Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети
Download 0.61 Mb.
|
BMI 2011 G\'OIPOV B.A
Қарама-қарши вазият
Керамикани юқори температурага чидамлилиги кўпдан бери инжинерларни эътиборини тортмоқда. Дизелъ двигателларида деталларнинг исиб кетишига қарши поршинлар керамик материал билан қопланмоқда. Қоплама 0,5-0,6 мм дан ошмайди. Баъзи фирмалар, масалан АҚШ нинг Каминс фирмаси керамик материаллардан қилинган поршенлар ва ставколар яратиш устида ишламоқда. Керамик материалларни қулайлиги нимада ? Двигателлар оддийларидан фарқли 1300-1500°С кўтаради. Юқори ҳароратга чидамлилик ва иссиқлик ўтказувчанликнинг пастлиги деталларни совитиш эҳтиёжидан ҳалос қилади. Ундан ташқари керамик деталлар металдан енгилроқ. Каминс фирмасининг маълумотига кўра бундай двигател металл двигателдан 20 % га енгил. Цикл ҳароратини баланд бўлиши, совитиш системасида иссиқлик йўқотилишининг бартараф қилиниши двигател ФИК 40% гача оширишга ва ёқилғи сарфини камайишига олиб келади. Синов натижаларини кўрсатишича ёқилғи сарфи 34 % гача камайиши мумкин экан. Двигателнинг ёниш камераси деталларнинг температураси 1200°С гача ортиши турли хил ёнилғи ишлатиш имконини беради. Демак бензин билан бир қаторда дизель, керосин, спирт, кўмирдан қилинган синтетик ёқилғи ва хатто мазутнинг баъзи турларини ишлатиш мумкин. Ундан ташқари температуранинг юқорилиги қисман юкланган машиналарда ёнилғи тежамкорлигини оширишга имкон беради. Ёниғининг тўла ёниши ҳисобига чиқинди газларнинг зарарлилиги камаяди. Бундай двигателларнинг ясашдаги хом ашё бўлиб, табиатда кенг тарқалган моддалар: Кварц қуми, дала шпати ва каолин хизмат қилади. Бу ҳам двигател тан нархини пасайишига асос бўлади. Бундан ташқари камерадаги юқори температура туфайли қисман юкланишларда двигателнинг ёқилғи тежамкорлиги сезиларли даражада ортади, бу эса шаҳар шароитида ҳаракатланувчи транспорт учун жуда муҳим. Ёқилғи мумкин қадар тўлиқ ёниши сабабли цилиндрларда чиқинди газларнинг зарарлилик даражаси ҳам камаяди. Юқори температурада ишлайдиган ( 250-450°С) ҳамда жуда эскирган двигател деталлари учун кремний карбидлари ва нитридлари энг мос тушади. Демак, поршенли двигагель деталларини тайёрлашнинг ишлаб чиқилган техналогиясида жуда қиммат турадиган легирланган ва иссиқликка чидамли пўлатни керамика билан алмаштириш унинг таннархига ижобий таъсир кўрсатади. Керамикани механик хоссалари унинг ғоваклигига боғлиқ бўлади: Ғоваклик қанча кам бўлса чидамлилик кўрсаткичи шунча юқори бўлади. Кремний нитридидан тайёрланган материал ғоваклигига қарамай (ғовакларнинг радиюси одатда 0,2 ммдан ошмайди ) анча мустаҳкамлиги ва сиртининг тозалиги билан ажралиб туради. Кўпчилик ҳолларда юқори зичликка эришиш учун керамикага қўшимчалар қўшилади, бироқ улар материалнинг иссиқликка чидамлилигига ёмон таъсир кўрсатади. Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling