Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


 Сўз бойлигини баҳолашнинг мезонлари


Download 1.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/39
Sana23.04.2023
Hajmi1.4 Mb.
#1386593
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   39
Bog'liq
НУТҚИДА КАМЧИЛИГИ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИК-ПЕДАГОГИК ДИАГНОСТИКАСИ

 
3.3. Сўз бойлигини баҳолашнинг мезонлари 
Лексик имониятларни баҳолаш вақтида шуни ёдда тутиш керакки
боланинг нутқи меъёрида ривожланса ва тарбия муҳити яхши бўлса унинг 
сўз бойлиги жуда тез кўпайиб боради. 3-4 ёшда сўз бойлиги 600-2000 сўздан 
иборат бўлади. Болалар атрофдаги предметларни ва ҳодисаларни тўғри 
номлашади, етарли даражада предметларни сифатини, ҳаракатини 
ифодаловчи сўзларни билишади. 


52 
4 ёшида сўзларни тури ва кўриниши бўйича, антонимлар ва 
синонимларни, кичрайтирувчи- эркаловчи сўзларни ясаш қўшичаларни 
(бармоқча, қуёнча, куйлакча) ўз нутқида қўллай оладилар. 
5-6 ёшида болалар ўзлаштириб олган сўз тузиш кўникмаси нутқда 
предметларнинг сифатини ифодалайдиган сўзлардан фойдаланиш (темирли, 
тахтали, пластмассали), ҳамда бошқа-бошқа сўз туркумларидаги бир ўзақли 
сўзлардан (сузиш сузувчи-сузувчан) фойдаланиш. 
Нутқ бузилишидаги устун турган лексик хатолар: 

предметнинг бир қисмини унинг ўзини номи билан алмаштириб 
номлаш (ёқа, енг – куйлак); 

предмет номини унга мос ҳаракат номи билан алмаштириб номлаш 
(боғловчи ип - боғлайдиган); 

ўхшаш вазият ёки ташқи белгиларга қараб предметни номини 
алмаштириб номлаш (панама, берет, шляпа – шапка; кресло, табурет - стул); 

кўриниши бўйича эмас, тури бўйича предмет номини алмаштириб 
номлаш (мойчечак, қўнғироқча, атиргул - гул);

предметнинг белгиси номини алмаштириб номлаш (тор-тор эмас, 
калта-кичик, узун, кенг - катта); 

умумий туршум боп сўзлардан фойдаланиш (ўйинчоқлар, идиш-товоқ, 
кийим-кечак, гуллар); 

антонимлардан фойдаланмаслик, синонимларни кам ишлатилиши. 
Логопедик текширишнинг муҳим томони – нутқнинг грамматик 
қурилишини шаклланганлигини текшириш. Булар куйидагича: 

гапнинг грамматик тузилишини тўғрилиги; 

отларнинг турли келишик шаклларидан фойдаланиш характери; 

отларнинг бирлик ва кўплик сонлардан тўғри фойдаланиш; 

турли сўз туркумлардан тўғри фойдаланиш; 

сўз тузиш ва сўзни ўзгартириш кўникмаларга эгалик даражаси. 
Нутқнинг грамматик тузилишини текшириш учун қуйидаги вазифалар 
амалга оширилади: 

сюжетли расмга қараб гап тузиш (гапда сўзлар сони кўплиги, сўзлар 
грамматик тартиблилигига қаралади); 

аниқ грамматик шаклдаги сюжетли расмларга қараб гап тузиш 
(“Болалар ҳайвонот боғида фил, шер, маймун, олмахонларни кўришди”); 

қолдириб кетилган сўзларда келишик қўшимчаларини тўғри қўллаш 
(“Самолёт ўрмон .... учиб ўтмоқда”; “Копток стол ..... ётибди”); 

Бирлик сонда берилган гапни кўплик сонда ифода этиш (битта стол, ва 
кўп .....); 

Сифат ва сонларни от билан мослаштириш. 
Нутқни грамматик тузилишини ўрганиш учун алоҳида эътибор сўзни 
тузиш кўникмаси борлигига қаратиш керак. Бу ердаги асосий вазифалар: 

Кичрайтириш-эркалатиш қўшимчалари ёрдамида сўз ясаш (стулча, 
қошиқча); 

сифат сўзни от сўздан яратиш (шишадан ясалган стакан – шишали, 
тахтадан ясалган стол - тахтали); 


53 

ҳайвон болаларининг номларини бирлик ва кўпликда қўллаш олиш (от 
– той, тойчалар); 

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling