Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети


-§. Дарслик ва ўқув қўлланмалар таҳлили


Download 0.61 Mb.
bet4/21
Sana21.01.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1106196
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
BMI 2011 G\'OIPOV B.A

1.2-§. Дарслик ва ўқув қўлланмалар таҳлили
А.Г.Ғанийев ва бошқаларнинг дарслигида [7,147-б] иссиқлик двигатели мавзуси қуйидагича баён этилган. Дарсликни 46-47- праграфларида қуйидагича келтириб ўтилган:
- 46-параграфда иссиқлик двигателларини яратилиши ва такомиллаштириш тарихи келтирилган. Иссиқлик машинасини чизмаси ва иш жараёни PV координата ўқида тасвирланган. Карно циклини фойдали иш коэффиценти иссиқлик миқдори η=(Q1–Q2)/Q1 ва температура η= (T1 –T2) /T1 орқали ҳам ифодаланган.
Иссиқлик машинасининг ФИК ишчи модданинг турига боғлиқ бўлмай, балки иситгич ва совутгич температуралари билан аниқланиши келтириб ўтилган.
Иссиқлик машинасини ФИК ни кўтариш учун:

  1. Иситгични температурасини ошириш, совутгични температурасини камайтириш керак;

  2. Иссиқлик машинасининг ФИК (η<1) доимо бирдан кичик бўлиши тушунтириб ўтилган.

- 47 параграфда эса иссиқлик двигателлари турлари ва иш принципи баён этилган. Ички ёнув двигателини иш принципи таҳлил қилинган. Бунда тўрт тактли карбюраторли двигателни иш принципи ва ишчи диаграммаси PV координата ўқида график ва чизма шаклида тушунтирилади.
Дарсликда Дизель двигателини афзаллиги ва ютуқлари ҳақида маълумотлар бериб ўтилган. Реактив двигателни ишчи схемаси чизилиб, чизма асосида батафсил иш жараёни тушунтириб ўтилган. Дарсликда иссиқлик машинасидан табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларига ҳам эътибор берилган. Мавзу тугагандан кейин мавзу бўйича йигирмадан ортиқ синов саволлари берилган. Мавзу бўйича иккита намунавий масала ечиб кўрсатилган ва бешта турли қийинлик даражасидаги масалалар ўқувчилар билимини мустаҳкамлаш учун берилган.
Ушбу дарсликдан Касб-хунар коллежларида асосий дарслик сифатида фойдаланиш мумкин, аммо аниқ ва табиий фанлар йўналишидаги академик лицей ўқувчилари қўшимча адабиёт сифатида фойдаланса бўлади.
В.П.Демковичнинг физикадан масалалар тўплами [5,97-б] ўқув қўлланмасида учинчи боб олтинчи параграфда “Иссиқлик двигателлари ва уларнинг ишлатилиши” мавзусида 33та масала берилган. Шулардан 6 таси график, 6 таси бажарилган иш, 3 таси қувват, 5таси ички энергия, 2 таси буғни солиштирма иссиқлик сиғими ва қолган 11 таси ФИКни топишга қаратилган масалалардир. Барча 33 та масала турли хил қийинлик даражасига эга бўлган масалалар ҳисобланади. Улар қийинлик даражаси бўйича гуруҳларга ажратилмаган.
Шунинг учун ушбу мавзуга оид масалаларнинг ечишда бу тўпламдан анииқ ва табиий фанлар йўналишдаги академик лицейларни ўқувчилари қўшимча адабиёт сифатида фойдаланса бўлади.
А.П.Римкевичнинг физика масалалар тўплами [6,69-б] ўқув қўлланмасида иш бажариш процессида ички энергияни ўзгариши иссиқлик двигателлари мавзусига оид 19 та масала берилган. Шулардан 17 таси масала ва 2 таси саволдан иборат. Масалаларнинг 8 таси ички энергияни, 4 таси қувватни, 5 таси фойдали иш коэффицентини топишга қаратилган масалаларни ўз ичига олади.
К. А. Турсунметов ва бошқаларнинг физикадан масалалар тўплами [10,78-б] ўқув қўлланмасининг II боби молекуляр физика ва термодинамикага бағишланган. Унда молекуляр физика ва термодинамикага оид 36 та асосий формулалар берилиб, унга доир 15 та намунавий масала ечиб кўрсатилган. Ўқув қўлланмасида мавзуга доир масалалар қийинлик даражасига қараб гуруҳларга ажратилган ҳолда 112 та масала берилган.
Бундай гуруҳлаш ўқувчиларга ҳам, ўқитувчиларга ҳам бир қанча қулайлик туғдиради. Жумладан, ўқувчилар аввал осон масалаларни ечиб, маълум кўникма ва малака ҳосил қиладилар. Бу эса ўз навбатида мураккаб масалаларни яхши ечиш учун шароит яратади.
Биринчи даражали қийинликдаги масалалар 24 та бўлиб, улар битта формула ёки қонун билан ишланадиган масалалардир. Иккинчи даражали қийинликдаги масалалар сони 27 тани ташкил қилади. Улар биринчи даражали қийинликдаги масалалардан салгина мураккаброқ.
Учинчи ва тўртинчи даражали қийинликдаги масалалар бир неча формула ёки қонуният асосида ечиладиган масалалар бўлиб, уларга мос равишда 26 та ва 22 та масалалар критилган.
Бешинчи даражали қийинликдаги масалалар жуда мураккаб ҳисобланади. Бундай масалалардан 13таси критилган бўлиб, уларни ечиш учун юқорида берилган формулаларни ўзи етарли эмас. Бундай масалаларни ечишда нафақат молекуляр физика бўлимига балки механика бўлимига тегишли формулаларни ҳам ишлата билиш лозим.
Ўқувчиларни мустақил масала ечиш ва билимларини мустаҳкамлашда бу ўқув қўлланмасининг аҳамияти катта. Шунинг учун ушбу мавзуга доир масалаларни ечишда бу тўпламда аниқ ва табиий фанлар йўналишидаги академик лицей ўқувчилари асосий адабиёт сифатида фойдаланадилар.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling