Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 1.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/39
Sana23.04.2023
Hajmi1.4 Mb.
#1386593
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
НУТҚИДА КАМЧИЛИГИ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИК-ПЕДАГОГИК ДИАГНОСТИКАСИ

5-топшириқ 
Берилган вазиятни тахлил қилинг ва топшириқни бажаринг.
3 ёшу 10 ойлик қизнинг логопедик хулосаси НТР 2 даража.  
Текширишда қуйидагилар аниқланди: луғати камбағал, жумла туза 
олади, яққол ифодаланган грамматик қурилишнинг камчиликлари мавжуд
талаффузда сирғаловчи, шовқинли, сонор товушлар бузилган.
Психомотор ривожданиш: меъёрда.. 
Нутқнинг пайдо бўлиши: гугулаш - 2 ойликда, гувраш -10 ойликдан, 
сўзлар – 1 ёшу 2 ойликдан, жумла – 2ёшу 4 ойликдан, боғланган нутқ -3 ёшу 2 
ойликдан. 
1 ёшу 9 ойликда қизчага нутқнинг ривожланиши сустлашиши ташхиси 
қўйилган. Қизчада буйракларнинг сурункали касаллиги кузатилади, соматик 
жиҳатдан 
нимжон. 
Кўпинча 
негативизм 
реакцияси 
кузатилади, 
топшириқларни бажариш ёки жавоб беришдан бош тортади.
Савол: 
1. 
Логопедик хулосанинг асосли эканлигини бахоланг.
2. 
Ушбу 
болада 
нутқнинг 
ривожланишдаги 
имкониятини 
(прогнозини) аниқланг.
6 -топшириқ 
Берилган вазиятни тахлил қилинг ва топшириқни бажаринг.
6 ёшли НТР чапақай болани кузатиш жараёнида, унинг ижодий 
ишларини ўрганишда қуйидагилар аниқланди: кўчириб чизишда ва 
ёпиштиришда (аппликация қилишда) –предметларни ойваванд тарзда 
ифодалаши, расмларни четларини чизиш ва штриховка қилишда контурдан 
ташқарига чиқиб кетиши, кўчириб чизишда унинг ҳажмини жуда 
кичрайтириши, кетма-кетлигига эътибор қаратмаслиги, эслаб қолиб 
чизишда расмнинг кўп қисмларини тушириб қолдириши, кузатилди, расм 
чизишни ёқтирмайди, расмда масалан 5та фарқларни топиш вазифаси 
берилса, уларнинг ярмини топади, тез чарчаб қолади, тез чалғийди, 
топшириққа бўлган қизиқиши тез йўқолади.
Савол: 
1. 
Кейинчалик бу симптомлар қандай нутқ камчилигини юзага 
келтириши мумкин, ёзма нутқда йўл қўйиши мумкин бўлган хатолар 
гурухини кўрсатиб беринг.
2. 
Оптик хатоларни олдини олиш ва уларни бартараф этишга 
қаратилган методик қўлланмалардан мисоллар келтиринг, топшириқларнинг 
мақсад ва вазифаларини изохланг.

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling