Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
5297 253 Информатика (респ-ка)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАЙЁРЛАШ ЖАРАЁНИ Мухамедова Х.Б.
8 Avazov Sh. Amaliy kasbiy ta`lim metodikasi. Toshkent. – 2003 y. – 72 bet. 306 Фойдaлaнилгaн aдaбиётлaр: 1. Aвaзбоев О.И., Исянов Р.Г., Одилбоев Х. Меҳнaт тaълими услубиётидaн aмaлий вa лaборaтория мaшғулотлaри. Тошкент, 1993 й. 2. Дaвлaтов К.Д. вa б. Меҳнaт вa кaсб тaълими, тaрбияси ҳaмдa кaсб тaнлaш нaзaрияси вa методикaси. – Тошкент: Ўқитувчи, 1992 й . – 320 б. 3. Aвaзов Ш. Aмaлий кaсбий тaълим методикaси. Тошкент. – 2003 й. – 72 бет. 4. M.A.Maksumova, N.N.Karimova - Xalq hunarmandchiligi. ТЕХНОЛОГИЯ ТАЪЛИМИ ДАРСЛАРИДА ЎҚУВЧИЛАРНИ ОЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР НЕГИЗИДА ТАРБИЯЛАШ МАКСАДИДА ХАЛҚ ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ АСОСИДА МЕҲНАТ КЎНИКМАЛАРИГА ТАЙЁРЛАШ ЖАРАЁНИ Мухамедова Х.Б. - Касб таълими методикаси кафедраси ўқитувчиси, Самикова З.Д. - Касб таълими методикаси кафедраси ўқитувчиси Халқ ҳунармандчилиги моддий маданиятимизнинг энг қадимий муҳим турларидан саналади ва тасвирий ҳамда амалий санъатнинг кўпдан-кўп соҳалари билан уйғунлашиб кетади. Аммо, тасвирий ва амалий санъат буюмларга бадиий ишлов бериш жараёнининг ўзбек халқ хунармандчилигининг ўзига хослиги, йўлларини, хусуматларини бир-биридан ажратади. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини меҳнат ва касбга тайёрлашни такомиллаштиришда халқ хунармандчилигидан фойдаланишнинг педагогик шароитини ташкил қилишда қуйидаги жиҳатларга эътибор бериш лозим: 1. Технология таълими дарсларида ўқувчиларни халқ ҳунармандчилиги асосида тарбиялаш мақсадида мутафаккир, донишмандлар, олимлар асарларининг тарихий мазмунини ўрганиш, таҳлил қилиш орқали мазкур соҳанинг ҳозирги замонавий илмий, назарий пойдеворини яратиш лозим. 2. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини технология таълими дарсларида олий қадриятлар асосида тарбиялаш мақсадида халқ хунармандчилиги соҳаларининг миллий, маҳаллий, ҳудудий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ўғил болалар ва қиз болалар фаол иштирок этадиган, яъни, кўнчилик, маҳсидўзлик, косибчилик, пичоқчилик, заргарлик, каштачилик, қуроқчилик, зардўзлик соҳаларини танлаб олиб, уларнинг ўқитилиш жиҳатлари шакллантирилиши лозим. 3. Ҳозирги замон умумтаълим мактабларида амалда қўлланилаётган ўқув дастурлари мазмунини танлашда ўқувчиларни халқ хунармандчилиги асосида тарбиялашда, халқ хунармандчилиги асосларини ўрганишини таркиб топтириш ҳамда уларга миллий қадриятларни ушбу соҳа мисолида ўргатиш лозим. 4. Ўқув жараёнида ўқувчиларни халқ хунармандчилиги асосида тарбиялашни таълимнинг мақсад ва вазифаларини белгилашда, албатта, уларнинг ўзига хос педагогик усуллари ва воситаларининг қўлланилиши лозим бўлади. 307 Ҳунармандчилик – хунарманд ҳар хил оддий меҳнат қуроллари ёрдамида турли махсулотлар тайёрлайди, ишлаб чиқаради, турли махсулотлар тайёрлайдиган касбларнинг умумий номи. Кулолчилик, дурадгорлик, темирчилик, мисгарлик, бинокорлик, хайкалтарошлик, ўймакорлик, тоштарошлик, кўнчилик, пичоқчилик, дўппичилик ва бошқа хунармандчилик турлари ажрала бошлади. Демак, юқоридаги таърифлардан кўриниб турибдики, халқ хунармандчилигининг моҳияти, мазмуни, тузилиши хусусияти ўзига хосдир. Ўзбек халқининг шаклланиш тарихи билан уйғунлашиб кетган халқ хунармандчилигининг ўнлаб турлари бўлишига қарамасдан, хозирги замон тарбия тизимида улардан деярли фойдаланилмасдан келиниши мавжуд, бу эса меҳнат ва касбга йўналтириш таълим тизимининг миллий, маданий, этник, тарихий хусусиятларидан ажралиб қолишига сабаб бўлмоқда. Республикамиздаги халқ ҳунармандчилигининг Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Хива, Термиз, Урганч, Наманган, Андижон, Фарғона, Чуст, Шахрисабз ва бошқа марказларнинг таълимий-тарбиявий имкониятлари беқиёс бўлиб, ўзига хослиги жиҳатидан бир-биридан ажралиб туради. Халқ амалий безак санъати тарихий жисмга бадиий ишлов бериш фаолиятидан бошланган. Инсон бадиий-ижодий тафаккури маҳсули бўлган бу фаолият тош асрларидаёқ бўлган ва унинг яшаши учун гўзал муҳит яратишга хизмат қилган. Бундан ташқари бу фаолият инсон қалбида комилликка ва эркинликка интилишни кучайтирган ҳамда чексиз имкониятлар соҳиби эканлигини англатган. Ўз навбатида инсон онги ва тафаккури ривожланиб, маънавий эҳтиёжларини ортиб бориши билан мазкур санъатнинг кўплаб турлари ҳамда бадиий ифода воситалари бойиб, ривож топиб борган. Халқ амалий безак санъати нақшлар асосида буюмларга бадиий ишлов беришдан иборатдир. Нақшлар жисмга турли йўллар ва воситалар ёрдамида туширилган: чизиб, уриб зарб билан, қадаб, қўл чоклари ёрдамида, тўқиб, гул босиб. Нақшларни буюмга тушириш усулларининг бойиб бориши халқ амалий безак санъати ҳамда халқ хунармандчилиги турларининг пайдо бўлишига олиб келган: наққошлик, ёғоч ўймакорлиги, заргарлик, ганчкорлик, каштачилик, зардўзлик, гиламчилик ва ҳоказо. Аждодларимиз томонидан асрлар давомида шакллантирилган ўзбек халқ амалий санъати бугунги кунда умуминсоният маданиятида муҳим ўрин эгаллайди. Ўзбек халқ амалий санъати намуналари жаҳонга машҳур бўлиб, дунёнинг турли шаҳарларидаги санъат ва этнография музейларидан ўрин олган. Айниқса, мустақилликдан сўнг мазкур санъат асарлари халқимиз номини бутун дунёга танитишда катта роль ўйнамоқда. Шунингдек, бу жабҳада ёшларимизнинг ўрни беқиёсдир. Ёшларимиз бадиий санъат ва хунармандчиликнинг сирларини илмий асосда ва амалий жиҳатдан пухта ўзлаштиргандагина бу муҳим вазифани муваффақиятли уддалай оладилар. Эндиликда хунармандчилик турларининг касб-ҳунар коллежлари дарс жадвалидан фан сифатида ўрин олаётгани худди шу мақсадни кўзлайди. Хозирги даврда узлуксиз таълим-тарбия тизимида, меҳнат ва касб-ҳунар натижасида халқимизнинг миллий, маънавий, маданий меросларидан, 308 қадриятларидан, илмий ютуқларидан фойдаланишнинг йўлларини, педагогик шарт-шароитларини белгилаш ва барча изланишларнинг асосий йўналишларидан ҳисобланади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling