Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet175/217
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817381
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   217
Bog'liq
5297 253 Информатика (респ-ка)

2 Crocodile Technology. Бу дастур ўрта мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари, 
лицей, коллеж ўқувчилари учун физика фаннини «Электр» қисмини чуқурроқ 
ўзлаштиришда ҳозирги замон ахборот технологиялари имкониятларидан 
фойдаланиш имконнини беради. Бундан ташқари, Crocodile Technology 
дастуридан электротехника, электр занжирлари назариясини ўрганиш 
курсларида ҳам фойдаланиш мумкин. 
5-расм. Crocodile Technology муҳитида яратилган аравача. 


316 
Дастур электрон конструктор бўлиб, у монитор экранида электр 
схемаларини йиғиш жараёнини худди ҳақиқий тажрибадаги сингари имитация 
қилиш, электр катталикларни мультиметрда, амперметр ва вольтметрларда 
ўлчаш имкониятини беради. 
6-расм. Яратилган моделларнинг 3D ва 2D аналоглари. 
Масалан, дастурда: 
1) Микропроцессорларни дастурлаш ва робототехникага оид моделларни 
3D кўринишда симуляциялаштириш мумкин; 2) Конструктор деталларининг 
тасвири ва ўлчов асбоблари схематик ва ҳақиқий кўринишда берилган; 3) 
Қаршиликдан оқиб ўтаётган ток қувватининг қиймати берилган номиналдан 
ортиб кетса, қаршилик (портлаб) куяди; 4) Кўпгина жараёнлар ва уларнинг 
натижалари товушли эффектлар орқали ифодаланади.
Буларнинг барчаси, ўқувчи ўзи йўл қўйган хатоларини кўриши, 
муваффақиятсиз бажарилган тажрибанинг сабабларини аниқлашни ўрганиши ва 
электр схемаларини тажрибани ҳақиқий қурилмаларда бажаришдан олдин 
таҳлил қилиш кўникмаларини ҳосил қилиш имконини беради. Ҳозирги кунда 
Европадаги нуфузли илмий даргоҳларда физик жараёнларни моделлаштиришда 
Crocodile technology дастуридан фойдаланилмоқда.
Crocodile Technology 3D дастури ўз ичига электрон лойиҳани, PIC 
(Peripheral Interface Controller)ларни дастурлаш имкониятини, 3D ўлчамдаги 
механизмларни (механик мотор, тишли ва тишсиз механизмлар ва бошқа 
обьектлар) ва 3D ўлчамдаги PCB элементларини моделлаштиришни олган. 
Дастур 
орқали 
тармоқланган 
мураккаб 
электр 
занжирларни 
симуляциялаштириш ва моделлаштириш имкониятини беради. 
Дастур имкониятлари жуда кенг бўлиб, ундан амалий машғулотларда (яъни 
масалалар ечишда) айниқса, виртуал лаборатория ишларини бажаришда кенг 
фойдаланиш мумкин. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling