101
режалаштириш ҳамда натижаларни баҳолашни ҳисобга олган ҳолда олиб бориш
зарур. Бунда қабул қилинадиган бошқарув ва педагогик қарорлар таълим
жараёнининг барча жиҳатларини аниқ таҳлил қилишга асосланиши керак.
Таклиф этилаётган электрон мониторинг тизими уч босқичда
амалга
оширилиши назарда тутилади.
Кириш тести тингловчиларнинг тайёргарлиги бўйича нисбатан бир
даражадаги гуруҳларни шакллантириш имконини беради. Чиқиш
тести
ўқитишнинг якунловчи босқичида малака ошириш таълим дастурларини амалга
ошириш натижалари бўйича дастлабки якуний хулосалар беради. Тизимга
касбий фаолият натижалари ҳам киритилади: очиқ машғулотлар,
нашрий
ишларнинг сони, академик гуруҳлар ўзлаштириши натижалари ва бошқалар.
Малака ошириш курсларини электрон мониторинг қилиш тизими ҳудудий
марказлардаги ўқув жараёнларини таҳлил қилиш имконини беради,
ундан
қуйидаги параметрлар бўйича маълумотлар олиш мумкин:
ҳудудий марказлар кесимида тингловчилар контингенти бўйича
мониторинг. Бунда ҳар бир ҳудудий марказ бўйича тингловчиларнинг режа
бўйича ва амалдаги контингенти ҳақида ойма-ой маълумотларни олиш мумкин;
ҳудудий марказлар кесимида тингловчиларнинг машғулотлардаги
иштироки тўғрисида батафсил маълумотлар
олиш имконини берувчи
тингловчиларнинг машғулотларга қатнашиши мониторинги;
тингловчиларнинг ўзлаштириши мониторинги, кириш ва чиқиш
тестларининг натижалари, битирув малака ишини ҳимоя қилиш ишлари баллари
тўғрисида маълумотларни тақдим этади;
тингловчиларнинг малака ошириш курсларини ўтаганларидан
кейинги касбий фаолияти мониторинги.
Do'stlaringiz bilan baham: