Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


ФИЗИК МОДЕЛЛАРНИ ЎРГАНИШДА КОМПЬЮТЕР ДАСТУРИЙ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet174/217
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817381
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   217
Bog'liq
5297 253 Информатика (респ-ка)

 
ФИЗИК МОДЕЛЛАРНИ ЎРГАНИШДА КОМПЬЮТЕР ДАСТУРИЙ 
ТАЪМИНОТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
 
Нуриллаев Б., Тиллабоев А., Қурбоназаров И., Муродов Т. - ТДПУ 
 
Педагогик дастурий воситалар (ПДВ) – компьютер технологиялари 
ёрдамида ўқув жараёнини қисман ёки тўлиқ автоматлаштириш учун 
мўлжалланган дидактик восита ҳисобланади. Улар таълим жараёнини 
самарадорлигини оширишнинг истиқболли шаклларидан бири ҳисобланиб, 
замонавий технологияларнинг ўқитиш воситаси сифатида ишлатилади.
Педагогик дастурий воситалар таркибига: ўқув фани бўйича аниқ дидактик 


314 
мақсадларга эришишга йўналтирилган дастурий маҳсулот (дастурлар 
мажмуаси), техник ва методик таъминот, қўшимча ва ёрдамчи воситалар киради.
Ўқув жараёнида ўқувчилар тасаввурида физик ҳодиса ва қонуниятларни 
шакллантиришда моделлардан фойдаланиш катта аҳамият касб этади.
Бундай машғулотларни ташкиллаштириш учун Crocodile Clips компанияси 
томонидан яратилган дастурий таъминотлардан фойдаланиш катта самара 
беради.
1 Crocodile Physics.
Crocodile Physics дастур муҳити физикавий жараёнларни моделлаштириш 
ва физиканинг механика, электр, оптика ва тўлқин ҳодисалари бўлимларига 
оид тажрибалар яратиш ва кузатиш имкониятини берувчи дастурдир. Бу дастур 
физик ҳодисаларни кузатиш, тажрибалар ўтказиш ва турли мураккаблик 
даражасидаги жараёнларни моделлаштириш имкониятини беради. Ер 
шароитида ўтказиш қийин бўлган тажрибаларни амалга ошириш ва кузатиш, 
тажрибада қатнашаётган физик катталикларнинг қийматини жуда яхши аниқлик 
билан ҳисоблаш имкониятини беради, физик ҳодисада қатнашаётган физик 
катталик билан бошқа физик катталиклар ўртасидаги графикли боғланишни 
ҳосил қилиш, яратилган моделларни сақлаш ва қоғозга чоп этиш мумкин. 
1-расм. Crocadile physics дастурида яратилган айрим моделлар. 
Ушбу дастур Crocodile Clips Ltd томонида 1994 йилдан бери 
такомиллаштирилиб келинмоқда. Дастурдан масала ечишда, виртуал 
лаборатория ишларини ва намойиш тажрибаларини ташкиллаштиришда кенг 
фойдаланса бўлади. Ҳозирги кунда дастурдан 35 тадан ортиқ ривожланган 
давлат таълим муассасаларида кенг фойдаланиб келинмоқда.
2-расм. Crocodile Physics дастур муҳитининг ишчи столи 


315 
3-расм. Crocodile Physics дастур муҳитида яратилган модел 
4- расм. Crocodile Physics дастур муҳитида яратилган моделлар 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling