25
мактаб шароитида кўрсатилган барча керакли ва мавжуд бўлган
чоралар
ижобий натижалар бермаса, болани махсус муассасага ўтказиш масаласи
қўйилади ва бунга ота-оналарнинг розилиги керак бўлади.
Бажарилиши шарт бўлган тамойил – бу болаларни
комплекс ўрганиш
тамойилидир.
Бу тамойил муҳокама пайтида барча мутахассислар: врачлар,
дефектологлар, психологлар томонидан
текшириш натижасида олинган
маълумотларни
эътиборга
олишни
шарт
деб
белгилайди.
Агар
мутахассисларнинг фикри турлича бўлса, болани яна бир бор текшириш
белгиланади. Энг муҳим масалаларни ҳал этишда боланинг манфаатлари
биринчи ўринда туриш зарур.
Таъкидлаш жоизки, болани ўрганишда
кўрсатилган тамойилга амал қилиш унинг ҳолатини комиссиядан олдин
аниқроқ билиб олиш, ривожланишидаги нуқсонлар сабабларини аниқлаб
олиш имконини беради.
Мисол учун, педагог биринчи бўлиб кучайиб
бораётган паришонлик, чарчашлик, йиғлоқилик
аломатларига эътиборини
қаратади. Врач эса ўз навбатида бу ўзгаришларнинг сабабларини аниқлашга
ёрдам беради ва уларни бартараф этиш учун керакли тавсиялар беради.
Ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиш тамойили ҳам катта аҳамиятга эга.
Бу тамойиллар боланинг билиш фаолияти, ҳиссий-идоравий доираси ва
хулқини текширишни назарда тутади.
Шунингдек, болаларнинг ақлий
қобилиятларнинг шаклланишига таъсир этадиган жисмоний ривожланиши
ҳам эътиборга олинади. Тўлиқ ўрганиш деганда боланинг психик
ривожланиши алоҳида олинган қобилиятларни ривожланишининг йиғиндиси
эмаслигини, шунинг учун бола ҳақида
унинг идроки, хотираси ёки психик
функцияларнинг ҳолатини текшириш асосидагина хулоса чиқариб
бўлмаслигини эсда тутиш лозимлигини тушунамиз. Болани ҳар томонлама,
тўлиқ ўрганиш агарда у боланинг фаолияти жараёнида: ўқиш, меҳнат ёки
ўйин
фаолиятларида амалга оширилса, муваффиқиятли бўлиши мумкин.
Болани ўрганиш, текширишда фойдаланиладиган методлар ҳам, материаллар
ҳам уларнинг ёш ва характерологик хусусиятларини эътиборга олган ҳолда
максимал даражада индивидуаллаштирилиши лозим. Комиссия аъзолари
бола билан алоқа ўрнатишлари лозим. Бу боланинг шахси сифатларини:
қизиқишларини, иродавий ҳаракатларининг ҳолати ҳаракатларидаги
мақсадга йўналганлик, асосий психик жараёнларнинг ўтиши хусусиятларини
яхшироқ англашга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: