Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети


-БОБ “Иссиқлик двигатели” мавзусига оид илмий - методик ишлар таҳлили


Download 0.61 Mb.
bet3/21
Sana21.01.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1106196
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
BMI 2011 G\'OIPOV B.A

1-БОБ “Иссиқлик двигатели” мавзусига оид илмий - методик ишлар таҳлили
1.1-§.Битирув малакавий ишлари ва интернет маълумотлари таҳлили
И.Ҳақбердиевнинг битирув малакавий иши “Ички ёнув двигатилларининг иш жараёнида изотермик ва адибатик принципларининг қўлланилиши ”[4] мавзусига бағишланган .
И.Ҳақбердиевнинг битирув малакавий иши кириш, III боб 6 параграф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.Ишнинг кириш қисмида БМИнинг долзарблиги предмети, мақсади, объекти ва вазифаси хақида фикр юритилган, лекин БМИнинг илмий янгилиги, метадологик асоси, ишончлилиги ва асосланганлиги хақида ҳеч қандай фикр билдирилмаган.
I. Бобнинг 1-парагрфи касб -ҳунар коллежларида мутахассис тайёрлашда устивор йўналишлар деб белгиланган. Унда Давлат таълим стандартини қабул қилиниши, мейёрий хужжати, боблари ва моддалари билан келтириб ўтилган .
Шу бобнинг 2-параграфида Кадрлар Тайёрлаш Миллий дастурининг мақсади, вазифалари ва босқичлари келтирилган аммо қайси босқичда қандай ишлар амалга оширилиши ёзилмаган .
II.Боб Термодинамик жараёнларни ўрганишнинг назарий асослари деб номланган. Термодинамикани биринчи ва иккинчи қонунлари тўлиқ ёритиб берилган.
III.Боб Термодинамик жараёнларни ўқитишни методик асослари деб номланган бўлиб, у ҳам икки парагрфдан иборат. Биринчи парагрф термодинамиканинг I-қонунининг изожараёнларига тадбиқини ўрганишга бағишланган.
Иккинчи парагрф ички ёнув двигателларида термодинамиканинг биринчи қонунидан унда ички ёнув двигателларини иш жараёни Карно цикли деб қараб, термодинамиканинг биринчи қонуни орқали таҳлил қилиб, Карно циклини ФИК формуласи келтириб чиқарилади.
Бу жараённи тушунтириш учун чизма ва графиклардан кенг фойдаланилган.
Ишни охирида эса БМИ бўйича талабаниниг хулосалари ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилган.
Г.Мирзаеванинг “Касб-ҳунар коллежларида идеал газ қонунлари мавзуларини ўқитиш методикаси”мавзусидаги БМИ[8] кириш,асосий қисм, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловадан иборат.
БМИнинг кириш қисми Призедент фармонлари Кадирлар Тайёрлашнинг турлари таҳлил қилиш билан якунланган .
Асосий қисм учта режадан иборат бўлиб, улар “Идеал газ қонунлари мавзусини” касб –ҳунар коллежларда ўқитиш, мавзуга доир масалалар ечиш ва лабаратория ишларини ўтказиш методикасини яратишга қаратилган.
Идеал газ қонунларини ўрганиш учун ҳолат тенгламаси ва молекуляр кинетик назариянинг асоси тенгламаси P=1/3mоn<υ>² келтириб чиқарилади.
Бу тенгламалар орқали кинетик энергияни температурага боғлиқлиги E=3/2kT ва ўзаро реакцияга киришмайдиган газ аралашмасининг парциал босими P=P1+P2+P3+Pn (Дальтон қонуни) таҳлил қилинади.
Молекуляр кинетик назариянинг асосий формулаларидан бири газ босимини молекулалар концентрацияси ва абсолют температурага боғлиқлик P= nkT формуласидан фойдаланиб учала изожараёнлар тушунтирилган.
Изожараёнлар PV VT TP координаталаридаги график чизмалари орқали аниқ ёритиб берилган.
Режанинг “Идеал газ қонунлари” мавзусига оид масалалар ечиш методикаси қисмида еттита масала методик жиҳатдан тўғри таҳлил қилиб ечиб кўрсатилган.
Асосий қисмнинг 3-бандида “Идеал газ қонунлари” мавзусига оид лаборатория ишлари ўтказиш методикасида Шарль қонуни ўрганиб таҳлил қилинган. Лаборатория ишининг мақсади, керакли асбоблар ҳамда ишни бажариш тартиби тўлиқ ёритилган.
Ишнинг охирида БМИ бўйича талабанинг хулосаси ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилган. БМИ юзасидан чиқарилган талабанинг хулосаси тўлиқ эмас.
БМИга илова сифатида бир соатлик дарс ишланмаси ва интернет маълумотлари киритилган. Г.Мирзаеванинг БМИ мавзусини мазмуни тўлиқ очиб берилмаган.
Ҳозирги кунда интернет тармоғидан барча турдаги маълумотларни олиш мумкин. Жумладан http://www.Google.uz Иссиқлик двигатели, http://www.lbooks.uz, http://Google.couz, http://www.ziyonet.uz ва хатто http://www.TDPU.uz сайтида ҳам иссиқлик двигатели мавзусига оид маълумотларни топишни иложи бор .
Бу сайтлар ичида http://www.Google.ru, да иссиқлик двигателини барча турлари хақида батафсил маълумот берилган.Унда иссиқлик двигателини яратилиш тарихи, чизмалари, расимлари, ишлаш принципини кўрсатадиган видеоролик ва аниматциялар, мавзуга оид савол ва масаларни кўришимиз мумкин.
Кўпчилик талабаларни севимли сайти бўлмиш http://www.ziyonet.uz сайтида иссиқлик двигатели мавзусига тегишли маълумотлар жуда қисқа, формулалар келтириб чиқариши билан кўрсатиб ўтилмаган. Берилган маълумотлар етарли бўлмаганлиги сабабли, академик лицей ўқувчилари бу сайтдан қўшимча маълумот олиш учун фойдаланса бўлади.



Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling