Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Навоий кон металлургия комбинати


Download 0.66 Mb.
bet17/25
Sana05.04.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1275330
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25
Bog'liq
Ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг назарий асослари маъруза матни

Адабиётлар
1. Ёрматов Г ва Исомухаммедов Ё . – Мехнат мухофазаси. Тошкент. «Мехнат», 2002 й.
2. Юдин Е.Я. – Охрана труда в машиностроение. М. 1983 г.
3. Орлов Г. – Охрана труда в строительстве. М. 1985 г.
8-Мавзу: Ишлаб чиқаришда шовқини ва тебранишлар.


Максад: Шовкин ва тираш мавзусида ишалб чикаришда ишловчиларга бу икки манба кандай таъсир килади. Уларни келтириб чикарадиган сабаблари хамда уларни камайтириш чора-тадбирлари куриб утилади.


Режа:

  1. Шовкин ва титрашдан химоялаш.

  2. Шовкин ва титрашнинг одамга таъсири.

  3. Санитария нормалари. Улчаш асбоблари.

  4. Шовқиндан сақланиш.


Шовкин ва титрашдан химоялаш.
Корхона ва ишлаб чикаришдаги технологик процессларда, жихозлар ишлаётганида шовкин ва титраш пайдо булади. Ишлаётган тош майдалагичлар, тегирмонлар, компрессорлар ва вентиляция установкалари, механизациялаштирилган асбоблар ва бошка жихозлар шовкин ва титрашнинг асосий манбаларидир. Шовкин ва титраш эластик мухит зарраларининг тулкинсимон таркаладиган тебранма харакатидир. Уларнинг инсонга таъсири тебранишлар частотасига боглик. 16 Гц дан кам частотали тебранишлар одамга силкиниш-титраш каби таъсир килади. 16-20000 Гц частотали тебранишлар шовкин хосил килади. Децибал (Б) да ифодаланадиган товуш босими даражалари куйидаги формулада хисобланади.
, Б
бунда Р – берилган () даги товуш босими, н/м2
Ро – товуш босимининг минимал катталиги, н/м2о=2105)
Хар хил шовкин манбалари хосил киладиган товуш босимининг тахминий даражалари куйидагига тенг (Б):
- Пневматик асбоб ишлаганда (1м масофада) – 110-120 Б
- Компрессор станцияси ишлаганда – 110 Б
- Металл киркиш станоги ишлаганда – 93-114 Б
- Болта пулат плитага урилганда – 114 Б
- 1 м да уртача овоз билан гапирилганда – 60 Б
- Реактив двигатель ишлаганда – 140 Б дан юкори.
- Огрикни сезиш бусагаси – 130-140 Б
Бир неча манбадан 1 хил масофада жойлашган нуктадан чикадиган шовкин кучи куйидаги формулада аникланади.
L=L1+10 lgN
бунда L1 – битта манбадан чикадиган шовкин кучининг даражаси, Б;
N-шовкин манбаларининг сони. Шовкин кучининг даражаси 80 Б дан юкори булганда унинг баландлиги частотасига деярли боглик булмайди.


Шовкин ва титрашнинг одамга таъсири. Санитария нормалари.
Улчаш асбоблари.
Шовкин ва титраш одамнинг ишлаш кабилятига ёмон таъсир килиб, баъзида корхонада умуман ишлаб чикаришда диккат эътиборнинг ва реакция тезлигининг пасайиши, аварияга олиб келади. Интенсив шовкин (95-100 Б) узок вакт таъсир этганда айрим ишчиларнинг боши огрийди ёки айланади, узи каттик чарчайди, тез жахли чикади. Муайян параметрли титраш узок вакт таъсир этганда ишловчилар организмининг, асосан, периферик ва марказий нерв системасининг фаолияти бузилади. Одам холсизланади, кулларида огрик пайдо булади, бармоклар томири тортишиб, уюшиб колиши, совукда эса куллар кукариб, огриши мумкин. Шовкин ва титраш кучи даражасининг белгиланган нормаларга мослигини аниклаш учун ИШВ – 1 прибори ва Ш – 3м; Ш – 71 шовкин улчагичлардан фойдаланилади.
Хизмат курсатувчи ходимларга шовкин ва титрашнинг таъсирини камайтиришда индивидуал химоя воситалари ишлатилади. Улар жумласига ташки антифон (наушниклар) ва ички анитифонлар (пахта булаклари, говакли резинадан килинган пробкалар ва хоказолар) киради. Кулокка тигиз тикилган вкладиш ва наушниклар юкори частотали шовкинни 1530 Б га пасайтиради. 2 катламли (ип газлама ва резина) хамда поролондан тикилган вибросундирувчи кулкоплар, шунингдек, таги калин (микроговакли резинадан ишланган тагликли) пойабзал хам кенг ишлатилади.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling