Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 1.4 Mb. Pdf ko'rish
|
НУТҚИДА КАМЧИЛИГИ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИК-ПЕДАГОГИК ДИАГНОСТИКАСИ
Динамик ўрганиш тамойили. Дефектологлар учун энг ўзига хос
ҳисобланган тамойил– бу болаларни динамик ўрганиш тамойилидир. Унга биноан текшириш жараёнида бола билган ва бажара оладиган вазифаларгагина эмас, балки унинг таълим олишдаги имкониятларига аҳамият қаратиш керак. Бу тамойил асосида Л.С.Виготскийнинг болаларнинг “яқин ривожланиш зонаси” тўғрисидаги назарияси, уларнинг таълим олишдаги потенциал имкониятлари ётади. Боланинг ақлий ривожланиши қанча юқори бўлса, у ёки бу вазифани бажариш, олинган тажрибани янги вазиятда қўллашни шунча муваффақиятли ўрганади. Ақлий ривожланишда орқада қолган болаларни меёрида ривожланаётган болаларга нисбатан бўлган 26 фарқларидан бири бу улар ёрдамдан яхши фойдалана олмайдилар. Мана шунинг учун текшириш давомида педагог доим ўз эътиборини вазифа тушунтирилганидан сўнг уни ечилиши яхшиландими, шунга ўхшаш вазифани қандай бажарганлигига қаратиш лозим. Барча текширишларни таълимий эксперимент тамойилини эътиборга олиб ўтказиш тавсия этилади. Бола томонидан бажарилган ишни баҳолаш давомида сифат-сонли ёндашиш тамойилини қўллаш муҳимдир, яъни фақатгина якуний натижанигина эмас, балки топшириқларни бажариш усули ва мувофиқлиги, ҳаркатларнинг мантиқий кетма-кетлиги, мақсадга эришишда қатъиятлиги ва ҳ.қ.ларни баҳолаш керак. Бунда баҳолаш дифференцирлашган бўлиши лозим. Фақатгина охирги натижанигина эмас, балки топшириш усулини ҳам эътиборга олиш лозим. Бунда қуйидагилар инобатга олинади: -вазифа ва текшириш холатига муносабати -вазифани шартларидан мўлжал ола олиши ҳамда, Вазифани бажариш йўллари -вазифа шартларидаги материал ва кўрсатмаларга боланинг унга мос ҳаракатлари -катталар ёрдамидан самарали фойдаланиши -вазифани бажаришда таққослай олиши -фаолият натижалари ва ўзининг баҳоларига муносабати. Болани эрта ташхис қилиб ўрганишнинг муҳимлиги шундаки, у орқали болани коррекцион таълимга вақтида йўналтириб, иккиламчи нуқсонларни пайдо бўлишини олдини олиш мумкин. Болалар ривожланишидаги нуқсонларига коррекцион ва диагностик ёрдам. Бола имкониятларига баҳо бериш ҳамда психик ривожланишини аниқлаш орқали коррекцион педагогик ишнинг вазифаларини хал этиш мумкин. Юқоридагиларнинг барчаси ТППКда болаларни ўрганиш давомида амал қилиниши лозим бўлган тамойиллардир Download 1.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling