-
мониторинг объекти тўғрисида ишончли ва объектив маълумот йиғиш;
-
тегишли маълумотлар базасини шакллантириш;
-
олинадиган маълумотларни тизимли таҳлил қилиш ва баҳолаш;
-
маълумотларни тегишли таълимни бошқариш органларига тақдим
этиш;
-
мониторинг ўтказилган соҳада фаолиятни ташкил қилиш масалалари
бўйича таклифлар тайёрлаш.
Ҳозирги вақтда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини
ошириш муассасалари бўйича мониторингнинг ташкилий тузилмасини
шакллантириш муҳим вазифа ҳисобланади. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш
муассасаларида таълим сифатини ўқув жараёни субъектларининг эҳтиёжлари ва
кутилган натижалари йиғиндисининг малакавий талаблар асосида ташхис
қилинган мақсадларга мослиги даражаси сифатида қараш мумкин.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларидаги ўқув жараёни ҳолати
ҳақида аниқ маълумотларни олиш, педагогик қарорларни қабул қилиш
объектнинг ҳолатини аниқлаш ва унинг ривожланишини ташхис қилиш
имконини берувчи маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва тарқатиш
мониторинг воситасида амалга оширилади. Объект ҳақидаги маълумотларни
йиғишнинг анъанавий методлари (кузатиш, суҳбат, анкета сўровномаси, таҳлил
қилиш) бир-бирини тўлдирувчи ташхис ва мониторингга хосдир. Масалан,
мониторинг ташхисни маълумот йиғувчи метод сифатида ўз ичига олиши
мумкин. Бу усулларнинг қўшиб олиб борилиши, ўзаро алоқаси ва ўзаро бир-
бирини тўлдириши қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларининг таълим
фаолияти сифати тўғрисида ҳар томонлама маълумотлар олиш, шунингдек ўқув
жараёни ривожланиш динамикасини акс эттириш имконини беради.
Мониторинг жараёнида қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасалари
фаолияти натижалари педагог кадрларнинг малака талабларига мослик даражаси
аниқланади.
Бунда таълим жараёни сифати, ўқув ва кадрлар ресурслари билан
таъминланганлик даражаси, бошқарув, тингловчиларнинг ўқув жараёни, педагог
кадрлар касбий фаолиятининг натижалари мониторинг объекти ҳисобланади.
Одатда мониторинг қуйидагилардан иборат бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |