Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Навоий кон металлургия комбинати


Download 0.66 Mb.
bet9/25
Sana05.04.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1275330
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25
Bog'liq
Ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг назарий асослари маъруза матни

Топографик усул. Бу усул ҳам гуруҳ усулининг кўринишларидан бири бўлиб, қўйидаги ҳолларда қўлланилади: гуруҳ усулида келтирилган бахтсиз ҳодисалар ҳақидаги маълумотларни ҳар хил шартли белгилар билан белгилаб (масалан, Н-1), иш участкаларининг режасида бахтсиз ходиса юз берган жойларга қўйиб чиқилади. Бу усулда маълум иш участкаларида бахтсиз ҳодисаларнинг такрорланиши ҳақида кўргазмали маълумот олинади.
Ҳар қандай статистик текриш каби, бу усул билан бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилишда ҳам олинган материал, асосан бахтсиз ҳодиса ҳақида тузилган Н-1 формадаги акт ҳар томонлама ўрганилади. Актда бахтсиз ҳодиса юз берган жой, жароҳатланиш тавсифи, оғирлик даражаси, воқеа сутканинг қайси вақтида юз берганлиги ҳақидаги маълумотлар акс этади.
2. Монографик усул. Бу усулнинг моҳияти шундаки, бахтсиз ҳодиса юз берган айрим цех, участка ёки ишлаб чиқариш хонаси чуқур ва ҳар томонлама ўрганилади. Асосий диққат-эътибор технологик жараёнларнинг чекланиши, айрим иш усуллари, ишлаб чиқаришнинг хавфли лаҳзалари ва санитарияси-гигиеник меҳнат шароитига қаратилиши керак. Бу усулда корхоналарда рўй берган бахтсиз ҳодисалар, авариялар ва касб касалликларининг сабаблари аниқланади ва ўрганилади.
Худди шундай таҳлиллар турдош корхоналар бўйича ҳам ўтказилади.
Монографик усул ишлаб чиқариш шароитида келиб чиқиши мумкин бўлган потенциал бахтсиз ҳодисаларни аниқлаш имкониятини беради. Шунингдек қурилаётган ёки лойиҳаланаётган турдош корхоналарда шунга ўхшаш бахтсиз ҳодисаларнинг келиб чиқмаслигини таъминлашга ҳаракат қилинади. Бу усул хулосалари асосида лойиланаётган саноат корхоналарида технологик жараёнларни ўзгартириш ва мукаммаллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.


Назорат саволлари:

1. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фани қандай таркибий қисмлардан иборат?


2. Меҳнат қонунчилигида ёш ўсмирлар ва аёлларга қандай енгилликлар берилган.
3. Жарохатланиш ва касб касалликларини тушунтириб беринг.
4. Бахтсиз ҳодиса қандай таҳлил қилинади?
5. Бахтсиз ҳодисалар неча усулда аниқланади ва қайсилар?


Адабиётлар

1. Белов С.В. «Безопасность жизнедеятельности» Высшая школа 2002 г


2. Кукин П.П. «Безопасность жизнедеятельности. Безопасность технолологических процессов и производств» Высшая школа 2002 г
3. Ёрматов Г.Ё. «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги (маърузалар матни)» Тошкент 2000 й
4. Ҳасанова О.Т. «Меҳнатни муҳофаза қилиш» Тошкент 2005 й
5. Майоров А.Б., Маскатов Г.И. «Безопасность функционирования автоматизированных объектов в Машиностроении» Москва 1988 г



Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling