Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


ФИЗИКАНИ ЎҚИТИШДА МУЛЬТМЕДИЯ ҚУРИЛМАЛАР ЁРДАМИДА


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet197/217
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817381
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   217
Bog'liq
5297 253 Информатика (респ-ка)

ФИЗИКАНИ ЎҚИТИШДА МУЛЬТМЕДИЯ ҚУРИЛМАЛАР ЁРДАМИДА 
АНИМАЦИАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ОРҚАЛИ ЎҚУВЧИЛАР 
КОМПЕТЕНЦИЯСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ 
 
Усаров Ж.Э. - ТДПУ Физика ва астрономия 
ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси 
 
Аннотация. Мақолада мактаб ўқувчиларининг физика фанини ўқитишда 
компьютер техникалари ёрдамида анимациалардан фойдаланиш орқали 
“ижодий фойдаланиш” компетенциясини шакллантириш хусусида мулоҳаза 
юритилади. 
a
d
b
f
c
s






u
v
w
x
y
z









a u

b v


c w


d u

f v


s w


a x

b y


c z


d x

f y


s z









a
d
b
f
c
s






u
x
v
y
w
z








a
d
b
f
c
s






u
x
v
y
w
z










350 
Таянч сўзлар. Компетенция, ижодий фойдаланиш компетенцияси, таълим 
технологиялари,мультмедия. 
Республикамиз таълим тизимига компетенция ва компетентлик 
тушунчаларининг кириб келганига кўп бўлгани йўқ. Лекин, ўтган вақт 
мобайнида таянч ва фанга оид компетенция шакллантириш ва ривошлантиришга 
доир бир қатор ишлар амалиётга жорий этилди, ҳукумат қарори билан 
тасдиқланди. Ўқувчиларнинг компетентлик даражасини баҳолашдаги меъзонлар 
лойиҳаси ишлаб чиқилди. Хусусан, Давлат таълим стандарти бўйича 
қўйилаётган талабнинг юқори даражасида ўқувчиларда ижодий фаоллигининг 
юқори эканлиги, мустақиллиги, коммуникативлиги, билишга бўлган 
қизиқишнинг юқори даражада эканлиги; ўз-ўзини анализ қилиш ва назорат 
қилиш кўникмасига эга эканлиги; таълим жараёнида мотивация юқори даражада 
бўлиши билан характерланади.
Ўқув фаолиятида ички мотивлар бош бўлади. Бунда эгалланган фанга оид 
умумий компетенцияларнинг шахснинг ўзига нисбатан аҳамиятли эканлиги, 
берилган сферада максимал самара билан ўзлигини намоён қилишга интилиш 
кўринади. Мотивация босқичида ўқувчилар ўқув фанига нисбатан максимал 
қизиқиш билан қарайдилар; катта фойдали иш коэффициенти билан 
ишлайдилар; 
ижодий 
фаоллик 
кўрсатадилар. 
Фанга 
оид 
умумий 
компетенцияларни шакллантиришнинг когнитив босқичи ўз ичига юқорида 
келтирилган характеристикаларга қўшимча равишда синтез қилиш даражаси 
(ўқувчининг турли манбалардан тўплаган билимларни умумлаштириш 
кўникмаси), анализ қилиш (ўқувчилар, мустақил равишда амалий фаолият 
юритиш учун билимлар ва кўникмалар тўплаш зарурлигини, англашлашларида 
намоён бўлиш), баҳолаш (маълум даражада билимларни ижодий равишда
эгаллаш ҳамда, қўйилган ўқув масалаларини бажаришда унинг аҳамиятини 
баҳолаш қобилияти) ни олади.
Ижодий 
фойдаланиш 
компетенциясида 
билимларнинг 
юқорида 
келтирилган барча характеристикалари стабил равишда намоён бўлади. Фанга 
оид фаолиятни амалга ошириш мақсадида, фаолият босқичи кўникмаларини 
комплекс ва ижодий даражада қўллаш; бажариладиган операциялар рационал 
кетма-кетликда ва тўла англаган ҳолда бажарилади.
Ўқувчиларда физика фанига оид компетенцияларни шакллантириш аввало, 
физиканинг бошланиш қисми, яъни 6 синфда бошлаш ўта муҳим аҳамият касб 
этади. Зеро, фанга бўлган дастлабки қизиқиш, ассосация, уларда мотивацияни 
ҳосил қилади. Биз қўйида амалдаги 6 синф физика дарслигида берилган 
“Жисмларнинг масса маркази ва уни аниқлаш. Мувозанат турлари” мавзусини 
ёритишда информацион коммуникациялар, мултьмедиялардан фойдаланишнинг 
аҳамияти юзасидан мулоҳаза юритмоқчимиз.  
Ўқувчилар жисмларнинг массаси деганда уларнинг оғирлигини тушунади. 
Лекин, масса маркази нима эканлиги ва унинг қандай аниқланиши ҳали 
қўпчиликга маълум эмас. Ўқувчиларга тушинарли ва ёдда қоларли бўлиши учун 
учун 2-3 минутга мўлжалланган, арава мисолида қуйидаги анимация 
кўрсатилади. Дастлаб, юк ортилмаган араванинг ҳаракатини кузатамиз. Арава 


351 
йўлида учраган харсангтош устидан осонгина ўтиб кетди. Энди шу араванинг 
устига хашак юклаймиз ва тажрибани қайта такрорлаймиз. 
Хашак юкланган арава харсангтош устидан ўтаётганда ағдарилиб кетади. Нега 
бундай бўлди?
Бунинг сабаби, араванинг юксиз ва юк ортилган вазиятдаги мувозанат 
сақлай олиш ҳолати турлича бўлади. Юк ортилган ҳолда араванинг масса 
маркази, юксиз ҳолдагига нисбатан юқорироқда жойлашади. Жисмларнинг 
масса маркази қанчалик юқорида жойлашса, шунча нотурғун – ағнашга 
мойилроқ бўлади. 
Компьютер ёрдамида юксиз ҳолатда араванинг масса марказидан ўтган
оғирлик кучининг таьсир чизиғи ғилдираклари орасида жойлашишини, хашак 
ортилган ҳолатдаги масса марказидан ўтган оғирлик кучининг проекцияси эса, 
арава таянч юзасидан четда бўлишини куч чизиқлари ёрдаимида аиниқ 
намойишли тарзда амалга ошириш мумкин. Мана шу куч аравани ағдарилишига 
туртки бўлади. Худди шунингдек, жисмга қўйилган кучнинг таьсир чизиғи
масса марказидан ўтса, жисм илгариланма ҳаракат қилиши, акс ҳолда 
буралиб кетишини ҳам анимацион тарзда чиройли намойиш этиш мумкин.
Ўқувчиларга табиатдаги мавжудотларнинг мувозанатни сақлай олиш учун 
таянч нуқтаси ва оғирлик маркази бирта вертикал чизиқда жойлашиши 
лозимлиги, оғирлик маркази қандай аниқланишини гапириб ўтиш орқали 
сингдириш қийин. Компьютер техникаларидан фойдаланиб бу ишлар амалга 
оширилса, ўқувчининг кўз ўнгида кўрсатиб берилса, уларнинг бу мавзуни 
ўзлаштиришларига замин яратилган бшлади. Масалан, дарбозлар оғирлик кучи 
ҳолатини ўзгартириб, ўз мувозанатини сақлайди. Қўлидаги (таёқ)нинг етарлича 
оғир бўлиши у ёки бу томонга озгина оғдириш билан масса марказини 
ўзгартишга ёрдам беради. Масса марказини назорат қилган одам дор устида 
бехавотир ҳаракатлана олади. Қушларда эса, мувозанатни сақлашда думи асосий 
вазифани бажаради.


352 
Жисмларнинг масса марказини билиш турмушда, айниқса архитектурада 
муҳим рол ўйнайди. Самарқанд, Бухоро, Шахрисабз ва Хоразмдаги тарихий 
обидаларни масса маркази жуда аниқ ҳисоб-китоб қилинган иншоатлар 
мисолида келтиришимиз мумкин. Шу каби мисоллар келтирилганда уларни 
ўқувчига бевосита намойиш этиш жисмларнинг масса маркази қанчалик муҳим 
аҳамиятга эга эканлигига ишонч ҳосил қилишига, уларда ижодий фойдаланиш 
компетенциясининг шаклланишига олиб келади. Ўқувчиларда олган билим, 
малака ва кўникмаларини кундалик ҳаётда қўллай олишларига ўргатиш эса, 
таълимга компетенциявий ёндошувга асосланган Вазирлар Маҳкамасининг 187-
сонли қарорида белгиланган ДТС талабларига мос тушади. Хулоса қилиб 
айтганда, коммуникацион технологиялардан дарс жараёнида унумли 
фойдаланиш таълим сифатини оширишда муҳим ўрин эгаллайди.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling