Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат
-ШЎЪБА. ЗАМОНАВИЙ ИНФОРМАТИКАНИ ЎҚИТИШ
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
5297 253 Информатика (респ-ка)
2-ШЎЪБА. ЗАМОНАВИЙ ИНФОРМАТИКАНИ ЎҚИТИШ:
МАҚСАД, МАЗМУН, УСУЛЛАР ============================================================ ИНФОРМАТИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШДА МУЛЬТИМЕДИАЛИ ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ Абдуев Ш., Тугалов Р. - СамДУ ҳузуридаги ХТХҚТМОХМ Бугунги кунда компьютер техникаси ва интернет тармоғи эса таълим тизимига янги педагогик технологияларининг замонавий методларини, усулларини ва дастурий воситаларини татбиқ этиш бўйича янада кенгроқ имкониятларни яратиб берганли туфайли ахборот технологияларининг замонавий воситалари таълим жараёнининг барча имкониятлари ва таш- киллаштириш усулларини бутунлай ўзгартириб юборди. Шунинг учун ҳам электрон ўқув адабиётларини яратиш ва тадбиқ этиш технологиясининг муаммоларини ўрганиш ва уни татбиқ қилиш ўқув жараёнининг самарадорлигини ошириш усулларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги вақтда ўқув жараёнининг барча жабҳаларида электрон ўқув адабиётларини қўллаш, кўплаб ахборот ва коммуникацион технологияла- рининг, шу жумладан мультимедиа воситаларининг кенг имкониятларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Ўқитишни юқори даражада самара- дорлигини таъминлаш учун ўқув материалларини турли кўринишларда тасвирлаш учун турли хил мултимедиа иловаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Мультиедиа воситалари – амалий дастурий воситалар бўлиб, улар ўқитиш жараёнининг барча соҳаларида дастурий тизимларни яратиш, тайёрлаш, ташкилий материалларни ва маълумотларни жамлаш, график ёки анимацияларни қўшиш ва намойиш учун мўлжалланган. Информатика фанини мультимедиа воситалари асосида ўқитиш жараёнини ташкиллаштиришда машғулот ўтишнинг турли услублари ва технологияларидан фойдаланиш зарур бўлади. Бунинг учун талабаларнинг ўқув аудиторияларида, компьютер синфларида, ўқитишнинг техник воситалари хонасида, информатика кабинетида, кутубхоналарда амалий шуғулланишларини ташкиллаштириш лозим. Таълим йўналишлари учун яратилган барча мультимедиа воситалар амалий тадбиқдан ва тажрибадан ўтган бўлиши билан бирга, ўзига хос хусусиятларга ҳам эга бўлиши керак. Информатика фани бўйича мультимедиа воситаларининг хусусиятлари билим ва кўникмаларни шакллантириш учун фойдаланиладиган ўқув материалларининг тасвирланиш формасига ва кўринишига боғлиқ бўлади. Улар фақатгина мисол ва масалалар ечиш, амалий ва лаборатория машғулотларини бажариш жараёнидагина эмас, балки бутун ўқув жараёнида талабаларни касбий билим, малака ва кўникмаларини шакллантиришга қаратилиши лозим. 31 Бундай мультимедиа воситалари мустақил ўрганиш учун мураккаб назарий материаллардан тузилган бўлиб, у интерфаол маърузавий муль-тимедиа курсларини ва намойиш материалларини тўлдирувчи, традицион усулда чоп этишга асосланган электрон ўқув воситалари яратиш лозим-лигини кўрсатади. Интерфаол мультимедиали воситалар турли хил ахборотларни – матн, статик ва динамик графика, видео ва аудио ёзувларни интеграциялаш имконини беради. Талабани ўқув жараёнида фаолроқ ва диққатлироқ бўлишга ўргатади, чунки ахборотлар маълум бир ҳаракатли амалларга мос жавоблар асосида баён қилинади. Информатика фанини ўқитиш жараёнида компьютер технология-ларидан, шу жумладан мультимедиа воситаларидан фойдаланиш мульти-медиали намойишларнинг сифатли видео ёзувларини, компьютерли лаборатория ишлари ва амалиётларни, ҳодиса ва жараёнларнинг имитацион анимацияли моделларини яратиш имконини беради, бу эса рўй бераётган жараёнларни таъсирчанлигини ва ҳаққонийлигини кўрсата олади. Бундан ташқари мультимедиа воситалари информатика дарсларида реал шароитда амалга ошириладиган тренажёрлар, моделлар ва лаборатория ишларини яратиш имконини беради. Айниқса, тўғридан - тўғри тажриба ўтказиш имкони бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш муҳимдир. Информатика фани бўйича мультимедиа воситаларини яратишда шу соҳанинг асосий дидактик масалаларидан бири – ўқитишни моделлаштириш ва тасаввурлаш объектларига таъсир қилишнинг умумий методлари муҳим ўринлардан бирини эгаллайди. Компьютер ёрдамида моделлаштириш физик жараёнлар ва объектларни асосий хоссаларини текшириш ва намойиш қилиш, у ёки бу назарий маълумотларни қўлланилиш ҳолатини ва чегарасини аниқлаш имконини беради. Информатика фанини мультимедиали воситалар асосида ўқитишда лаборатория амалиёти маълум бир қийинчиликларни ҳосил қилади. Уни ўтказишда махсус тайёрланган компьютерли лаборатория тренажёрлар ва компьютерли моделлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ, чунки у физик жараёнларни моделлаштириб, муҳим қонуниятларни самарали кузатиш имконини беради. Бу эса ўқувчиларни ўрганаётган жараёнлари бўйича билим ва малакаларни шакллантиришда ва оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Информатика фани бўйича мультимедиа воситаларининг асосий хусусиятларидан бири, шу фанни ўрганишнинг маълум бир нозик жиҳатлари билан аниқланади, улар эса ўз навбатида катта сондаги кўргазмали материалларни талаб қилади, чунки уларнинг иштирокисиз жонли дунёнинг турли туманлигини, уни қуришни зарурлигини, биологик, химик ва физика жараёнларнинг ҳосил бўлиш механизмини ва ривожланишини тўлиқ намойиш қилиб бўлмайди. Информатика фанини кўргазмали қуроллар билан таъминлаш муаммосини маълум бир ҳолда мультимедиа орқали ҳал қилиш мумкин. Мультимедиа воситаларида ўқув материалларини тўлдирувчи ва унинг қабул қилиш даражасини оширувчи кўргазмали воситалари алоҳида кўргазмали жадваллар, 32 график схемалар, расмлар ва бошқалардан иборат бўлган слайдлар, видеофильмлар ва бошқа шунга ўхшаш кўргазмали назарий материаллар орқали тасвирланилиши мумкин. Информатика фанини мультимедиали воситалари асосида ўқитишда видео-маърузалар, анимацион моделлар, компьютерли лаборатория амалиётларидан фойдаланиш ўз самарасини беради, чунки улар натурал объектлар ва кўргазмали қуролларнинг камчиликларини маълум бир миқдорда ёки тўлиқ қоплаш имконини беради. Информатика фанини мультимедиа воситалар асосида ўқитишнинг асосий ўқув-услубий ва дастурий таъминоти - гиперматн, видео ва аудио-иловалар, анимациялар, катта сондаги намойиш материалларидан фойдаланиладиган мультимедиали ўқув қўлланмалари ҳисобланади. Шунинг учун уларни яратишда психологик ва педагогик принципларга асосланиш керак бўлади. Информатика фани бўйича мультимедиали воситалар турли табақали ва иқдидорли ўқувчиларга мўлжалланган бўлиб,бу уларнинг тузилишининг кўп даражали ва тармоқли- модулли характерга эга эканлиги билан аниқланади.. Мультимедиа воситаларини яратиш ва улардан фойдаланиш учун локал компьютер ва Интернет тармоғи кенг имкониятларни очиб беради. Мультимедиали воситаларини бутун дунё компьютер тармоғига жойлаштирили- ши, улардан ўқув жараёнида фойдаланишда тўғридан-тўғри мурожоат қилиш имконини беради, бу эса ўқувчиларга маълумотларларни топиш, излаш ва ўрганиш фаолиятини шакллантириш ва кенгайтириш имкониятларини яратади. Информатика фанини ўқитиш жараёнида компьютерлардан фойдала-ниш жуда катта аҳамиятга эга бўлиб, унда ўқитувчидан жуда юқори савия ва кўникма талаб қилинади, яъни ўқитувчи нафақат аниқ бир мавзуни ўқувчиларга тушунтириш, балки компьютерлардан унумли ва тўғри фойдаланишни ҳам билиши зарур. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling