Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат
ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИНИ ТАДБИҚ ЭТИШДА
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
5297 253 Информатика (респ-ка)
ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИНИ ТАДБИҚ ЭТИШДА
ТАЪЛИМНИНГ ЎРНИ Расулов Улугбек Муродуллоевич - СамДУ “Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш” кафедраси Ўсиб келаётган ёш авлодни камолотини таъминлашдан жамиятнинг ҳар бир аъзоси манфаатдор бўлиб, бу вазифа таълимнинг зиммасига юклатилгандир. Таълим ўргатиш, тарбиявий, ривожлантирувчи, руҳий тайёргарлик каби вазифаларни бажариши давомида таълим олувчиларни ривожланишини таъминлайди. Бу ўз навбатида таълимнинг мазмунини фан ва техника ютуқлари ҳамда меҳнат бозорининг талаблари асосида такомиллаштириб боришни тақозо этади. Таълимнинг мазмуни жамиятда мавжуд қадриятлар, меъёрлар ҳамда талабларнинг мазмунига боғлиқ бўлиб, бунда инсоният томонидан қўлга киритилган ва ривожлантирилиб келаётган билимларнинг роли (мазмуни) муҳим ҳисобланади. Агарда “Live Long Learning – умр давомида узлуксиз таълим” модели асосида жамият ҳаётини такомиллашуви кузатилаётганлигини назарга олсак, ҳаёт - таълимни, аниқроғи таълим мазмунини, ўз навбатида таълим эса ҳаётнинг мазмунини таъминлайди. Таълим тизими устувор ривожлангандагина, иқтисодиётни ривожлантиришда малакали ишчи кучининг иштироки таъминланибгина қолмасдан, инновацияларни тадбиқ этиш жараёни тезлашади. Шунда, таълим ҳаракатлар стратегиясида кўрсатилган соҳавий вазифаларни ҳаётга жорий этиш учун бевосита ва билвосита иштирок этади. Фикримизча, жамиятда таълим, интегратив яхлитлик тарзида намоён бўлиб, дунёни англаш ва уни ҳис этишга 325 доир олдин мавжуд бўлган билимларни такомиллаштириб, реал борлиқни идрок этишнинг мажмуавийлиги таъминланади. Бу ўз навбатида таълим ва таълим билан боғлиқ масалаларга функционал тарзда муносабатда бўлишни тақозо этади. Чунки таълим, касбий-педагогик мажмуа сифатида ўз концепциясига эга бўлиб, унинг таркибий қисми сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин, яъни педагогнинг: - қобилият ва эҳтиёжларининг диагностик хулосасини; - шахсий ва касбий муаммоларни ажрата билиш қобилиятини; - анъанавий тафаккур стереотипларини ўзгартиришини; - ўз-ўзини баҳолашнинг ижобийлашув даражасини; - шахсий қадриятларнинг шаклланишини; - фаолият меъёрларини ўзлаштиришини; - ўзни намоён этиш учун ижтимоий-маданий муҳитни ўрганишни; - инновацион хулқни тарбиялашни. Бунда шахсий-касбий, иқтисодий, ҳуқуқий, илмий-услубий, маданий- амалий каби омилларнинг иштирокини инобатга олиш лозим. Таъкидлаш мумкинки, жамиятимизда касбий-педагогик тайёргарликка эга бўлган мутахассисларга талаб ошиб бормоқда. Чунки 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга, иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга, ижтимоий соҳани ривожлантиришга, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга эътибор қаратилганлигини инобатга олсак, кадрлар тайёрлаш масаласига миллий манфаатларни ҳимоясини амалга ошириш ва тадбиқ этиш нуқтаи назари асосида ёндашиш лозимлигини кўрсатмоқда. Мазкур ўз навбатида биринчи навбатда таълим мазмунини таъминлашни тақозо этади. Бунинг учун: таълимий дастур ва режаларни ишлаб чиқишда фан ва техника ютуқларининг натижаларини инобатга олган ҳолда тайёрлашни; таълим муассасаларида тайёрланадиган мутахассисга юқори даражадаги талаблар қўйилиши натижада илмийлик, долзарблилик, тўлиқлик, асослилик, предметлилик каби фаолиятнинг хусусий жиҳатлари етакчи ва белгиловчи ҳисобланишини инобатга олишни; меҳнат бозорининг талаблари ва таълим орасидаги тавфовутни қисқартиришни; таълим амалиётида турли технологияларни тадбиқ этишда, миллий қадрият ва маънавиятни ҳимояланишни ва б. Умуммаданий, маънавий, ижтимоий-маиший ва касбий ривожланишнинг асосини таълим ташкил этса, бунда таълим тизими жамият ҳаётини барча соҳаларини ривожлантириш учун хизмат қилишига функционал тарзда ёндашиш лозим бўлади. Бу ўз навбатида, жаҳон ва миллий меҳнат бозорларини талаб ва таклифлари мониторингнини ўтказиб, янги ихтисосликлар бўйича мутахассисларни тайёрлашни талаб этади. Мутахассисни касбий лаёқатини 326 баҳолашда асосий омиллар сифатида қуйидаги муҳим кўрсаткичлар мажмуавий тарзда инобатга олиниши лозим: - мутахассисни ихтисосликка эгалиги ҳақида маълумот (диплом), касбий малакага эгалиги, умумий меҳнат стажи, касбий стереотипи, психофизиологик ҳолати, меҳнат шароити, меҳнатга бўлган муносабати, касбий билимдонлиги, касбий тайёргарлик, касбий идентификация ҳодисаси, касбига содиқлиги, касбий фаолият маҳсули ва бошқалар 9 . Шу ўринда, меҳнат бозорининг мутахассисга қўйиладиган касбий талабларини (шартларини) инобатга олиш ҳам шарт ҳисобланади 10 . Чунки А.А.Борисованинг кўрсатиб ўтишича, “Ёш мутахассислар жамоа таркибида ишлашга тўлиқ мослашмаган, бу ўз навбатида масофавий таълим воситасида уларга нафақат индивидуал тарзда бажарадиган машқларни, балки жамоа билан ечиладиган машқларни топшириш шартлигини кўрсатади” 11 . Келтирилган таъкиддан маълум бўлишича, ёш мутахассисларда ижтимоий компетенция шаклланмаган. Шу сабабли, улар билан касбий таълимга қаратилган ишларни олиб боришда: таълимий материалларни бошқариладиган оқим тарзида намойиш этиш; индивидуал машқларни бажариш; ҳамкорликда машқларни бажариб, лойиҳаларни муҳокама қилиш; машқларни бажариш давомида йўл қўйилган хатоликларни очиқ тарзда муҳокама қилиш; гуруҳий очиқ муҳокамалар ўтказиш талаб этиладики, касбий компетентликнинг структуравий тасвири ҳам шуни кўрсатади. Таълим ижтимоий институт кўринишида меҳнат бозорига ҳам, аниқроғи уни амал қилиши ва бошқарилишига таъсир кўрсатиб, уни педагогик жиҳатларида: аҳоли, жумладан ёшлар саводхонлик даражасининг юқори кўрсаткичи малакали меҳнат бозорини вужудга келтиришида; меҳнат бозорида ишчи сифати ва меҳнат сифати учун рақобат курашини пайдо бўлишига олиб келишида; ишчи кучи таклифининг сифат таркибини такомиллаштиришида; иқтисодий ва ижтимоий тармоқларининг тегишли йўналишлардаги малакали кадрларга бўлган талабининг оптимал қондиришни таъминланишида; ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган ёшлар сонининг кўпайиши меҳнат ресурслари таркибида иқтисодий нофаол аҳоли улушининг ортишига сабаб бўлишида; ишчи кучининг сифатини ошириб, меҳнат жараёнини барқарор кечишини таъминланишида кузатиш мумкин. Таълим, бу таълим берувчи (педагог) ва таълим олувчи (ўқувчи- талаба)ларни дидактик мақсад асосида, белгиланган ва жорий этилган тартиб 9 Самаров Р., Садриддинов С. Баркамоллик тизимида касбий лаёқатлилик // Замонавий таълим журнали. 2013, 6- сон. 10-14–бетлар. 10 Современное общество и труд: сборник научных статьей. – Санкт-Петербург: СПбГУ, 2014. - 909 с. 11 Борисова А.А. Стратегия трудоустройства студентов ВУЗов // Известия ИГЭА. – 2012. - № 4(84). – С. 96 – 100. 327 бўйича ҳамкорликда амалга ошириладиган фаолиятидир. Бунда, кечаётган ҳодиса-воқеаларни сабаб ва оқибат алоқадорлигини ўрганиш (билиш) жараёнини бошқариш, улар орасида амал қилинаётган қонуниятларни, юзага келиш ва кечиш динамикасини, ривожланиш босқичларини дидактик мақсад асосида педагог ва талаба ҳамкорлигида ўзлаштиришни тақозо этади 12 . Бунда, дидактик мақсад ўзаро боғлиқ бўлган иккита фаолиятни ўзида мужассамлаштирган бўлади. Мамлакатимизда 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган тадбирлар қаторида педагоглар фаолиятига ҳам мажмуавий тарзда ёндашиб, бунда структуравий эмас, балки функционал муносабатда бўлиш таълим сифатини таъминлаш билан бирга, педагогик фаолиятнинг нуфузини ҳам оширади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling