Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet187/217
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817381
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   217
Bog'liq
5297 253 Информатика (респ-ка)

 
Foydalanilgan adabiyotlar: 
1. Safarov A.Sh., Ashrapov I.A., Sirliyev A.B. Tashqi ballistikada kinematika 
masalalari T.: Toshkent OUQBYU bosmaxonasi. 2011. 4-46.-b. 
КОМПЬЮТЕР СИНФЛАРИДА ФИЗИКА ДАРСЛАРИНИ
ЎТИШНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ 
Тажибоева Х.Х., Усманова Ш. - ТДПУ,
Рахмонова Г. - магистрант
Ҳозирги кунда таълим жараёнида педагогик ва ахборот технологияларини 
ўқув жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиб 
бормоқда, бундай бўлишининг сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий 
таълимда ўқувчиларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, 
замонавий технологиялар уларни эгаллаётган билимларини ўзлари қидириб 
топишларига, мустақил ўрганиб, тахлил қилишларига, ҳатто хулосаларни хам 
ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Ўқитувчи бу жараёнда шахсни 
ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади 
ва шу билан бир қаторда бошқарувчилик функциясини бажаради. Таълим 
жараёнида ўқувчи-талаба асосий фигурага айланади. 
Бундай педагогик ҳамкорлик жараёни ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, уларга 
қуйидагилар киради: 
- ўқувчининг дарс давомида бефарқ бўлмасликка, мустақил фикрлаш, 
ижод этиш ва изланишга мажбур этилиши; 
- ўқувчиларни ўқув жараёнида билимга бўлган қизиқишларини доимий 
равишда бўлишини таъминлаши; 


335 
- ўқувчининг билимга бўлган қизиқишини мустақил равишда ҳар бир 
масалага ижодий ёндашган ҳолда кучайтириши. 
Тадқиқотчилар аниқлашича, компъютер синфларида ўқитувчилар ва
ўқувчилар учун мантиқли дарс ўтишни йўлга қўйилади. У ўқитувчига 
ўқувчининг билимини назорат қилишда тўғри йўл кўрсатади. Берилаётган бахс-
мунозарали материални ўқувчини аниқ тушунишга, расмини ва хатто 
видеоролигини куришга имкон беради. АКТ ёрдамида ёзувларни, матнларни 
кўпайтиришни, тайёрланган матнларни расм ва жадвалларни ўқитувчи яшириб 
туриб, кейин дарснинг асосий қисмида кўрсатиши мумкин. Физикадан 
лаборатория ишларини анимация ёрдамида бажариш ва умумий хулосалар 
чикариш имконини беради. 
Дарсда фаол қатнашувчи ва қатнаша олмаган ўқувчилар учун ҳам 
имкониятлар мавжуд. Ҳамма ўрганилган материалларни компъютер хотирасида 
сақлаш мумкин ва бошқа пайт қайта ўрганиш мумкин.
Компъютер синфида барча талабалар билан бирга ишлаш жуда қулай, 
енгил ва ўқувчиларга қизиқарли бўлади. Ўқитувчилар айтишича, компъютер 
ўзлаштириши қийин ўқувчилар билан аудиторияда ишлашга қулай. Ўқувчи, 
яъни илгари оҳирги партада ўтирган бўлса, бирдан фаол ижодкорга айланади. 
Доим дарсни қолдирган ўқувчи, ҳамма кучини ишлашга йўналтиради. Кимга 
ўқиш қийин бўлса, ўз устида ишлаш учун янги қулайликлар пайдо бўлади. 
Шахсий компъютерда олдиндан тайёрлаган материалларни дарсда файл орқали 
очасиз.Ушбу файлга ўқувчиларнинг дунёқарашини вебсайтларни ёзишни, барча 
зарур ахборотларни хотиради сақлашни амалга ошириш мумкин. Дарс вақтида 
янги мавзуни ўрганишда, керакли материални ёки узун маърузани ўқиш, 
ўқувчига сўзма-сўз ёзишга ортиқча вақт керак бўлади. Ўтган дарсдаги мавзуни 
хотирада сақласангиз, у кейинги ўқув йилида ҳам асқотади. 
Юкоридагилардан куриниб турибдики, ўқувчиларни фанга қизикишини 
ошириш ва ижодий фаолиятга йуналтириш уқитувчи шахсига ва фаоллигига 
боглиқ бўлиб етук ва мустақил фикрига эга кадрларни етишиб чиқишида мухим 
ахамиятга эгадир. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling