Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети
Download 0.61 Mb.
|
BMI 2011 G\'OIPOV B.A
Кроссвордни тўлдириш учун саволлар Қайси каттлик ўзгармас бўлса ташқи кучлар устида иш бажариб бўлмайди .Жавоб : Ҳажм . P=const бўлган жараён қандай жараён . Жавоб : Изобарик жараён. Иссиқлик алмашиниши жараёнида ўтказилган энергия................ дейилади. Жавоб : Иссиқлик миқдори. Иссиқлик двигатели турларидан бири. Жавоб : Дизел двигатели. .................газ молекулаларининг ўртача кинетик энергия ўлчови. Жавоб : Температура. Даврий равишда такрорланувчи процессга............... дейилади. Жавоб : Цикл. Исталган иссиқлик двигателида ёқилғининг ички энергияси.................. ..га айлантирилади.Жавоб Механик энергия. Иссиқлик двигателлари ер қобиғини қайси қисмини кўпроқ ифлослайди. Жавоб : Атмосфера. A/Q1=1-Q2/Q1 формула қайси катталикнинг ифодалайди. Жавоб :ФИК Иссиқлик двигателини ишлаши учун турли температурали иситгич ва .............нинг бўлиши шарт. Жавоб : Совитгич. Температура ўзгармас бўлганда газ ҳолатини ўзгариш жараёнига........................дейилади. Жавоб : Изотермик жараён. Иссиқлик двигатели турларидан бири. Жавоб : Реактив двигател. Идеал иссиқлик машинасининг ФИКни ким ҳисоблаган. Жавоб : Сади Карно. Ташқи муҳит билан иссиқлик алмашмасдан содир бўладиган жараён .......................... дейилади.Жавоб : Адибатик жараён. 3- БОБ Педагогик тажриба ва унинг натижалари Педагогик тажриба БМИ мақсадини мураккаб ва асосий методларидан бири ҳисобланади.БМИ педагогик тажриба кузатиш билан чамбарчас боғлиқ лекин у билан чекланмайди. Педагогик тажриба физика ўқитишда ўзига ҳос жараён бўлиб, кўрилаётган шароитда педогогик ҳодисаларни кузатиш имконини беради. Педагогик тажрибани мазмунини белгиловчи учта асосий ҳусусияти мавжуд бўлиб, бу ҳусусиятлар билан педогогик тажриба педагогик тадқиқотнинг бошқа ҳусусиятларидан фарқ қилади. Булар қуйидагилар : а) Ўқитиш жараёнида тадқиқотнинг мақсади ва илгари сурилган ғояларига мос равишда керакли ўзгаришларни киритиш; б) Ўқув жараёнининг турли томонларини ўзаро боғланишини акс эттирувчи ва чуқурроқ ўрганувиш шароитларини ҳосил қилиш; в) Ўқув жараёнини ва унга критилган ўзгариш натижаларини ҳисобга олиш. Педагогик тажрибанинг мақсади ўқув тарбия жараёнида қўлланилаётган восита ва методларни у ёки бу ўқув материалларини берилган ҳажмини кўрсатилган вақтда ўрганиш имкониятларини эффективлигини ҳал этишдан иборатдир. Юқоридаги ёзилганларининг барчаси физика дидактикаси соҳасидаги тажрибаларга мос келади. У физика ўқитишнинг алоҳида турини (масалан: амалий машғулот жараёнларини, дарсдаги муаммоларнинг ҳал этишнинг турли усулларини таклиф этишни ва ҳакозоларни) педагогик амалларни (физик тушинчаларни шакиллантиришни, ўқувчилар билимини назорат қилишни) физика ўқитиш жараёнининг яхлитлигини қамраб олади. Педагогик тажрибани кенг тарқалган шакли назорат ва тажриба ўтказиладиган гуруҳлардаги ўқитиш натижаларни таққослашдан иборатдир. Бу ҳолда гуруҳларнинг бирида ўқитиш жараёнида тажриба ўтказилади, иккинчи груҳда эса бу иш амалга оширилмайди. Педагогик тажриба қуйидаги босқичларда олиб борилади : Синф ёки гуруҳларни танлаш ва улардаги ўқувчилар сонини тенглаш; Бу гуруҳлардаги ўқувчиларнинг мавжуд билимларини, амалий кўникма ва малакаларини даражасини текшириш ; ишлаб чиқилган методика бўйича тажриба гуруҳида, анъанавий методика бўйича назорат гуруҳида дарс ўтиш ; Билим, амалий кўникма ва малакаларни ўсиш даражасини бохолаш ; Иккала гуруҳнинг тажриба натижаларни таққослаш, ишлаб чиқилган методикани афзалликларини кўрсатиш, натижаларини таҳлил қилиш ; Ишлаб чиқилган методиканинг камчиликларини тузатиш ва уни такомиллаштириш, тажриба гуруҳи дақайтадан тажриба ўтказиш ва унинг натижаларини таҳлил қилиш ҳамда аввалги натижалар билан солиштириш [ 9]. Педагогик тажриба 2010-2011 ўқув йилининг 22 апрелдан -26 апрелга қадар ўтказилди. Бу педагогик тажриба ўтказиш учун Тошкент Темир Йўллари Муҳандислик Институти қошидаги “Миробод” Академик лицейининг аниқ ва табиий фанлар йўналишидаги 1-курс FM-32 ва FM-33 гуруҳ талабалари танлаб олинди. Ушбу тажрибада бошланғич ўзлаштиришлари бир хил бўлган гуруҳлар иштирок этди. Бу гуруҳлардан бири тажриба гуруҳи, иккинчиси эса назорат гуруҳи деб қабул килинди. Молекуляр физика бўлимидаги “Иссиқлик двигатели” мавзусини ўқитиш учун ишлаб чиқилган методика бўйича тажриба гуруҳида, анъанавий методика бўйича эса назорат гуруҳида дарс ўтилди. Назорат гуруҳида дарс ўтиш методларидан бўлган ўқув мавзусини оғзаки баён қилиш, суҳбат, дарслик билан ишлаш, намойиш қилиш ва амалий машғулот методларидан фойдаланилди. Сўнгра бу ўқувчиларнинг билимини текшириш ва баҳолаш методларидан бўлган: савол жавоб, тест, қисқа ёзма иш, мустақил иш усулларидан фойдаланилди. 1-жадвалда ушбу педагогик тажрибанинг умумий натижалари келтирилган. Тажриба гуруҳнинг сифат таҳлили 75% ни, назорат гуруҳининг сифат таҳлили 57 % ни, тажриба ва назорат гуруҳларининг ўзлаштириш орасидаги фарқ 18% ташкил этади. Қуйидаги диаграммадаги қора ранг тажриба гуруҳининг “Иссиқлик двигатели” мавзуси бўйича ўзлаштиришлар кўрсаткичи диаграммаси (1-диаграмма) келтирилган. Бу диаграммадан кўриниб турибдики, “5” баҳолар сони “3” баҳолар сонига нисбатан кўпроқ ва шу сабабли уларнинг устунлари ҳам хар хил, “4” баҳолар сони кўплиги туфайли “3” ва “5” баҳолар устунларидан баландроқлигини кўрсатади. Диаграммадаги қора ранг эса назорат гуруҳининг “Иссиқлик двигатели” мавзуси бўйича ўзлаштириш кўрсатгичини ифодаланган. Бу диаграмма “5” баҳолар сони кам “3” баҳолар сони кўпроқ эканлигини кўрсатади. - тажриба гуруҳи - назорат гуруҳи 1-диаграмма
1-жадвал
Хулоса Мазкур битирув малакавий ишида биз фан ва жамиятнинг ривожланишида муҳим роль ўйнайдиган ва ўзига хос аҳамиятга эга бўлган академик лицейларда “Иссиқлик двигатели” мавзусини ўқитиш методикасини ишлаб чиқишга ҳаракат қилдик. Биринчи боб битирув малакавий ишлари интернет маълумотлари ҳамда дарслик ва ўқув қўлланмалари таҳлил қилинган. Таҳлил иши юзасидан хулосалар чиқарилган. Иккинчи бобда академик лицейларда иссиқлик двигатели мавзусини ўқитиш методикаси ишлаб чиқилди. Иссиқлик двигатели мавзусини ўқитиш методикасини ёритишда энтропия тушинчасидан фойдаланилди. Аввало энтропия тушинчасини мазмун–моҳияти очиб бурилди.Кейин энтропия орқали Карно цикли формуласи келтириб чиқарилди. Иссиқлик двигатели мавзусини ўқитиш учун дидактик материлалар сифатида масалалар ечиш методикаси ишлаб чиқилдива мавзуга доир ўттиздан ортиқ масалалар битирув малакавий ишига киритилди. Битирув малакавий ишдаи иссиқлик двигатели мавзусини ўқитиш учун дидактик материлалар сифатида кроссворд ва ички ёнув двигателини ишлаш принципи ишлаб чиқилди ва киритилди. Битирув малакавий иши юзасидан педагогик тажриба ўтказилди. Педагогик тажриба натижалари таҳлил қилинди ва битирув малакавий ишига киритилди. Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling