Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
5297 253 Информатика (респ-ка)
1-босқич. Ташкилий (2 дақиқагача).
Мақсад: болаларни муваффақиятли ишлашини ташкил этиш. АКТ воситалари билан фаолиятнинг асосий кўриниши: слайдлар кўрсатиш. 2-босқич. Уй вазифасини текшириш. Илгари ўрганилган материаллар такрорлаш. Мақсад: аввал олинган билимларни мустаҳкамлаш. АКТ воситалари билан фаолиятнинг асосий кўриниши: намойиш, назоратли (5-10 гача), тақдимот ҳимояси. 3-босқич. Янги билимларни эгаллаш босқичи. Мақсад: билимларни қабул қилиш, тушуниш ва дастлабки ёдга олиш (15-20 дақиқа). АКТ воситалари билан фаолиятнинг асосий кўриниши: тақдимот, суҳбат, Интернетдан фойдаланиш (қўшимча ахборот олиш), схемани тузиш. 4-босқич. Ўрганилган материални тушунганликни текшириш (3-5 дақиқа) Мақсад: олинган билимларни ўзлаштирилишини текшириш. АКТ воситалари билан фаолиятнинг асосий кўриниши: намойиш, саволларга жавоблар. 5-босқич. Олинган билимларни мустаҳкамлаш (10-15 дақиқа). Мақсад: олинган билимларни мустаҳкамлаш, уларни қўллаш кўникмаларини ишлаб чиқаришни бошлаш. АКТ воситалари билан фаолиятнинг асосий кўриниши: тест назорати. 6-босқич. Якун ясаш, уйга вазифа бўйича эълон (2-3 дақиқа). Мақсад: якун ясаш, уйга вазифа билан таништириш. АКТни фойдаланиш кўпинча ўқитишнинг самарадорлигини оширади. АКТни дарсларда фойдаланиш кўп ижобий томонларга эга бўлишига қарамай унинг салбий томонлари ҳам мавжуд. 1-мисол. АКТни мактабларда фойдаланишнинг энг унумлиси-тақдимотдир. Тақдимот яхши кўриниши учун синф қоронғилатилиши зарур. Демак, барча дарслар мобайнида ўқитувчи ва ўқувчилар сунъий ёруғликда ўтиришади. Слайддаги ахборот билан ишлашда кўз зўриқади. Қанча кўп слайд бўлса, кўзнинг зўриқиши шунчалар кўп бўлади. Ўқувчилар материалларни слайддан кўчириб олишади, демак тартиб бузилади. Ўқувчилар материалларни слайддан кўчириб олишаётганда ўқитувчининг тушунтиришларига бефарқлик ҳосил бўлади. 2-мисол. Ўқувчилар Интернетдан бирор материални юклаб олишгандан кейин, ушбу материалларни ўйлаб кўриш, ўзининг фикрини айтиш камаяди. Ҳудди ушбу ахборот тўлиқдек. Материалниг кўплиги Интернетда ишлаш жараёнини кўпайтириб юбориши ҳам мумкин. 3-мисол. Ўқувчи компьютерда турли-туман дастурлар билан ишлайди дейлик. Лекин, ўқувчи компьютер олдида қанча ўтириши керак?! Бу ҳам муҳим масалалардан ҳисобланади. АКТ фойдаланишда ўқувчиларнинг ёшларига мос равишда компьютерда узлуксиз ишлаш вақти қўйидагича бўлиш керак: 1 – синф ўқувчилари учун – 10 7 дақиқа; 2-5 – синф ўқувчилари учун – 15 дақиқа; 6-7 – синф ўқувчилари учун – 20 дақиқа; 8-9 – синф ўқувчилари учун – 25 дақиқа; Академик лицей ва касб- ҳунар коллежлари уқувчилари учун биринчи ўқув машғулотида 30 дақиқа, иккинчисида – 20 дақиқа. Агар бир предметда АКТ қўллаш ҳақида гап борса – бу жуда яхши. Лекин, у барча предметларга тарқалган бўлса, у ҳолда уни фойдаланиш вақтини ўйлаб кўриш лозим. АКТ ни қўллаш муаммолари. Асосий қийинчилик ўқув материалини излаш ва тайёрлаш ҳисобланади. Тайёр дисклардан фойдаланиш тўғри келмайди, чунки ҳар бир ўқитувчининг ўз услуби мавжуд. Бу вазиятдан чиқиш йўлларидан бири ўқитувчи томонидан алоҳида мавзули модуллар, таркибий қисмлар кўринишида алоҳида файлларда (jpg, txt, html, avi, mp3, gif ва ш.к.) ишлаб чиқишдир. Улар ўқитувчи учун материалларнинг электрон кутубхонасини, яъни медиатекани ташкил этишда аз қотиши мумкин. Турли фанларни ўқитишда АКТ ни фойдаланишни мос техник базасиз, дастурий таъминотсиз ва Интернетга уланмасдан ҳамда ўқитувчининг компьютерда етарлича даражада ишлаш кўникмасига эга бўлмай, амалга ошириб бўлмайди. Шундай қилиб, АКТни таълимда фойдаланиш – дарсда ишни ташкил этишнинг мақбул шароитини яратишни йирик воситасидир, лекин у мақсадга мувофиқ ва услубий жиҳатдан асосланган бўлиши лозим. Уни фақат педагогик самара бўлган тақдирдагина фойдаланиш лозим. АКТни таълимда, фақат замон талаби деб фойдаланиш, нотўғри фикрдир. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling