Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Ривожланишида нуқсони бўлган болаларни психолого-педагогик
Download 1.4 Mb. Pdf ko'rish
|
НУТҚИДА КАМЧИЛИГИ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИК-ПЕДАГОГИК ДИАГНОСТИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Скрининг – ташхиснинг
1.3. Ривожланишида нуқсони бўлган болаларни психолого-педагогик ташхис қилиш вазифалари Ривожланишида нуқсони бўлганларни психодиагностикаси уч босқичда олиб борилади: - Скрининг-ташхис; - Дифференциал ташхис; - Индивидуал –коррекцион дастур ишлаб чиқиш мақсадида болани чуқур психолого-педагогик ўрганиш; Ҳар бир босқич ўзига хос вазифаларга эга ҳамда хар бир босқичда уни замонавий психодиагностика холатини характерловчи бир қатор муаммолар билан боғлиқ. Скрининг – ташхиснинг асосий мақсади психологик ривожланиш давридаги турли нуқсон ва камчиликларга эга болаларни эрта аниқлаш, бола 27 ривожланишидаги психолого–педагогик муаммосини аниқлаб, унга умумтаълим муассасаларида шароитлар яратишдир. Бундан ташқари скрининг-ташхис таълим муассасаларидаги болалар таълим-тарбиясига сифатли баҳолашга доир вазифаларни ҳал этишга ёрдам беради: болаларга таълим-тарбия дастурларининг у ёки бу камчиликларини, аниқ таълим муассасасидаги таълим-тарбия жараёнидаги камчиликларини аниқлаш. Скрининг – ташхисни ташкил этиш ва ўтказиш муаммоси хозирги кунда турлича амалга оширилади. Масалан болани таълим-тарбияси жараёнида қийинчиликларга учраган педагоглар таълим муассасасидаги психологга боланинг хусусусиятларига баҳо бериб, унга мос келувчи ишлар тавсиясини ишлаб чиқишини сўрайди. Бошқа холларда ота-оналар психологга мурожат этадилар: бола тарбияси жараёнида хулқи бўйича дуч келинган муаммоларга ўз баҳосини,унга хос таълим-тарбия тадбирлари бўйича тавсияларини бериши сўралади. Шуни айтиш жоизки, мурожаатлар асосан катта мактабгача ёшдаги болалар кўпроқ учрайди, чунки ота-оналар мактабга “тайёрлов даври”да болада у ёки бу психологик муаммоларни сеза бошлайдилар. Ва, ниҳоят махсус ташкил этилган скрининг-текширув натижалари орқали бола ривожланишидаги муаммоларни аниқлаш мумкин. Скрининг- текширув шақли бўйича индивидуал ва фронтал бўлиши мумкин.Ушбу ёндашув ривожланишида нуқсони бўлган болаларни аниқлаш бўйича замон талабларига жавоб беради, аммо ҳар доим ҳам фойдаланилмайди. Скринингда фойдаланиладиган методикалар ҳар доим ҳам скрининг текширув вазифаларига мос келмайди, мутахассис психолог-педагогларнинг ривожланишдаги нуқсонларни аниқлашда тайёргарлиги кўпинча етарлича бўлмайди. Ҳозирги кунда “талабларга” кўра скрининг-ташхис етакчи ўринда келмоқда, лекин у бола хусусиятларини хар томонлама ўрганиб унга психологик ва педагогик ёрдамни бера олмайди. Шундай қилиб, скрининг ташхисда ҳам бир қатор муаммолар ҳам мавжуд. 1. Болаларни текшириш бўйича методикаларнинг кўп бўлишига қарамасдан, скринг текширувда қўлланиладиган ташхислари илмий жиҳатдан талаблари асосланмаган. Айниқса бу, биринчи 3 ёшгача бўлганларга тегишлидир. 2. Илк ва мактабгача ёшдаги психик ривожланиши меёрида бўлган ҳамда психолого-педагогик ва тиббий ижтимоий ёрдамга муҳтожлар болаларни ажратиш учун скрининг-ташхисни ишлаб чиқишда унинг мезонлари тизимини ишлаб чиқиш жуда қийиндир. 3. Скрининг-текширувнинг ўтказишда текширилувчининг шахсий ҳусусиятларини ва ҳиссий ҳолатини ўрганиш муҳим муаммолардан биридир. Олдинги тажрибаларига салбий қараши, ютуқ ва камчиликларига бўлган реакцияси кабилар вазифани бажариш сифатига ўз таъсирини кўрсатади. Бу эса ўз навбатида қийинчиликлар туғдиради, чунки скрининг-текширув давомида вақт чегараланган ва керакли маълумотларни олишга имконият бермайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling