Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


ЗАМОНАВИЙ ИНФОРМАТИК ИНТЕРНЕТНИНГ МИЛЛИЙ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet48/217
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817381
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   217
Bog'liq
5297 253 Информатика (респ-ка)

 
ЗАМОНАВИЙ ИНФОРМАТИК ИНТЕРНЕТНИНГ МИЛЛИЙ
СЕГМЕНТИ РИВОЖЛАНИШИ БИЛАН ҲАМНАФАС БЎЛИШИ ЗАРУР 
 
Тайлаков У.Н. - Халқ таълими вазирлиги ZiyoNET бўлими бошлиғи 
Бугунги 
кунда 
ахборот 
ва 
коммуникация 
технологияларини 
ривожлантириш ва ҳамда кенг кўламда қўллаш ҳар бир мамлакат 
тараққиётининг стратегик йўналишларидан ҳисобланади. Компьютер ва 
телекоммуникация технологиялари орқали таълим жараёнинини ташкил қилиш 
учун модддий техник база ва электрон ахборот ресурсларини ривожлантириш 
зарур. Интернет тармоғининг миллий сегментини бойитиш борасида тегишли 
давлат ташкилотлари янгида-янги сервис хизматлари ва миллий контентни 
ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Жумладан, UZINFOCOM 
маркази томонидан 133 та давлат ташкилотига 3 Гб дан, 467 та таълим 
муассасасига 250 Мбда бепул хостинг тақдим қилинган ҳамда Миллий UZ 
доменида cctld.uz маълумотларига асосан 57 308 янги сайтларни рўйхатдан 
ўтказилган(1-расм) [1]. 
ZiyoNET таълим тармоғи доирасида фойдаланувчиларга бепул сайт-
саттелитлар яратиш ва юритиш имконияти яратилган. Сайт-саттелитлар сони 37 
943 тага етган. Шу билан бир қаторда FOR.UZ орқали учинчи даражали бепул 
доменларни рўйхатдан ўтказиш йўлга қўйилган ва ҳозирда, 150 дан зиёд сайтлар 
рўйхатга олинган [2]. 


112 
Интернетнинг миллий сегментида етакчилик қилаётган uMail.uz электрон 
почта тизими (umail.uz) янада такомиллаштирилди, почта хизмати қулай 
интерфейсга эга бўлди, спам ва вируслардан ишончли ҳимояланди. 2018 йилнинг 
апрель ойи ҳолатига кўра, почта тизими фойдаланувчилари сони 567 232 
нафарни ташкил қилди. 
1-расм. Миллий UZ доменида cctld.uz маълумотларнинг кўриниши 
 
uTube.uz – таълимий видео портали 2009 йилнинг сентябрь ойида ишга 
туширилган. Бугунги кун ҳолатига кўра, 31 385 дан ортиқ турли йўналишлар 
бўйича видео маъруза ва дарсликлар, семинар ҳамда интервьюлар on-line тарзда 
кўриш ва юклаб олиш учун жойлаштирилган. Ушбу порталга маълумотларни 
қўшиш имконияти ID.UZ тизимидан рўйхатдан ўтган барча фойдаланувчилар 
учун мавжуд. Ҳозирги вақтда Порталда Avi, webm, mp4, mpeg, movie, mov, mv 
ва mkv шаклдаги видеоларни жойлаштириш мумкин. 
Tanlov.uz сайти бу ёшлар, мутахассислар, манфаатдор шахс ва 
ташкилотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида республика ва халқаро миқёсда 
ўтказилаётган танловлар, грантлар, стипендиялар каби тадбирлар тўғрисидаги 
ахборот маьлумот сайтидир. Сайтда фойдаланувчилар тадбир ташкилотчилари, 
алоқа маълумотлари, иштирок этиш шартлари ва тадбир муддатлари билан 
батафсил танишиб чиқишлари мумкин. Бугунги кун ҳолатига кўра, сайтда 1 400 
дан ортиқ тадбирлар жойлаштирилган. 
Diktant.uz – UZINFOCOM Маркази томонидан Алишер Навоий номидаги 
ўзбек тили ва адабиёти университети, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 
ҳамда қатор университет, институт ва ташкилотлар ҳамкорлигида аҳоли, айниқса 
ёшлар орасида ёзма саводхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш, ўзбек тилига 
бўлган ҳурмат ва эътиборни янада ошириш, унинг ижтимоий мавқеини 
мустаҳкамлаш ҳамда ўзбек тили таълимини такомиллаштириш мақсадида 2016-


113 
2017 йиллар Diktant.uz–ёзма саводхонлик бўйича Акция ўтказилди. Ушбу 
акцияда 570 дан ортиқ иштирокчилар диктант ёзиш йўли орқали ўз билимларини 
текшириб кўриш имкониятига эга бўлдилар (2-расм) [4]. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling