19
Даставвал белги ташқи, ёрдамчи омил сифатида қатнашади. Л.С.Виготский
таъқидлашича, ҳар бир психик функция ўз ривожланишида икки босқични
босиб ўтади: биринчи “интерпсихологик” босқичда, функция инсонлар
ўртасида муносабат ўрнатувчи, иккинчи босқичда-ички, интрапсихологик,
жараён сифатида намоён бўлади.
Олий психик функциялар йиллар давомида шаклланади. У нутқий
мулоқот билан туғилиб, фаолиятнинг тўлиқ рамзи (символик фаолият) билан
тугалланади. Боланинг психик ривожланиши ва
шахсини шаклланиши
таълим ва тарбия жараёнлари билан узвий боғлиқдир. Шундай қилиб, олий
психик функциялар психологияда мураккаб жараён сифатида кўрилади. Олий
психик функцияларни шаклланишида нутқ ҳал қилувчи ролни ўйнайди.
Психофизиологик механизмларни тушунтириш учун П.К.Анохиннинг
функционал тизимлар ҳақидаги концепцияси қўлланилади. А.Р. Луриянинг
кўрсатишича, функционал тизим болани туғилиш даврида тайёр ҳолда
бўлмасдан, балки унинг психик функциялари предметлар ҳамда материаллар
билан ўзаро муносабатга киришганида шаклланиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: