, янги техника ва технологияларнинг пайдо бўлганлигидир.
Маълумки фан-техниканинг ривожланиши биринчи навбатда ишлаб чикариш кучларини қайта тақсимлашга олиб келади. Янги технология билан ишлаб чикариш самарадорлиги ошади, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати яхшиланади, дунё бозоридаги рақобатни вужудга келтиради ва илм-фан даражаси паст бўлган давлатларда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни жаҳон бозорида сотиш имконияти йўқолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |