Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/35
Sana09.06.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1468043
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   35
Bog'liq
musiqa talimida pedagogik texnologiyalarni qollash asosida oqitish samaradorligini oshirish

Юқори даража – мусиқий дунёқараши кенг, мусиқа санъати ва 
маданияти ҳақида анчагина тасаввур, тушунча ва билимларга эга. Саҳнавий 
мусиқа асарлари, шаҳримиздаги мусиқали театр турларини номларини
ишонч билан айта олади. Йирик саҳнавий мусиқа асарлари, шаҳримиздаги 
мусиқали театр турларини номларини ишонч билан айта олади.баъзиларини 
айта олади. Симфония,оркестр, Шашмақом каби жанрларни эшитган. Балет 
жанрига умум тарздаги қисқачи таъриф бера олади. Бундай спектакллар 
қайси театрда қўйилишини билади. Композиторлар яратган саҳна асарларига 
(“Майсаранинг иши”, “Тоҳир ва Зуҳра”опералари,”Оққуш кўли” балети,бир 
қанча мусиқали драмалар)мисол келтира олади. Балет ва опера бир- биридан 
нима билан фарқ қилишини оддий тарзда ифодалай олади. 
Ўрта даража – мусиқа санъати ва маданияти ҳақида баъзи 
тушунчаларга эга. Саҳнавий мусиқа асарларига мисол келтиришда бироз 
қийналади, Мусиқали театр турларини номларини билса ҳам, уларда 
қўйиладиган жанрларни яхши ажратолмайди. Йирик мусиқа жанрлари 
ҳақидаги тасаввурлари камроқ. Композиторлари яратган саҳна асарларидан 1 
ёки 2 та мисол айта олади. Балет ва опера бир- биридан нима билан фарқ 
қилишини билса ҳам, ифодалаб беоишда қийналади. 
Паст даража – мусиқа санъати ва маданияти ҳақидаги тушунчалари 
замонавий эстрада жанри билан чегараланган. Саҳнавий мусиқа асарлари 
атамаси билан таниш эмас. Шаҳримиздаги мусиқали театр турларини 
номларини чала билади. Композиторлари яратган саҳна асарларига мисол 
келтира олмайди. 
Анкеталаш 
асосида 
ўтказилган 
биринчи 
диагностика
кесимда(таъкидловчи эксперимент) мусиқий савия бўйича юқори даража 
гуруҳига 20% ўқувчи, ўрта даражали гуруҳга 30% ўқувчи, учинчи 
(паст)даража гуруҳига 5-синф ўқувчиларининг 50% фоизи мос келди. 


54

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling