Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Тажриба ишларимизнинг иккинчи (шакллантирувчи) босқичи


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/35
Sana09.06.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1468043
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   35
Bog'liq
musiqa talimida pedagogik texnologiyalarni qollash asosida oqitish samaradorligini oshirish

Тажриба ишларимизнинг иккинчи (шакллантирувчи) босқичи
мусиқа дарсларининг самарадорлигини оширишга қаратилди. 
Шуни айтиш лозимки,тажриба жараёнида биз 5-синф ўқувчиларининг 
психо-физиологик ҳолатларини ҳам чуқур ўрганиб бордик. 5-синфда болалар 
психологик характеристикаси ва билими, ҳаётий тажриба, фанларга 
қизиқиши, ўзининг севган машғулоти мавжудлиги билан ажралиб 
туради.Уларда абстракт фикрлаш ривожланганлиги сабабли кўргазмали 
идрокдан кўра,мантиқий идрок қобилияти ривожлана бошлайди,Бу эса 
мусиқани ўзини онгли эшитиб,бадиий завқ билан идрок этишга интилиш 
лозимлигини талаб этади. Бу фактларнинг барчаси ўқитувчининг ниҳоятда
ўйлаб,оқилона иш тутишини,ҳар бир дақиқадан унимли фойдаланишни
тақазо этади.
Шакллантирувчи тажриба - синов ишларини олиб бориш чоғида биз 
замонавий таълимни ташкил этишга қўйиладиган муҳим талаблардан бири – 
ортиқча руҳий ва жисмоний куч сарф этмай яхши натижаларга эришиш 
кераклигига алоҳида эътибор қаратдик. Бунда педагог мсиқий таълим ва 
тарбия жараёнини ўз имконияти ва касбий маҳоратидан келиб чиққан ҳолда 
ижодий ташкил этиши лозим деган тамойилга асосландик. Қандай 
шакл,метод ва воситалар ёрдамида ташкил этилишидан қатъий назар 
педагогик технологиялар мусиқа дарсларида: 
– таълим жараёнининг самарадорлигини ошириши; 
– ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ўзаро ҳамкорликни таркиб 
топтириши; 
– ўқувчиларнинг 
мусиқий 
билимларни 
пухта 
эгаллашини 
таъминлаши; 
– ўқувчиларда 
мустақил, 
эркин 
фикрлаш 
ва 
ижодкорлик 
кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилиши зарурлиги 
тажриба - синов ишларимизнинг устивор вазифаси қилиб 
белгиланди. 
Биз тажриба ишимизни чорак мавзуси билан боғлаган ҳолда дарсларда 


57
саҳнавий мусиқа асарларидан балет асарларини ўтишга синфнинг 
тайёрлигини ташкил этиш, қуйи синфларда эгаллаган билим ва малакаларини 
эсга 
солиб 
мустаҳкамлаш, 
дарсда 
фанлараро 
алоқани 
амалга 
ошириш(Тўмарис” афсонасини болаларнинг эсига тушириш), жаҳон ҳамда 
ўзбек балетлари ва уни ёзган композиторларнинг ижоди ҳақида 
суҳбат,мунозаралар қуриш, балетлардан қатор мусиқали лавҳалар тинглашни 
ва улар асосида бадиий-педагогик таҳлиллар, ролли ўйинлар, бир қанча 
технологиялардан фойдаланишни вазифа қилиб белгиладик. 
Балет ҳақидаги дастлабки тушунчаларни идрок қилишлари учун 
аналитик 
услубни 
қўлладик. 
Бунда 
биз 
фактларни, 
бериладиган 
ахборотларни дастлаб қисмларга бўлиб, таҳлил қилиб чиқишга уриндик. Ҳар 
бир факт ҳақида ўқувчилар аниқ билимга, таассуротга эга бўлмаганларидан 
сўнг эса уларни йиғишга, яъни синтез қилишга уриндик. Шу тариқа биз 
ўқувчиларда мусиқий билимлар тизимини ривожлантиришга ҳаракат қилдик.
Ўтказилган тажрибаларимизнинг ишончли ва эсда қоларли бўлиши 
учун ўқув материалларининг мусиқий – назарий,мусиқий – амалий 
тарафларини ҳар гал янги қирралар асосида қайта такрорлаб боришга 
алоҳида эътибор қаратдик.
Тажриба дарслари “Балет санъати”, “Жаҳонда машҳур балетлар”, 
“У.Мусаевнинг Тўмарис” балети”,”Ўзбек балетлари”мавзуларида ўтказилди.
Ушбу 
дарсларда 
“Тармоқлар”, 
“Бумеранг”,”Ақлий 
ҳужум”,”Ҳаётий 
ассоциация” ва яна бир қатор технологияларга дарсларда кенг ўрин берилди. 
Айни пайтда биз билимларни муаммоли вазият, бадиий – педагогик 
таҳлил(илова4) баҳс, мунозара, суҳбат методлари асосида ҳам беришга 
уриндик. 
Масалан, “У.Мусаевнинг Тўмарис” балети” мавзули дарсининг (илова5

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling