Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат кончилик институти


Download 1.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/40
Sana07.10.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1694907
TuriМонография
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   40
Bog'liq
1.Рашидов Монография-2021

 
 
2.3-рaсм.Эркин иқтисoдий зoнaлaрни тaшкил этиш вa улaр 
фaoлиятигa oид мeъёрий-ҳуқуқий ҳужжaтлaрнинг иeрaрхияси
1

1
Қонунчилигимизга таянган ҳолда муаллиф томонидан тузилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Эркин
иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонуни
Ўзбекистон Республикаси Президентининг эркин
иқтисодий зоналарни ташкил этиш тўғрисидаги
Фармонлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
эркин иқтисодий зоналар фаолиятига доир Қарорлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари
асосида тасдиқланган эркин иқтисодий зоналар фаолиятига доир
Низомлар
Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашларининг қарорлари
Эркин иқтисодий зона Дирекцияси буйруқлари ва фармойишлари 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси


84
Эркин иқтисодий зоналар фақат мамлакатда амал қилаётган “Эркин 
иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонунни энг асосий ҳужжат сифатида 
ишлатишларига тўғри келмоқда. Аммо ЭИЗ лар фаолиятидаги айрим ҳуқуқий 
жиҳатлар халқаро шартномалар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда 
кўрсатилган талабларга унчалик мос келаётгани йўқ. Халқаро шартномалар ва 
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга 1973 йил 18 майда ўтказилган Киото 
конвенцияси қарорларини, Европа Иттифоқига аъзо давлатлардаги эркин 
иқтисодий зоналар эса Европа Иттифоқи кенгашининг 1988 йил 25 майдаги 
“Эркин божхона зоналари ва омборлари тўғрисида”ги қарори кабиларни 
мисол қилиш мумкин.
“Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонунда иқтисодий омилларга 
кенг тўхталиб ўтилмаган, хусусан “имтиёзлар тўғрисида”ги бўлими алоҳида 
шарҳланмаган. Бу бўлимда инвестицион фаолиятни таъминлаш учун зарур 
бўладиган хомашё, капитал, ускуна ва шу кабиларни олиб киришда божхона 
тўловлари ва солиқлардан озод қилиниши аниқ кўрсатилмаган. Келтирилган 
бўлимда матнларни иккиёқлама тушиниш ҳолатларини келтириб чиқариши 
мумкин. 
Жаҳон амалиётида ЭИЗлар фаолиятига боғлиқ имтиёзларни асосий 
тўртта гуруҳга ажратилади: 
Ташқи савдо имтиёзлари. Бу борада асосий камчиликлардан бири 
айрим ҳолларда олиб киритилаётган асбоб-ускуна, товар-ресурсларни аниқ 
чегараланган муддатларда тезкор божхона амалиётларнинг бажарилмай узоқ 
муддатларга чўзилиб кетаётганлигини кузатишимиз мумкин бўлмоқда; 
Солиқ 
имтиёзлари. 
Амалдаги 
солиқ 
имтиёзлари 
ЭИЗлар 
иштирокчиларини оқилона фаолият кўрсатишга тўлиқ рағбатлантирмайди, 
сабаби имтиёзлар кўпроқ “солиқ каникуллари” кўринишига мос келади, 
жаҳон тажрибасида бундай кўринишдаги солиқ имтиёзлари тадбиркорлик 
субьектларининг имтиёзлар олгунгача бўлган даврда яққол фаоллик ва 
имтиёзларга бўлганидан бошлаб ушбу давр тугагунча фаолликнинг сусайиши 
ҳолатларини кузатиш мумкин; 


85
Молиявий имтиёзлар. Коммунал хизматлари учун тўловларни, ердан ва 
ишлаб чиқариш обьектларидан фойдаланиш учун ижара тўловларининг 
пасайтирилган миқдорларини қўллашни кўзда тутувчи имтиёзлар ҳалигача 
мавжуд эмас. Имтиёзли кредитларни тақдим этиш амалиёти бирмунча 
мураккаблигича қолмоқда. Иштирокчилар томонидан ЭИЗ ҳудудида барпо 
этилган бинолар, иншоотлар, ўтказувчи қурилмалар ва бошқа турдаги асосий 
воситалар кредит олиш учун гаров сифатида қабул қилинмаслиги ҳам кредит 
муносабатлари билан боғлиқ муаммоларни янада кескинлаштирмоқда. 
Маъмурий имтиёзлар. Эркин иқтисодий зоналардаги инвестиция 
муҳитини шакллантиришда муҳим унсурлардан яна бири ресурсларни 
ишлатишда (шу жумладан, ерни ижарага олишда) имтиёзлар қўллаш 
ҳисобланади. Бунда тўлов ҳақини камайтирилган даражада тўлаш мумкин, 
ёки айрим ҳолда ҳақ тўлашдан озод қилиниши мумкин. Эркин иқтисодий 
зоналарда ер участкаларини сотиш ёки ижарага беришда мулкчиликнинг 
турли хил ҳуқуқий жиҳатларини инобатга олиб турли шакл ва 
комбинациялардан фойдаланиш мумкин. АҚШ олимлари (М. Джаффни, Л. 
Харрис, Я.Гисс, Ч.Гоэц, Д.Фусфилд, Э.Клайтон) эркин иқтисодий зоналарда 
сотиш ҳуқуқи, ижарага бериш ҳуқуқларини кенг қўллашни мақсадга 
мувофиқ, деб ҳисоблайдилар
1
. Улар бу мулкни бегоналашувининг олдини 
олишга ёрдам беради, деб ҳисоблаганлар. Эркин иқтисодий зоналарда ижара 
ҳақи узоқ муддатда барқарор бўлгани мақсадга мувофиқдир. Оширилган 
тақдирда ҳам ўсиш суръати 15-20% дан ошмагани маъқулдир. 
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиш айтиш мумкинки, эркин 
иқтисодий зоналар фаолиятини тартибга солишга доир барча қонуний-
меъёрий ҳужжатларни ўзида мужассамлаштирувчи Ягона ЭИЗ Кодексини 
ишлаб чиқиш зарурияти юзага келмоқда. 
3. Табиий-географик жойлашувнинг қулай бўлиши. 
Эркин иқтисодий зонанинг табиий-географик жойлашувнинг қулай 
бўлиши-географик қулай майдонни аниқлаш, чегарасини аниқлаш ва 
1
Ҳамроев Ҳ.Р. Зонал сиёсат:. Монография.- Тошкент: “Фан”- 2008 йил. 


86
белгилаш, коммуникация, инфратузилма, ишлаб чиқариш ва кадрлар бўйича 
потенциални ҳисобга олиш жараёнларини асослаш ва таъминлашдан иборат. 
Рус олими С.Бойконинг фикрича, эркин иқтисодий зоналар чегараси нисбатан 
махсус вазифаларни бажара оладиган, такрорланмас, ноёб географик ҳолатга 
эга бўлиши керак
1

А.С.Солиев “Танланган асарлар”ида ишлаб чиқариш кучларини 
жойлаштириш мамлакат миллий иқтисодиётининг умумий ҳолати, стратегик 
вазифалари билан белгиланиши, ҳудудлар ривожланиши тўғри тартибга 
солинмаса, бошқарилмаса минтақаларда эркин рақобат муҳити, очиқ 
иқтисодий муносабатлар тўлақонли вужудга келмаслиги, шу нуқтаи назардан 
ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва ҳудудий меҳнат тақсимотини 
ташкил қилиш давлат томонидан тартибга солиб борилиши объектив 
қонуният эканлигини таъкидлаб ўтган
2
. Ижтимоий меҳнат тақсимоти унсури 
бўлган ҳудудий меҳнат тақсимоти (ҲМТ) соддароқ қилиб айтганда, турли 
жойларнинг: мамлакат ёки вилоятлар, туманлар, шаҳарларнинг ҳар хил 
маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашишидир. ҲМТ кенг маънода-бу ишлаб 
чиқариш соҳа (тармоқ)ларини худуднинг табиий шароити ва бойликлари, 
аҳолиси, меҳнат ва бошқа ресурслари каби ҳамда минтақа бозорининг ҳажми, 
аҳолисининг сотиб олиш қобилияти, инфратузилма ва коммуникацион 
тизимининг 
ривожланганлик 
даражаси 
каби 
омилларга 
қараб 
жойлаштирилишини 
назарда 
тутади. 
Ишлаб 
чиқариш 
жараёни 
узлуксизлигига эришиш, тежамкор ижтимоий меҳнат унумдорлигининг 
ўсиши ҳамда аҳолининг моддий ва маданий фаровонлигининг кўтарилиши 
саноат ишлаб чиқаришини жойлаштиришнинг ижтимоий-иқтисодий 
самарадорлиги мезонидир. 
Ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг фундаментал тамойиллари 
мавжуд бўлиб, улар ишлаб чиқариш кучларини, хусусан, саноатни мамлакат 
1
Бойко C. Необходим закон о свободных экономических зонах. // Экономист, № 2, 1994. 51-54C. 
2
А.С.Солиев. Танланган асарлар. “Mumtoz”. Ташкент-2018. 286 бет


87
бўйича оқилона жойлаштириш, иқтисодий сиёсатни амалга оширишда илмий 
мезон бўлиб хизмат қилади. Улар жумласига қуйидагилар киради: 
- саноат ишлаб чиқаришини авваламбор хомашё, ёқилғи-энергетика 
манбаларига яқин ва ниҳоят, саноат маҳсулотларини истеъмолчи ҳудудларига 
тобора яқинроқ жойлаштириш; 
- иқтисодий ҳудудлар ўртасида меҳнатни оқилона тақсимлаш ва 
иқтисодий ҳудудлар хўжалигининг мажмуали ривожланишини таъминлаш; 
- ҳар қайси вилоят ва туманнинг иқтисодий ривожланиш даражасини 
тенглаштиришга интилиш; 
- саноат тармоқларини жойлаштиришда республиканинг мудофаа 
стратегиясига асосланиш; 
- мамлакатлараро иқтисодий алоқаларда ўзаро тенг манфаатли 
муносабатларни 
ўрнатиш, 
халқаро 
меҳнат 
тақсимоти 
негизида 
самарадорликка 
эришиш, 
жаҳон 
хўжалишга 
интеграциялашувни 
жадаллаштириш; 
- саноат корхоналарини жойлаштиришда ҳудуднинг экологик 
вазиятини ҳисобга олиш, атроф-муҳитга чиқиндилар чиқаришнинг меъёрий 
нормаларига асосланиш ва ҳоказо. 
Келтириб ўтилган тамойилларда амал қилиш нуқтаи-назаридан 
қаралганда уччала ЭИЗни жойлаштиришда ўзига хос камчиликларга йўл 
қўйилганига мисоллар келтириш мумкин. Бизга маълумки, “Навоий” ЭИЗ 
ҳудудда нисбатан юқори даражада ривожланган кимё саноати турли 
тармоқларининг тараққий этганлиги, яъни кимё саноатига тегишли хомашё 
кўплиги, энергетика ресурслари ҳамда кўп тармоқларнинг чиқиндиларини 
мажмуали тарзда қайта ишлаш, бир турдаги хомашёдан турли ва бир турдаги 
маҳсулотларни ҳар хил хомашёдан олиш, синтетик материалларни ишлаб 
чиқариш потенциалидан фойдаланишга асосланган. “Навоий” ЭИЗнинг 
географик жойлашуви хомашёнинг ҳам, ёқилғи-энергетиканинг ҳам 
манбаларига яқин эмас, агар ушбу манбалар устивор қилиб олинганда 
Зарафшон, Учқудуқ каби ҳудудларда жойлашиши кўпроқ мақсадга мувофиқ 


88
эди. Шунингдек, истеъмолчи ҳудудларига ҳам яқин эмас. Фақат автомобил 
йўли, темир йўл ҳамда ҳаво йўлларига энг яқинлиги кўпроқ аҳамият касб 
этган. Аммо шуни айтиб ўтиш керакки, халқаро логистика марказининг айнан 
Навоий аэропорти ҳудудида қурилиши кўпроқ “Навоий” ЭИЗ даги саноат 
ишлаб чиқаришининг кутилаётган улкан ҳажмларини экспорт қилиш, 
шунингдек ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хомашё, 
материалларнинг импортини осонлаштириш мақсади кўзланган эди. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти тегишли фармонида келтирилишича, 
“Ангрен” ЭИЗни ташкил этишдан юқори қўшилган қийматга эга бўлган 
рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий, 
юксак технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий ва 
маҳаллий инвестицияларни жалб этиш бўйича қулай шарт-шароитларни 
шакллантириш, шунингдек Тошкент вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс 
салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланиш, шу асосда янги иш 
жойларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш
1
мақсад қилиб олинган. 
А373-йўл ёқасида жойлашган, шунингдек, темир йўлга яқин жойлашган. 
Юқорида айтиб ўтганимиздек, саноат ишлаб чиқаришини хомашё манбаига 
ва истеъмолчи ҳудудларга яқин жойлаштириш саноатни оқилона 
жойлаштиришнинг энг муҳим тамойилларидан бири ҳисобланади. 
Саноатнинг хомашё базасига яқин бўлиши қайта ишлашнинг барча тадрижий 
босқичларида ушбу ресурсни қайта ишлашдан тортиб, яримфабрикатдан 
тайёр маҳсулот олишга қадар, меҳнатнинг энг кам сарфлаш имкониятини 
назарда тутади. Шу жиҳатдан олиб қаралганда “Ангрен” ЭИЗси анча 
муваффақиятли жойлаштирилган ЭИЗлар ичида ажралиб туради. Ушбу ЭИЗ 
фойдали қазилмалар, гидроэнергетика ва ўрмон бойликларининг миқдор ва 
сифат кўрсаткичлари, худуднинг иқлим шароитлари, табиий сув йўллари 
ҳамда меҳнат ресурслари каби табиий омилларни имкон борича кўпроқ 
инобатга олган ҳолда жойлаштиришга ҳаракат қилинган. Шундай бўлса-да, 
1
www.lex.uz
.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13 апрель 2012 йилдаги ПФ-4436-сонли “"Ангрен" 
эркин иқтисодий зонасини барпо этиш тўғрисида”ги Фармони. 


89
истеъмолчиларга яқин-узоқ жойлашиш билан боғлиқ айрим масалаларни 
қўшимча равишда ҳал қилишга тўғри келади. Юқорида келтирилган барча 
омиллар экологик омил билан ҳисоблашишлари шартлигидан келиб чиқиб, 
“Ангрен” ЭИЗни шаҳарнинг аҳоли энг гавжум ҳудудида жойлашиши айрим 
юқори қиймат сақловчи, аммо экологик зарари учрайдиган ишлаб 
чиқаришларни жойлаштиришни чеклайди. Худди шу мисолни “Жиззах” ЭИЗ 
мисолида ҳам келтириш мумкин. “Жиззах” ЭИЗ ҳам юқори қўшилган 
қийматга эга бўлган рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни 
таъминлайдиган замонавий, юксак технологияли ишлаб чиқаришларни 
ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш бўйича 
қулай шарт-шароитларни шакллантириш, шунингдек Жиззах ва Сирдарё 
вилоятлари ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали 
фойдаланиш, шу асосда янги иш жойларини яратиш ва аҳоли даромадларини 
ошириш
1
мақсад қилиб олинган. Меҳнат ресурсларининг географик 
жойлашиши, аввало, кўп меҳнат сарфланадиган саноат тармоқларининг 
жойлашишига таъсир этади. Шунинг учун аҳоли сийрак бўлган ҳудудларда 
кўп меҳнат талаб қиладиган саноат тармоқлари (асбобсозлик, радиотехника, 
енгил саноат) жойлаштирилмайди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 
маълумотларига кўра Жиззах шаҳрида 167 минг аҳоли яшар экан, бу шундан 
далолат берадики, “Жиззах” ЭИЗни жойлаштиришда меҳнат ресурсларининг 
геогорафик жойлашуви, шунингдек, истеъмолчиларга, бозорларга яқинлик 
тамойили инобатга олинмаган. 
4.Ривожланган 
инфратузилманинг 
(ишлаб 
чиқариш, 
тижорат, 
ижтимоий) мавжудлиги. 
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, биргина географик устунлик 
эркин иқтисодий зоналарни жойлаштириш, муваффақиятли фаолият юритиш 
учун етарли эмас, рақобат кураши борган сари кучаётган ҳозирги замон 
шароитида инфратузилмавий устунликнинг роли ҳам ошиб бормоқда. Эркин 
1
www.lex.uz
. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18 март 2013 йилдаги ПФ-4516-сонли “"Жиззах" 
эркин иқтисодий зонасини барпо этиш тўғрисида”ги Фармони 


90
иқтисодий зоналарни яратиш учун мўлжалланган жойда ишлаб чиқариш ва 
ижтимоий инфратузилма объектлари, меҳнат ресурслари, маҳаллий хомашё 
базаси, ички ва халқаро коммуникацияларга чиқиш имкониятига эга бўлиши 
керак. Мамлакатнинг эркин иқтисодий зонадан ташқари майдонидаги 
объектлари билан кучли алоқалар, тадбиркорлик учун етарли миқдорда 
эркинликка эга бўлиши керак, биринчи навбатда, зона майдонида 
мулкчиликнинг ҳар қандай шакли асосида корхона ташкил этишга рухсат 
бўлиши керак. 
“Жиззах” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида: 
- ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси; 
- сифатли ва барқарор энергия ва сув ресурслари таъминоти; 
- инвесторларга хизмат кўрсатиш учун қулай шароит; 
- географик қулай жойлашув; 
- минерал-хомашё ресурслари мавжуд; 
- малакали меҳнат ресурслари мавжуд. 
“Ангрен” эркин иқтисодий зонасининг транспорт, ишлаб чиқариш ва 
муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва 
махсус зона ҳудудида фаолият юритувчи жадал ривожланаётган 
корхоналарни зарур инфратузилма билан таъминлаш мақсадида ҳукумат 
томонидан 2013-2015 йилларга мўлжалланган махсус ривожланиш дастури 
доирасида умумий суммаси тахминан 60 млн.АҚШ доллари миқдорида 
инфратузилмани ривожлантириш, шу жумладан қуйидаги тузилмалар учун 
маблағлар ажратилди: 
а) Электр таъминоти: “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида 2 та 
иссиқлик электр станцияси ва 1 та гидроэлектр станция, шу жумладан, 
соатига 5675,4 млн.кВт электр ишлаб чиқарадиган “Янги Ангрен” ИЭС ОАЖ 
мавжуд. Бундан ташқари, соатига 73,5 млн.кВт электр энергияни ишлаб 
чиқарувчи “Оҳангарон” ГЭС фаолият кўрсатади. 


91
б) Газ таъминоти: Эркин иқтисодий зона ҳудудидан “Оҳангарон-
Пунган” магистрал газ қувури ўтади ва барча саноат майдончаларига юқори 
босимдаги газ тақсимлаш линиялари уланган. 
в) Темир йўл инфратузилмаси: “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси 
ҳудудида узунлиги 95 км темир йўл линиялари мавжуд. У ерда 3 та станция 
фаолия юритади (Ақча, Ангрен, Аблиқ). 
г) Автомобиль йўллари: “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси ҳудуди 
орқали республикамизнинг марказини Фарғона водийси вилоятлари билан 
боғлайдиган автомобил транзит йўли мавжуд. Ушбу йўл Европа йўналиши ва 
Осиё “АН-7” йўналишининг бир қисми (Трансафғон йўлаги) ҳисобланади. 
д) Хизматлар: Ангрен логистика маркази Фарғона водийси бўйлаб ва 
Ўзбекистон Республикасининг бошқа минтақаларига “эшикдан-эшикгача” 
принципи бўйича юкларни қабул қилувчига етказиб бериш, шу жумладан: 
- автомобиль ва темир йўл транспортида халқаро ва маҳаллий 
йўналишлар бўйича дистрибуция. 
- ташиш учун барча турдаги хатарларга қарши фойдали суғурта 
полисини олишга кўмаклашиш. 
- юк жойлашган жой тўғрисида тез хабардор қилиш. 
- қатнаш йўлида юкларни кузатиш ва муҳофаза қилиш. 
- юклар божхона назорати остида ташилишини ташкил этиш. 
- экспорт ва импорт юкларни “эшикдан-эшикгача” етказиб бериш 
тизими. 
- товарнинг мувофиқлик сертификатларини олиш. 
- барча турдаги юкларни ортиш, тушириш ва сақлаш. 
- экспорт-импорт юкларни махсус божхона омборларида сақлаш бўйича 
тўлиқ хизматлар кўрсатади. 
е) Логистика маркази: “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси учун қуйидаги 
объектлар эркин зона логистикасини ривожлантириш учун хизмат қилмоқда: 
-“Махсусюктранс” УК автосаройи, 338 та автотранспорт-эгаллаб турган 
майдони 12Га; 


92
- минерал ва кимёвий ўғитлар омбори- 8,66 Га; 
- дастлабки товарлар ва халқ истеъмол товарлари учун омборхона-0,5 
Га; 
- транзит юк терминали-8,499 Га; 
-“Е” контейнер майдончаси-7,2 Га. 
Инвесторлар учун энг қулай шароитларни яратиш учун “Навоий” 
ЭИЗга аъзо корхоналар юқори даражадаги инфратузилма билан 
таъминланган. 
Ушбу 
зонадаги 
корхоналарга 
тегишли 
транспорт 
инфратузилмаси, муҳандислик коммуникациялари, меҳнатни муҳофаза 
қилиш хавфсизлиги ва ходимлар учун меҳнат қулайликларини таъминлаш 
тизими мавжуд. 
“Навоий” ЭИЗ учун мўлжалланган транспорт коммуникациялари 
инфратузилмаси кенг кўламда ривожлантирилмоқда: 8 та темир йўл ва 9 та 
автостанция, Навоий халқаро аэропорти ва маҳаллий аҳамиятига эга бўлган 
Зарафшон аэропорти, мукаммал таъмирланган жаҳон стандартларига жавоб 
берувчи автомобил тармоғи мавжуд. Темир йўлларнинг узунлиги 390,7 км, 
автомобил йўллари 4,1 минг км, шундан 3,3 минг км қаттиқ сирт билан 
қопланган йўллардир. Вилоят ҳудуди орқали Тошкент-Туркманистон, 
Тошкент-Учқудуқ-Нукус-Қозоғистон темир йўллари мавжуд. Шунингдек, 
вилоятда телекоммуникация, телефон алоқа, жумладан, уяли алоқа, 75 та 
телефон станцияси мавжуд. Уяли алоқа хизматларини 5 оператор: “Bilayn”, 
“Ucell”, “Perfectum Mobile”, “Uzmobayl” ва “UMS” томонидан тақдим этади. 
2010 йил август ойидан бошлаб, йилига 100 минг тоннали юк терминали 
биринчи босқичи фойдаланилиб келинмоқда.
Шундай бўлса-да, Ўзбекистонда ташкил этилган ЭИЗлардаги 
инфратузилма бўйича 2018 йилнинг сентябрь ва октябрь ойлари давомида 
“Тараққиёт стратегияси” маркази Швейцариянинг “PeaceNexus” жамғармаси 
мутахассислари билан ҳамкорликда “Навоий” ва “Ангрен” эркин иқтисодий 
зоналари мисолида ўрганиб чиқиш натижалари асосидага хулосалар ижобий 


93
эмаслигини кўрсатиб турибди
1
. Келтирилишича, инвесторлар учун аввало, 
меҳнат 
визаларини 
олиш 
(Ўзбекистон 
Республикасида 
хориж 
фуқароларининг ишга жойлашиши) ўта мураккаб экан. 2012 йилгача ишга 
жойлашиш учун рухсатнома олишнинг соддалаштирилган тартиби нима 
учундир бекор қилинган. Рухсатнома 30 кун давомида бир йилга узайтириш 
ҳуқуқи билан бир йилгача муддатга берилади. 2 йиллик муддат якунлангач, 
хорижлик инвестор Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги 
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигидан янги рухсатнома олиши керак 
бўлади. Муаммолардан яна бири эркин иқтисодий зона яқинида инвесторлар 
талабларига тўлиқ жавоб берадиган ижтимоий инфратузилма ташкил 
этилмаганлиги билан боғлиқ экан. Инвесторлар вақти-вақти билан ЭИЗга 
келишни ва шу куниёқ Тошкентга қайтиб кетишни маъқул кўришар экан. Яна 
бири масала-бу божхонада инвесторлар барча зарур ҳужжатларни қайтадан 
тўлдириш, сертификат йиғиш ва божхона жараёнларидан қайтадан ўтишлари 
билан боғлик экан, шунинг учун инвесторлар бир мартада жуда катта 
миқдордаги хомашёни олиб киришга ва уни божхона омборида сақлашга 
мажбур бўлишаётганлиги келтирилган. Давлат компаниялари (“Ўзбекистон 
ҳаво йўллари” ва “Ўзбекистон темир йўллари”) томонидан кўрсатиладиган 
хизматлар юқори нархлари билан ажралиб турар экан. Масалан, битта 40 
футли контейнерни Навоий шаҳридаги “Тинчлик” станциясидан “Навоий” 
эркин иқтисодий зонагача (25 км) олиб бориш 500 долларга тушар экан. 
Булардан ташқари, эркин иқтисодий зоналарда арзон ва сифатли транспорт 
хизматлари (масалан, “Навоий” эркин иқтисодий зонада контейнерларни 
юклаш-тушириш крани ишламайди) ва техник сув ҳамда канализация бўйича 
муаммолар мавжудлиги кўрсатиб ўтилади. “Ангрен” эркин иқтисодий 
зонасида узлуксиз табиий газдан фойдаланиш борасида муаммолар борлиги 
ҳам келтириб ўтилади. Бундан ташқари, кўплаб ЭИЗлар муҳандислик-
коммуникация инфратузилмалари яратилмасдан очилаётганлиги ҳам 
1
http://uza.uz/oz/society/eizlar-faoliyatini-rivozhlantirish-b-yicha-tad-i-ot-natizhal-13-11-2018
ва 
https://strategy.uz/index.php?news=249&lang=uz
сайти маълумотларидан 


94
муаммоларни яна чигаллаштирмоқда. Корхоналар Республика товар-хомашё 
биржасидан керакли миқдорда хомашё сотиб олишда ҳам муаммоларга дуч 
келишини 
маълум 
қилган. 
ЭИЗлар 
тўғрисидаги 
ахборотларнинг 
тизимлашмаганлиги муаммоси ҳам мавжуд, яъни ЭИЗларнинг алоҳида 
олинган тарзда ва ёки умумий тарзда ахборот берувчи мукаммал вебсайтлар 
мавжуд эмас. Айниқса, инглиз ёки бошқа хориж тилларидаги версиялар ҳам 
ишлаб чиқилмаган.
5. Қулай иқтисодий коньюктура. Иқтисодий коньюктура кўрсаткичлари 
деганда, муайян вақт ичида иқтисодиётнинг ҳозирги ҳолатини тавсифловчи 
белгилар мажмуи: талабнинг юқорилиги, нарх ўзгариши, банк фоизлари, 
қимматли қоғозлар курси, уларнинг ривожланиш тенденциялари, самарали ва 
омилли 
белгилар 
ўртасидаги 
алоқалар 
тушунилади. 
Шунингдек, 
ишбилармонлик фаоллиги кўрсаткичлари, иш ҳақи, дивидентлар, ишлаб 
чиқариш ҳажмлари ва уларнинг динамикасини ўз ичига олади.
Товар 
ва 
хизматлар 
бозорининг 
коньюктураси 
иқтисодий 
коньюктуранинг ажралмас қисми ҳисобланади. Инвестиция, қимматли 
қоғозлар ва меҳнат бозорининг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқдир. 
Товар ва хизматлар бозоридаги вазият иқтисодий коньюктуранинг умумий 
омили ҳисобланади. Ўз навбатида, бошқа бозорлардаги ҳолат ҳам, товарлар 
ва хизматлар бозорига аниқ таъсир кўрсатади. Бозор вазияти бозордаги 
мувозанат даражасини (яъни, талаб ва таклиф) қамраб олган бозор 
жараёнлари комплекси; бозор тури (рақобатбардош, монополистик); бозор 
тенденциялари,шу жумладан уларнинг ўзгариш вектори, тезлиги ва 
интенцивлиги; ишбилармонлик фаоллиги миқёси ва даражаси (портфелнинг 
тўлиқлиги, буюртма шакллари, миқдори ва ҳажми, битимлар ҳажми ва 
бошқалар); 
бозорнинг 
асосий 
параметрлари 
барқарорлиги 
ёки 
ўзгарувчанлиги; таваккалчилик даражаси. 
Коньюктура мураккаб, тез ўзгарувчан бир ҳодиса бўлиб, у кўплаб 
индивидуал элементлардан ва ҳаракатлардан иборат бўлиб, уларнинг 
ривожланиши эҳтимолий(prabably) маълум қонуниятга бўйсунади. У миқдор 


95
ва сифат жиҳатидан баҳоланадиган кўрсаткичлар билан ўлчанади. 
Коньюктуранинг бу кўрсаткичлари бозор ҳолати ҳақида маълумот тўплаш ва 
таҳлил қилиш учун статистик усуллардан фойдаланишга имкон беради. 
Бир қатор халқаро рейтинг ташкилотларининг эътирофларига биноан 
Ўзбекистонда инвестицион муҳитни қулайлаштириш даражаси ошиб 
бормоқда. Маълумки, Жаҳон банкининг Бизнесни юритиш
1
(Doing Business) 
йиллик ҳисоботига кўра, 10 та кўрсаткичига кўра дунёнинг 190 мамлакатида 
бизнес юритиш қулайликлари баҳоналади. Мамлакатнинг рейтингдаги ўрни 
нафақат бизнес муҳитининг даражасини акс эттиради, балки халқаро бизнес 
ҳамжамиятида инвестицион муҳит тўғрисида қарорлар қабул қилишда муҳим 
мезонлар ҳисобланади. Ушбу нуфузли ҳисоботда мамлакатимизда олиб 
борилган 
барча 
ислоҳотларнинг 
самарали 
натижалари 
ўлароқ 
Ўзбекистоннинг нафақат умумий рейтингда, балки муайян кўрсаткичлар 
бўйича позицияларнинг яхшиланишига ҳам эришилди. Жаҳон банкининг 
Бизнесни юритиш (Doing Business) йиллик ҳисоботида келтирилишича, 
Ўзбекистон 190 мамлакат орасида 2015 йилда 103-ўринни, 2016 йилда 82-
ўринни, 2017 йилда 87-ўринни, 2018 йилда эса, 74-ўринга лойиқ кўрилган. 
Ўзбекистон Бизнесни юритиш (Doing Business) йиллик ҳисоботида 
“Корхоналарни рўйхатга олиш” кўрсаткичи бўйича биринчи марта кучли 20 
талик давлатлар қаторига кирди (12-ўрин). Бошқа кўрсаткичлар бўйича 
позициялар: -қурилишга рухсатнома олиш-134-ўрин; -электр-энергиясига 
уланиш - 35-ўрин; -кўчмас мулкни рўйхатга олиш - 71 ўрин; -кредит олиш - 
60-ўрин; -инвесторларни ҳимоя қилиш - 64-ўрин; -солиққа тортиш - 64-ўрин; 
-халқаро савдо -165 ўрин; -шартномаларнинг бажарилишини таъминлаш-41 
ўрин; -тўловга лаёқатсизликнинг ечими -91 ўрин. Мамлакат кўрсаткичлари 
кредит олиш ва шартномаларни бажаришдан ташқари деярли барча 
параметрлари яхшиланди. Энг катта ўзгариш халқаро савдода (+ 5.48%), энг 
кичик – қурилиш рухсатномаларини олишда (+ 0,19%) қайд этилди. 
1
http://www.doingbusiness.org/content/dam/doingBusiness/country/u/uzbekistan/UZB.pdf 


96
Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгандан сўнг замонавий усуллар 
орқали хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун махсус тизим ишлаб 
чиқишга киришди. Буларга “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”, "Чет эл 
инвестициялари ва хорижий инвесторлар фаолиятининг кафолатларини 
такомиллаштириш 
тўғрисида"ги 
қонун 
ва 
фармонлари 
шулар 
жумласидандир. Бу қонун ва фармонлар дастлабки мустақиллик йилларида 
маълум маънода хорижий инвестицияларни жалб этишнинг ҳуқуқий асосини 
ташкил этди. Аммо, ҳозирги инвестиция муҳити республикага жуда катта 
миқдорда капитал оқимига имкон бера олмайди. Демак, уни яхшилаш, 
такомиллаштириш устида иш олиб бориш керак. Хорижий инвесторлар 
мамлакатга инвестиция киритишлари учун алоҳида муҳит, ўта қулай шароит 
бўлиши керак. Акс ҳолда жаҳон бозорида инвестиция киритиш учун қулай 
маконларнинг кўп бўлганлиги, инвестиция бозорида таклифга нисбатан 
талабнинг юқори бўлиши боис хорижий инвестицияларни жалб қилиб 
бўлмайди. 
6. Ғамхўр ва мослашувчан бошқариш тизимининг мавжудлиги. 
Ўрганишлардан шу нарса аниқ бўлмоқдаки, Ўзбекистонда ЭИЗ 
бошқарув тизимини қуйидаги уч гуруҳга бўлиш мумкин экан: 
- эркин иқтисодий зоналар дирекцияси; 
- вилоятлар даражасидаги маъмурий кенгашлар; 
- республика даражасидаги бош вазир бошчилигидаги ЭИЗ ва КСЗ 
маъмурий кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика 
кенгаши. 
Мослашувчан бўлмаган бошқарув тизими етарлича муаммолар 
келтириб чиқармоқда. ЭИЗда иштирокчиларни рўйхатга олишда ЭИЗ 
дирекцияларининг ваколатлари жуда тор бўлиб, шунчаки фақат ахборот 
берувчи, инвесторларга ер, бино ва иншоотларни тақдим этиш ҳуқуқига эга 
бўлмаган ва бошқа муҳим қарорларни қабул қилишда иштирок этмайдиган 
ортиқча бошқариш тузилмасига айланиб қолган. Инвесторларга ЭИЗ 
иштирокчиси мақомини бериш қарори маъмурий кенгашлар томонидан қабул 


97
қилинади (шунда ҳам республикага бўйсунувчи вазирлик ва идоралар 
балансидаги ер, бино ва иншоотлар бўйича қарорлар қабул қила олмайди) ва 
кўп ҳолларда бир неча ойлар давомида чўзилиб кетади. Бу ҳақда Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев эркин иқтисодий зоналар ва 
кичик саноат зоналарини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган 
ишлар самарадорлиги таҳлилига бағишланган йиғилишида эркин иқтисодий 
зоналардаги натижалар қониқарли эмаслиги, уларни янада ривожлантириш 
учун тартиб-таомилларни соддалаштириш, инвестор ва тадбиркорларни жалб 
этишни кенгайтириш зарурлиги таъкидлаб ўтган эди. Тегишли вазирлик, 
идора ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бу соҳадаги фаолиятини танқид 
қилиб, уларда ташаббускорлик етишмаслиги, эркин иқтисодий зоналар ва 
кичик саноат зоналарини ривожлантириш бўйича ишларни ташкил қилиш 
даражаси сустлигини таъкидлади. Хусусан, масъул вазирлик ва идоралар 
томонидан лойиҳаларни кўриб чиқиш ва мувофиқлаштириш жараёни 
мураккаблигича қолаётгани, эркин иқтисодий зона қатнашчиларига ер 
участкалари ажратиш масалаларини ҳал этишда ҳануз бюрократизм 
асоратлари сақланиб қолаётгани, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат 
зоналарини электр энергияси, табиий газ, сув ва бошқа коммуникация 
тармоқлари билан барқарор таъминлашда муаммоларни келтириб 
чиқармоқда
1

Ҳозиргача республика даражасидаги бош вазир бошчилигидаги ЭИЗ ва 
КСЗ маъмурий кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича 
Республика кенгашининг юридик мақоми бўлмасада, ушбу кенгаш ЭИЗлар 
фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳаддан ташқари 
марказлаштирилган ваколатлар эга бўлиб қолмоқда. Чунки унинг 
қарорларини бажариш мажбурий, мазкур қарорлар устидан шикоят 
қилишнинг имконияти ҳам йўқ.
Кузатишлар шуни кўрсатиб турибдики, эркин иқтисодий зоналарда 
иштирокчи мақомини олиш ҳалиям мураккаб жараёнлигича қолиб кетмоқда. 
1
https://strategy.uz/index.php?news=249&lang=uz


98
Фикримизни 2018 йилнинг сентябрь ва октябрь ойлари давомида “Тараққиёт 
стратегияси” 
маркази 
Швейцариянинг 
“PeaceNexus” 
жамғармаси 
мутахассислари билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги эркин иқтисодий зоналар 
фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган “Навоий” ва “Ангрен” эркин 
иқтисодий зоналарида ўтказилган тадқиқот натижалари ҳам исботлайди. 
Мутахассисларнинг аниқлашларича, эркин иқтисодий зоналар бошқарув 
органларида қуйидаги муаммолар мавжуд экан
1

Биринчидан, эркин иқтисодий зона маъмуриятлари потенциал 
инвесторларга ер, бино ва иншоотларни ажратиш ваколатига эга эмас. Ер 
участкалари, бино ва иншоотларни ажратиш ҳақидаги қарорлар маъмурий 
кенгашлар томонидан қабул қилинади ва кўпинча бир неча ойларга чўзилади; 
Иккинчидан, 
маъмуриятларнинг 
инвесторларни 
муҳандислик-
коммуникация инфратузилмаларига (электр, газ, совуқ сув, канализация) 
улаш бўйича ваколатлари чекланган. Аксарият ҳолларда эркин иқтисодий 
зоналар муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ташкил қилинмасдан 
туриб очилади; 
Учинчидан, ҳужжатлар йиғиш ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш 
бўйича талаблар ўта мураккаб ҳамда инвестиция лойиҳаларига рухсат бериш 
бўйича маъмурий ва республика кенгашларининг қарорлари ортиқча равишда 
бюрократлашган; 
Тўртинчидан, инвесторлар билан ишлаш бўйича “ягона ойна” тизими 
яратилмаган-инвесторлар ҳар бир қарор бўйича югуриб юришга ва давлат 
органларининг қарорларини ойлаб кутишга мажбур бўлишади; 
Бешинчидан, 
маъмурий 
кенгашлар 
таркибига 
“Ўзбекэнерго”, 
“Ўзбекнефтегаз”, Уй-жой коммунал хизмат вазирлиги, Ўзбекистон 
Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат 
қўмитасининг ҳудудий вакиллари киритилмаган; 
Олтинчидан, маъмурий кенгаш вазирлик ва республика бўйсунувидаги 
идоралар балансидаги ер, бино ва иншоотлар бўйича қарор чиқара олмайди. 
1
https://strategy.uz/index.php.news=249&lang=uz


99
Умуман 
олганда 
эркин 
иқтисодий 
зоналар 
фаолиятини 
ривожлантиришга оид ишларни мувофиқлаштиришга жавобгар ягона давлат 
тузилмасини ташкил этиш зарурияти кундан-кунга ошиб бормоқда. Бу борада 
асосий жиҳатлардан яна бири бу-эркин иқтисодий зоналар дирекцияси 
фаолиятини молиялаштириш манбаларидан фойдаланиш даражасидир. Биз 
ўрганиб чиққан ЭИЗлар фаолиятини молиялаштиришда энг асосий манба 
марказлашган давлат маблағларининг устунлиги сақланиб қолмоқда. Лекин, 
бизнинг фикримизча асосан хусусий манбалардан фойдаланиш мақсадга 
муофиқдир.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling