58
— Нутқ темпи (секинлашган,
тезлашган, жуда тез гапириш,
тахилалиянинг мавжудлиги);
— мотор функция ҳолари;
— Ҳиссий ҳолатни дудуқланишга таъсири; дудуқланиш жараёнида
ҳаяжонланишни мавжудлиги, ҳаяжонланишга реакция.
— Логофобиянинг мавжудлиги;
— Нутқий ва ҳаракатли найранглар, эмболофразиялар, нутқ
услубини
ўзгариши;
— Бошқа нутқ нуқсонларини мавжудлиги (дислалия, дизартрияни енгил
шакллари, НТР);
— Дудуқланувчи болани индивидуал-психологик ҳусусиятлари, ўйин
фаолиятининг ҳусусиятлари, ўқув фаолиятига муносабати.
— Дудуқланиш намоён бўладиган вазиятлар доираси (барча
вазиятларда, аксарият вазиятларда, баъзиларида).
Шу асосида логопед дудуқланишни
клиник шаклларини ажратиш
имкониятига эга бўлади.
Хулосалардан лавхалар:
1-намуна
Дудуқланиш боланинг меъёрдаги психик-мотор ривожланиш фонида 2
ёшу 5 ойлигида қўрқувдан кейин ўткир бошланган, нутқнинг фонетик,
лексик-грамматик томонини ривожланиши ёшига мос. Мускул-пай
тортишиши артикулясион-нафас аъзоларида, тоно-клоник типда, ўрта
даражада намоён бўлмоқда. Невротик шаклдаги дудуқланиш.
2- намуна
Тиббий ҳужжарларга кўра МАТни органик жароҳатини резидуал
ҳолатлари намоён бўлади. Дудуқланиш психик-мотор ва нутқий
ривожланишни орқада қолиш фонида 3 ёшу 10 ойлигида аста-секин юзага
келган, Мускул-пай тортишиши артикулясион-нафас-овоз аъзоларида,
тоно-клоник типда, енгил даражада намоён бўлмоқда. Енгил даражадаги
дизартрия кузатилмоқда. Неврозсимон шаклдаги дудуқланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: