Фойдаланилган адабиётлар:
1. Слуев В.И Роль курса Физики в формировании восприятия опасности //
Тезисы доклада научно-практической конференции “Безопасность городов”. -М:
ВНИИ ГОЧС, 1997. -С.176
2. Слуев В.И. О воспитательной и информационной роли курса физики
МИПБ МВД РФ // Сборник трудов Московского Государственного открытого
педагогического университета, вып. № 40, 1998. –С.145-151.
3. Слуев В.И. Пожары, катастрофы и безопасность людей в задачах по
физике. Учебное пособие. –М.: МИПБ МВД РФ, 1998. –С.212.
4. Н.А.Зобова, Н.М.Барбин, Применение законов физики в пожарной
безопасности. Учебное пособие. Екатеринбург 2008.
ФИЗИКАДАН ЎҚУВЧИЛАР БИЛИМИНИ БАҲОЛАШДА КОМПЬЮТЕР
ДАСТУРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Тиллабоев А., Нуриллаев Б., Нурмаматов Ш. – ТДПУ
Ўқувчиларнинг Блум таксономияси бўйича билиш ўқув мақсадига
эришганлигини назорат қилишда улар томонидан муайян мавзу бўйича
маълумот ва ахборотларни ўзлаштирганлик даражасини аниқлаш мақсадга
мувофиқ. Бунинг учун ўқувчи мавзу бўйича объектларни аниқлаши, уларга
таъриф бериши, маълумотларни қайта ишлашлари, ўз фикрини баён этиши,
муайян жараён, объект ёки воқеанинг моҳиятини тушунтириши, мазкур жараён,
объект ёки воқеанинг ўзига хос хусусиятларини ажратиб кўрсатиши керак
бўлади.
Ушбу фикрларни стандарт ўқув ва тест топшириғи билан амалга ошириб
бўлмайди, билиш ўқув мақсадига эришилганлик даражасини аниқлашда
қуйидаги расмли ва кўп жавобли ностандарт тестлардан фойдаланиш тавсия
этилади. Мазкур тест топшириқлари таҳсил олувчиларнинг ўзлаштирган
нафақат билимларини балки объект ва унинг қисмларини таниш, ўзига хос
хусусиятларини аниқлаш кўникмаларини назорат қилиш ва баҳолаш жараёнини
ҳаққоний ва одилона амалга ошириш имконини беради.
1.Текис тезланувчан ҳаракатга доир аниқ жавобларини графикка мос
Do'stlaringiz bilan baham: |