Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети
Download 0.61 Mb.
|
BMI 2011 G\'OIPOV B.A
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2-§. Академик лицейларда “Иссиқлик двигатели” мавзусига оид масалалар ечиш методикаси
А0 = А1 - А2
Шундай қилиб, ушбу айтиб ўтилган жараён, яъни иссиқликни паст бўлган манбадан иссиқлиги юқори бўлган манбага ўтиши термодинамиқанинг иккинчи қонунига карма-қарши бўлмайди, чунки ҳарорат ўз-ўзидан ўтгани йўқ. Уни ўтказиш учун қўшимча ишни иссиқликга айлантириш учун жараён олиб борилаяпти. Тескари Карно цикл учун совуқлик коэффициенти қуйидагига тенг. Бу ифодадан келиб чиқадики, совутиш қурилмаларини самарадорлигини ошириш ташқи муҳитни Т1 ҳароратини пасайтиришга ва совитилаётган хона ҳароратини Т2 оширишга боғлиқдир, Т1-Т2 ҳарорат оралиғини камайтиришга боғлиқдир. 2.2-§. Академик лицейларда “Иссиқлик двигатели” мавзусига оид масалалар ечиш методикаси Физика фанини ўқитишда масала ечиш дарсларини ўрни беқиёсдир. Масала ечиш физик ўқитиш жараёнининг ажралмас қисми бўлиб, у физик дунёқарашни шакллантиришга катта ҳисса қўшади, физик фикрларни ривожлантиради, билимни амалда қўллаш малакасини орттиради. Физика масалаларини ечиш қуйидаги ҳолларда кенг қўлланилади: а) Мавзуга доир янги ахборотларни беришда; б) Муаммоли вазият ҳосил қилиш ва ўқувчиларга муаммо қўйишда; в) Амалий малака ва кўникмаларни шакллантиришда; г) Ўқувчилар билимининг мустаҳкамлиги ва чуқурлигини текширишда; д) Материални мустаҳкамлаш, умумлаштириш ва такрорлашда; е) Ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришда. Масала ечиш орқали ўқувчиларнинг синчковлиги, мустақил мулоҳаза юритиши, ўқишга қизиқиши, меҳнатсеварлиги ва олдига қўйган мақсадига эришишидаги қатъиятлилигини тарбияланади. Физикадан масала ечиш ўқувчиларни дунёқарашларини шакиллантиришга ижобий таъсир кўрсатади, уларнинг олимларнинг физика фани ривожига қўшган ҳиссалари, фан ва техниканинг ютиқлари билан таништириб боради. Масала ечиш кўп ҳолларда физика дарсининг таркибий қисми бўлиб келган. Ўқитувчи янги мавзуни баён қилишда ва уни мустахкамлашда, ўтилганларини такрорлашда, ўқувчиларнинг мустақил ишларида ва билимларини синовдан ўтказиб кўришда масала ечишдан кенг фойдаланади. Масала ечиш олинган назарий билимни амалиётда қўллашдир. Бу эса ўқувчиларнинг тафаккурини ривожлантириш ва шакллантиришда, турли ходисалар ҳақидаги маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилишда, ўхшаш ва фарқли томонларини аниқлашда катта аҳамиятга эга. Физика масалалари ечилишига кўра қуйидаги турларга бўлинади : Мазмунига кўра ; Шартига кўра ; Ечиш услубига кўра. Мазмунига кўра масалалар: Механик, молекуляр физика, электр, оптика, атом ва ядро физикасига доир масалаларга бўлинади. Бундан ташқари аниқ ва абстракт мазмунли масалалар мавжуд. Абстракт масалаларнинг мазмуни умумийликка эга бўлиб, ҳодисаларни мазмунини очиб беришга қаратилган. Аниқ мазмунли масалалар эса амалиёт ва ўқувчиларнинг ҳаётий тажрибалари билан боғланганлиги учун катта кўргазмалиликга эга. Аниқ масалалар техник мазмунли (полетехник таълим),тарихий мазмунли(тарбиявий), қизиқарли мазмунли (қизиқишни уйғотувчи) масалаларга бўлинади . Содда масалаларни ечиш деганда уни ечиш вақтида битта-иккта формула ишлатиладиган, битта-иккта ҳулоса чиқариладиган, формулани мазмунини изоҳлашга, содда тажрибани бажаришга мўлжалланган масалалар тушинилади. Масала ечшда қуйидаги қоидаларга амал қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Энг аввал, масалани синчиклаб ўқиб, унинг мазмунини тушиниб олиш зарур. Агар масаланинг шарти имкон берса, уни тушунтирувчи чизма чизиш керак. Масалани таҳлил қилиб, қандай тизимлар ёки жараёнлар ҳақида сўз бораётганлигини, улар қандай катталиклар билан аниқланаётганлигини, кўрилаётган ҳодисалар қандай физик қонуниятларга бўйсинишини танлаб олиш керак. Масалани ечишда энг қулай усулни танлаб олиш керак. Аввал масалани умумий кўринишда ечиб, бунда қидирилаётган катталик масалада берилган катталиклар орқали ифодаланиши керак. Берилган катталикларни сон қийматлари халқаро бирликлар тизими-SI да қўйилиши керак. Масала ечиш охирида ўлчов бирлигини мослиги текширилиши зарур. Уй вазифасини тайёрлашда, ишлатилаётган қонунлар ва формулалар қисқа, аммо батафсил тушинтирилиши керак. Олинган жавобнинг сон қиймати тўғри эканлиги баҳоланиши лозим. Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling