Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети роза ниёзметова


Узлуксиз таълим тизимида адабий материалларни


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/30
Sana09.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1182254
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30
Bog'liq
Metodik qollanma. R.Niyozmetova

 
1.2. Узлуксиз таълим тизимида адабий материалларни 
ўрганишнинг бугунги ҳолати 
Таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар, академик лицей ва 
касб-ҳунар коллежларининг ўзбек тили дарс(машғулот)лари таркибида
адабий материалларни ўрганиш ишини рўёбга чиқарувчилар ўзбек тили 
ўқитувчиларидир. Даставвал уларнинг ўзбек адабиёти ва уни ўқитиш 
методикаси бўйича методик тайёргарлиги хусусида бир-икки оғиз сўз 
айтиш жоиз кўринади, чунки кўп нарса адабий таълимни амалга 
оширувчиларнинг билими ва маҳоратига боғлиқдир. Бугунги кунда ўзбек 
тили ўқитувчилари таянч маълумотига кўра турли соҳа кишиларидирлар. 
Булар ўзбек мактабларида она тили ва адабиёт ўқитувчилари, рус 
гуруҳларида ўзбек тили ихтисослиги бўйича олий маълумот олган 
ўқитувчилар, чет тили ўқитувчилари, ўзбек мактабларида рус тили 
ўқитувчилари. Айтиш мумкинки, айрим ўзбек тили ўқитувчиларининг 
адабиёт ўқитиш методикасидан махсус тайёргарлиги йўқ. Уларнинг яна 
бир қисми ўзбек адабиёти назариясидан, ўзбек адабиёти намуналаридан, 
адабиёт ўқитишнинг шакл, восита ҳамда усулларидан қисмангина 
хабардор. 
Шубҳа йўқки, ўзбек мактабларида она тили ва адабиёт ўқитувчилари 
ўзбек адабиётининг назарий масалаларидан, адабий материалларни 
ўқитиш методикасидан хабардор мутахассислар саналадилар. Рус 
гуруҳларида ўзбек тили ихтисослиги бўйича олий маълумот олган 
ўқитувчилар адабиёт ўқитиш методикаси бўйича муайян тайёргарлик 
кўрадилар. Чет тили ўқитувчилари на ўзбек адабиёти назариясидан, на 
ўзбек адабиёти, умуман адабиёт ўқитиш методикасидан маълумотга эга 
бўлмаган мутахассислар сирасига кирадилар. 


47 
Таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабларнинг она тили ва 
адабиёт ўқитувчилари қайси даврда олий ўқув юртини битирганларига 
қараб, ўша даврда шаклланган методика билан қуролланган ўқитувчилар 
ҳисобланадилар. 
Умуман олганда, таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар,
академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўзбек адабиётини ўқитиш 
методикаси махсус ишланмаганлигини назарда тутадиган бўлсак, 
ўқитувчиларнинг назарий ва методик тайёргарликлари талаб даражасида 
эмаслигига ажабланмаса ҳам бўлади. 

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling