Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet95/217
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817381
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   217
Bog'liq
5297 253 Информатика (респ-ка)

Foydalanilgan adabiyotlar: 
1. 
Lutfillayev M.X. Multimediali elektron darsliklarda o‘qitish metodikasi // Uzluksiz 
ta’lim. Toshkent-2002.
2. 
Lutfillayev M.X. Uzluksiz ta’lim tizimi uchun o‘quv adabiyotlarining yangi avlodini 
yaratish konsepsiyasi. –T.: 2002.
КАСБИЙ ТАЪЛИМ БЎЙИЧА ПЕДАГОГ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ 
МАЗМУНИ ВА МЕТОДЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА 
ДАСТУРИЙ ВА МЕТОДИК ТАЪМИНОТ 
Маматов Д.Н. – ТДПУ Меҳнат таълими ва дизайн кафедраси мудири, 
Иноятов С.Д. – ТДПУ 
Жаҳон тажрибасида ҳамкорликда ўқитиш, педагогик лойиҳалаштириш ва 
тизимли ёндашув асосида таълимни ташкил этиш, таълим берувчини замонавий 
технологик билимларини оширишга ва билишга қизиқтириш, лойиҳалаш 
фаолиятини ташкил қилишга қаратилган ахборот технологиялари (оптик 
эффектлар, 3D-таълим заллари)ни ўрганиш, электрон ахборот таълим муҳитини 
ривожлантириш, 
киберпедагогика, 
масофавий 
таълим 
шаклларини 


187 
такомиллаштириш, очиқ таълим ресурслари, аралаш таълим (online/offline) 
технологияларини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Ўзбекистонда хорижий таълим тажрибалари асосида эришилган ижобий 
натижаларни умумлаштириш ва ривожлантириш, касбий таълим соҳалари бўйича 
таълимнинг ягона ахборот-таълим порталларини шакллантириш, фанларнинг ягона 
ахборот-методик таъминотини таъминлаш имкониятини берувчи фан порталларини 
яратиш, ахборот ресурсларидан касбий таълим жараёнида фойдаланиш 
методикаларини ишлаб чиқиш борасида муҳим тадқиқотлар олиб борилмоқда ва 
олинган натижалар амалиётга тадбиқ этилмоқда. Олий таълим муассасаларини 
замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан жиҳозлаш, 
талабалар, ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг жаҳон таълим ресурслари, 
замонавий илмий адабиётларнинг электрон каталоглари ва маълумотлар 
базаларига кириш имкониятларини кенгайтириш муҳим вазифалардан 
ҳисобланади. 
Мамлактимизда таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро 
стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг 
сифатини 
ҳамда 
самарадорлигини 
ошириш, 
миллий 
кадрларнинг 
рақобатбардошлиги ва умумжаҳон амалиётига асосланган олий таълим миллий 
тизимининг 
сифати 
ошириш, 
узлуксиз 
таълим 
тизимини 
янада 
такомиллаштириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг 
самарали механизмларини яратиш, олий таълим муассасалари ва илмий-
тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал 
лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этиш 
устувор йўналишлардан бири сифатида эътироф этилмоқда.
Касбий таълим жараёнларига замонавий ахборот ва коммуникация 
технологияларини жорий этиш назарияси таҳлили кўрсатдики, касб таълими 
ўқитувчиларини таёрлаш жараёнларини ахборотлаштиришнинг яхлит педагогик 
тизимини яратиш ва такомиллаштириш долзарб педагогик муаммолардан 
ҳисобланади. 
Электрон ахборот таълим муҳитида касбий таълим жараёнларини педагогик 
лойиҳалаштириш шундай жараён ҳисобланадики, унинг асосий мақсади касб 
таълим ўқитувчилари умумкасбий фанлар бўйича ташкил этадиган ўқув 
жараёнининг сифатини ошириш вазифасига тўла мос келади. 
Электрон ахборот таълим муҳитида касбий таълим жараёнларини педагогик 
лойиҳалаштиришнинг 
объектив 
мураккаблиги 
лойиҳалаш 
жараёнида 
ўқитувчининг методик қўллаб-қувватлаш бўйича махсус ишлаб чиқиладиган 
дастурда ҳисобга олиниши лозим. Амалиёт кўрсатдики, электрон ахборот 
таълим муҳитида касбий таълим жараёнларини педагогик лойиҳалаштириш 
қатор омилларга боғлиқ. Педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари 
интеграцияси, электрон таълим ресурслари, технологик ёндашувлар ва бошқалар 
шулар жумласидандир. 
Электрон ахборот таълим муҳитида касбий таълим жараёнларини ташкил 
этиш касбий таълимнинг электрон ахборот таълим муҳитини, интеграллашган 
ахборот-таълим ресурсларини яратишни таълим сифатини оширувчи омил 
сифатида тадқиқ этишни тақозо этади. Бундай муҳитда касб таълими 


188 
ўқитувчиларини тайёрлаш сифатини янада ошириб боришга қаратилган 
қуйидаги илмий-методик вазифаларни амалга ошириш лозим деб ҳисоблаймиз: 
олий таълим муассасаларида касб таълими ўқитувчиларини тайёрлашга 
нисбатан технологик ёндашувга эришиш; олий таълим тизимида ахборот 
технологиялари имкониятларидан касбий таълим жараёнида фойдаланиш 
имконини берувчи электрон ўқув-методик таъминотни ҳамда ундан фойдаланиш 
методикасини ишлаб чиқиш; касбий таълим йўналишлари педагоглари ва 
талабаларда 
ахборот-коммуникация 
технологияларидан 
фойдаланиш 
кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилувчи кўп босқичли тизимни ишлаб 
чиқиш ва амалиётга жорий этиш.
Касбий таълим жараёнларини такомиллаштиришга хизмат қилувчи
қуйидаги масалаларга эътибор қаратиш зарурияти мавжуд деб ҳисоблаймиз: 
эришилган ижобий натижаларни умумлаштириш ва ривожлантириш асосида 
касбий таълим соҳалари бўйича таълимнинг ягона ахборот-таълим порталларини 
яратиш; касбий таълим тизимида фанларнинг ягона ахборот-методик 
таъминотини амалга ошириш имкониятини берувчи фан порталларини яратиш; 
ахборот-таълим порталининг ресурсларидан касбий таълим ўқув жараёнида 
фойдаланиш методикаларини ишлаб чиқиш. 
Замонавий ўқув-методик мажмуалар ўқув материалларининг турли 
шакллари (электрон, қоғоз ва ҳоказо) мажмуаси бўлиб, улар фанларнинг касбий 
таълим дастурларига мос келувчи, аудитория машғулотларининг барча турлари 
ва мустақил таълимнинг ўқув-методик таъминотини ўзида мужассамлаштиради. 
Электрон ўқув-методик мажмуа замонавий ахборот технологиялари муҳитида 
ўқитишнинг дидактик, дастурий ва техник интерактив мажмуасидан ташкил 
топади. Электрон ўқув-методик мажмуалар анъанавий мажмуалардан фарқли 
ўлароқ, ўқитишнинг компьютер ва анъанавий технологиялари бирлиги сифатида 
намоён бўлади.
Педагогик тажриба-синовлар шуни кўрсатдики таълимда электрон дастурий 
ишланмаларни қўллаш, талабаларда мураккаб ўқув информациясини қабул 
қилиш, таҳлил қилиш ва эсда сақлаб қолиш сифатини яъни талабаларнинг 
мураккаб ўқув информациясини ўзлаштириш сифатини оширди. Бунда 
таълимнинг самарадорлиги ва талабаларда шаклланган билим кўникма ва 
малакаларнинг мустаҳкамлиги ошди. Бундай натижага қуйидаги ҳоллардагина 
эришиш мумкин деб ҳисоблаймиз. Биринчидан, агар электрон дастурий 
ишланмалар диссертацияда ишлаб чиқилган талабларга жавоб берса ва уларни 
қўллаш мақсадга мувофиқ бўлса ҳамда дидактик жиҳатдан ўзини оқласа.
Иккинчидан, электрон дастурий ишланмалар якка ҳолда, ҳатто энг 
такомиллашган намунасини қўллаш таълим самарадорлигининг ошишига 
кафолат бўла олмайди. Учинчидан, электрон дастурий ишланмалар, анъанавий 
таълим воситалари (чизмалар, ўқув плакатлари, схемалар ва хакозолар) билан 
биргаликда, ҳамда бошқа турдаги УТВ (компьютерлар, диапроекторлар, аудио 
ва видео манитофонлар, кодоскоп ва бошқалар) билан бирга комплекс қўллаш 
зарур. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling